Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мамлакат президенти бўлишни рад этган ёзувчи ёхуд Чингиз Айтматов қандай ота эди?

Мамлакат президенти бўлишни рад этган ёзувчи ёхуд Чингиз Айтматов қандай ота эди?
20 Mayıs 2019 - 8:00 'да юкланди ва 457 марта ўқилди.

МАМЛАКАТ ПРЕЗИДЕНТИ БЎЛИШНИ РАД ЭТГАН ЁЗУВЧИ
ЁХУД ЧИНГИЗ АЙТМАТОВ ҚАНДАЙ ОТА ЭДИ?

Буюк ва забардаст ёзувчи Чингиз Айтматовнинг авлодлари бугунги кунда қандай яшашаяпти? Бу ҳақда биз моҳир классикнинг кичик ўғли Элдар Айтматов билан суҳбат қурдик.

***

Чингиз Айтматовнинг тўрт фарзанди бор эди: биринчи никоҳидан икки ўғли – Санжар ва Аскар, иккинчи никоҳидан эса – қизи Ширин ва ўғли Эльдар. Эльдар оиладаги энг кичик фарзанд, доимо ота-онасининг ёнида бўлган ва ҳозир ҳам онасини парвариш қилаяпти.

– Биз катта акаларимиз билан доим суҳбатлашардик, – сўзлайди Эльдар. – Улар бизникига меҳмонга келишарди, ҳаттоки, отам хорижда ишлаганида ҳам. Биз, ҳозир ҳам алоқаларни узмаймиз. Энг каттамиз Санжар Москвада яшайди, уни камдан-кам кўрамиз, аммо телефон орқали гаплашиб турамиз. Унинг ўз бизнеси бор. Ўртанча акам Аскар Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазири бўлган, аммо мазкур лавозимдан кетгач, “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” жамоат фондини бошқарди. Бишкекда яшайди, шу боисдан, анча тез-тез кўришиб турамиз. Туғишган опам Ширин билан жуда яқинмиз. У Жогорки кенешда депутат бўлганди, ҳозир сиёсатни тарк этган, икки қизини тарбия қилмоқда. Унинг ҳам ўртача ўз бизнеси бор, ҳозир у оиласи ва ўз ишлари билан банд. Мен рассом ва дизайнерман, 2000 йили отам ташкил этган “Чингиз Айтматов Халқаро фонди”ни бошқараман.

Айтматовнинг олти қиз набираси бор – акаларим ва опамнинг қизлари ва икки ўғил набираси – менинг ўғилларим. Яна иккита эвараси бор – Санжарнинг қизи фарзандлари. Ҳақиқатан ҳам, отам ҳаётлигида фақатгина катта набираларига бир мунча вақт меҳр беришга улгурган, менинг ҳамда Шириннинг фарзандлари унинг ўлимидан сўнггина дунёга келишган. Айтмасам бўлмайди, мени ҳали Чолпон исмли ўгай опам бор – у онамнинг биринчи никоҳидан бўлган қизи. Ота-онам оила қуришганида, у балоғат ёшида бўлган. Отам уни ҳам жуда яхши кўрарди. Айни вақтда у Лондонда яшаяпти, ўғли улғаяпти. Чиндан ҳам Айтматовлар катта оиладан иборат.

***

Мен учун Чингиз Айтматов биринчи навбатда ОТАМ эди. Йиллар ўтган бўлса-да, шубҳасиз, у ўзига хос инсон бўлганини фаҳмлай бошладим, барча унга ва бизга доимий диққат-эътибор қаратар эди. Ёдимда, болалик чоғларимда шундай воқеа бўлганди. Биз машинада борардик, ёнимизда ҳукуматдан аллақандай инсон бор эди. У бурилиб мендан “Биласанми, мамлакатимизда энг катта инсон ким?” дея сўради. Мен шу ондаёқ ўша вақтда Қирғизистонни бошқарган Олий совет раисининг фамилиясини айтдим. Ўша инсон кулиб юбориб деди: “Энг муҳим инсон – бу сенинг отанг”. Мен жуда ҳайрон бўлдим. Биз уйга етиб келганимизда, отам мени мақтаб, мен тўғри жавоб қайтаганимни таъкидлади.

Мени барча вақт бизнинг донгдор фамилиямиз таъқиб қилар ва бу билан ҳисоблашишимга тўғри келарди. Нохуш паллалар ҳам бўлган. Бошланғич мактабда ўқиб юрганимда, ортимдан отамнинг хизмат машинаси келарди. Биз шаҳар атрофида яшардик ва мен уйгача бемалол, мустақил етиб боролмасдим. Шу сабабли, синфдошларим мени бой деб аташарди, бу Совет даври учун кўнгилни оғритадиган лақаб эди. Бизга, шубҳасиз, ҳавас қилишарди. Бироқ менга барчасига фақатгина отам сабабли эришганимни айтишмасди. Эҳтимол, опам парламентда депутат бўлганида шунга ўхшаш сўзларни эшитишига тўғри келгандир ёки акамларга, ахир Аскар вазир, Санжар эса Қирғизистоннинг Москва ва Европадаги махсус вакили бўлди. Аммо Ширин отамнинг ўлимидан сўнг депутат бўлди, ўйлашимча, гапириш ғалати, буларнинг барчаси отамнинг хизматлари эди.

Менга ҳеч қачон жиддий равишда сиёсатчи бўлишни таклиф этишмаган, бироқ афтидан, бу йўлни танламаган бўлардим. Отам доим бу шуғулланишга арзийдиган иш эмас, деб айтарди. Унинг ўзи Совет иттифоқи қулаганидан сўнг ундан қирғиз халқи президентлик лавозимини эгаллашни илтимос қилганида буни рад этганди. Шунда қанчалар ғазаблангандим-а! Менга отам рози бўлиши керакдек туюлган, Айтматов ўз халқи учун кўп яхши ишларни қилишга қодир, деб ҳисоблаганман. Ҳозир у тўғри иш қилганини тушунаяпман. Агарда президент бўлганида, унда ҳаётдан анча олдинроқ кетган бўларди, негаки, жуда мулойим ва таъсирчан инсон бўлган, барчасини юрагига яқин оларди.

Шубҳасиз, ҳаётимизда отамнинг сиймоси ҳал қилувчи ўрин тутганини тушунаман. Ҳозирга қадар оддий одамлар Айтматовнинг оиласига катта ҳурмат-иззат билан муносабатда бўлишларини ҳис қиламан, отам улар учун – халқимизнинг тимсоли эди.

Айтматов қандай ота бўлган? Жуда меҳрибон ва ғамхўр. У доимо жуда банд бўлган, аммо шунга қарамай бизлар ва опамга кўп вақтини ажратарди. Ижод қилиб ўтирганида, унинг ёнига секингина кириб ўтирардим ва расм чизардим. Отам шунчаки диванда ётгани ва танбаллик қилганини эслолмайман. Биз ҳатто ҳеч қачон оилавий истироҳат қилишга йўл олмаганмиз. Қачонки уни чет элнинг аллақаерига жўнатишса, отам бизни ўзига ҳамроҳ қилиб оларди ҳамда бу бизнинг таътилимиз бўларди. У бизга “Манас”ни ёки ўзи ўйлаб топган эртакларни ўқир ёхуд ҳикоя қилиб берарди. Гоҳо ўқиш вақтида уйқуга кетиб қоларди (шунчалик ҳолдан тойиб), биз эса опам билан уни уйғотиб, илтимос қилардик: “Яна. Яна. Яна”. Ота-онам хат-саводимиз учун жуда қайғуришган. Мен инглиз тили йўналишидаги мактабда, кейинроқ эса Москвага кўчиб келганимизда марказий мусиқа мактабида ўқиганман. Скрипка, фортепиано чалардим. Аммо барибир рассом бўлдим.

***

Бизникида ҳар доим кўплаб қизиқарли инсонлар меҳмон бўларди. Уларнинг кўпчилигини чиндан эслолмайман, негаки, бунга аҳамият бермаганман. Отам Люксембургда элчи бўлганида, бизникида Мстислав РОСТРОПОВИЧ меҳмон бўлганди, у бу вақтда аллақачон Ғарбда яшарди. Мен скрипка чалардим, опам эса – фортепиано. Меҳмонлар олдида чиқиш қилишимиз ота-онамга жуда ёқарди. Бир куни Ростропович мен учун ўзига хос машғулот ўтказди: аввалига у виолончелда (скрипкасимон катта мусиқа асбоби), сўнгра мен – скрипкада чалдим, шунда у менга нимадир маслаҳат берди, хатоимни тузатди.

1986 йили отам ўтказган Иссиқкўл форумида Қирғизистонга бутун дунёдан шоирлар, ёзувчилар, файласуфлар ва мутафаккирлар келишарди: америкалик насрнавис Жеймс БОЛДУИН, драматург Артур МИЛЛЕР, турк ёзувчиси Яшар КАМОЛ, машҳур британиялик актёр Питер УСТИНОВ, Нобель мукофоти лауреати, француз Клод СИМОН… Бизникида афсонавий Габриэль Гарсия МАРКЕС, италиялик сценарийнавис Тонино ГУЭРРА ва Микеланжело АНТОНИОНИ меҳмон бўларди. Мен фақатгина уларнинг атрофида югуриб юрганим, улар стол атрофида ўтиришганида эса ўйнаб ўтирганимни хотирлайман. Ҳаттоки, буларнинг барчаси тасвирга туширилган аллақандай оилавий видео ҳам бор. Ҳозир буни кўриш ўзимга қизиқ туюлади.

Мактаб ўқувчиси бўлган даврларимда отам мени ўзи билан бир неча бор Берлин кинофестивалига олиб борганди. У ерда ҳам биз учратган кўплаб юлдузлар бўлганди. Бу одамларнинг ким бўлганини тағин англаб етолмадим. Голливуд актёри Морган ФРИМАН ва итальян режиссёри Бернардо БЕРТОЛУЧЧИ биз билан бир машинада бир кинотеатрдан бошқасини кўриб чиқишарди. Ўшанда мен таржимон ролини бажарардим, отам эса бу одамлар билан хотиржам суҳбатлашарди. Отамга ёрдамлашаётганим ёқарди. Кейинроқ эса, улғайганимда, отамга нафақат таржимон бўлдим, балки ҳайдовчи, котиб ва ҳар жойда унга ҳамроҳ бўлиб юрардим. Отам доимо одатий шарикли ручкада ёзарда. Унга тез-тез аллақандай қимматбаҳо нусхаларини ҳадя этишса-да, ҳаттоки, уларнинг иккитаси тиллодан эди, аммо у улардан тамоман фойдаланмасди. Кўпинча отамга хат-хабар ёзиб туришида компьютерда жавоб мактубларини териб кўмаклашардим. Умрининг сўнгги кунларига қадар унинг олдида бўлдим – бу энг улкан бахт эди. Афтидан, бу борада акаларим ва опамга нисбатан кўпроқ менинг омадим чопган.

***

Умрим давомида бизнинг оиламиз жуда бой бўлганини кўп эшитганман. Бир куни газетада отам Қирғизистонга ўзининг шахсий “Боинг”ида учиб келгани ҳақида ёзилган хабарни ўқиб қолдим. Сўрайман ундан: “Наҳотки бизда самолёт бор?” У эса жавоб ўрнига кулади. Ҳақиқатда ҳам отам икки чегарага туташган вилоятлардаги қирғизлар ва ўзбеклар ўртасидаги қонли ёвгарчиликларга барҳам бериш ва уларни тинчлантириш учун ҳарбий самолётда Москвадан Ўшга шошилинч равишда учган. Одамлар сиёсатчиларга бўйсунмай қолишса, у тез-тез тинчлик ўрнатувчи шахс бўлиб, оломон олдида чиқиш қиларди. Улар Айтматовни жуда ҳурмат қилишарди.

Отам умуман уддабурон инсон бўлмаган – муаллифлик ҳуқуқларини шунчаки топшириб юборарди. Баъзи нашриётлар билан бугунги кунга қадар отамнинг ижодидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатишларини сўраб курашиб келаман. Масалан, яқинда Шри-Ланкада “Жамила” қиссаси бўйича сериал олишаётганини билиб қолдим. У ерга бу ҳақда ёзгандим, аммо бари беҳуда.

Биз доим отам меҳнати эвазига топилган пулларини бизнинг таълим олишимизга сарф этганини гапириб юрамиз. Барчамиз Москвада ўқидик, кейин хорижда – АҚШ, Буюк Британия, Туркия ва бошқа мамлакатларда, буларнинг бари собиқ иттифоқ даврида юз берганди. Масалан, опам беш ёки олти тилни билади – ҳатто аниқ ёдимда йўқ. Барчамизнинг маълумотимиз аъло даражада. Унинг ўзи эса ҳаётда жуда ўртамиёна умргузаронлик қилган, ҳеч қандай коллекция тўпламаган, қиммматбаҳо буюмларни харид қилмаган, уйда ҳам сал бўлмаса, зоҳидона ҳаёт кечирган, уни моддий манфаатдорлик қизиқтирмаган.

***

Бир сафар Қозоғистонда бўлганимда, менга Айтматов – қозоқ ёзувчиси, чунки унинг онаси – қозоқ аёли (аслида эса у татар эди) деб айтишди. Аммо буни эшитиш жуда ёқимли эди ва қозоғистонликлар ҳозир ҳам унга худди ўзлариникидек муносабатда бўлишда давом этишларини хоҳлардим. Қанчалик кўп халқ менинг отамни миллий адабиётларининг классик адиби дея ҳисоблашса, бу шунчалик унинг ижодиёти учун аълодир. Биз авваллари мамлакатингизда тез-тез келиб турардик. Отам собиқ иттифоқ даврида ҳар доим учта шаҳарда яшарди: Москва, Бишкек ва Олма-Ота. Мен аввалгидек, сизларникига келишни ёқтираман. Чунки Айтматов – Қозоғистон халқ ёзувчиси, унинг шундай унвони бор. У қозоқ халқи ва унинг маданиятини жуда севарди. Мен мамлакатингизда унга нисбатан худди аввалгидек – унинг асарларини қўлдан қўймай ўқишганларидек муносабатда бўлишларини жуда хоҳлаган бўлардим.

Чингиз Айтматовнинг ўғли бўлиш нимани англатади? Бу катта масъулият. Отамнинг хотираси ва унинг барча ўқувчилари олдида менинг бурчим шундан иборатки, унинг китобларини кейинчалик ҳам нашр эттиришим, меросини сақлашим зарур. МДҲ давлатларининг мактаблари дастурига унинг ижод намуналари киришини жуда истардим. Ҳаттоки ўзимизда, Қирғизистондаги мактабларда ҳам унинг ижодиётини унчалик кўп ўрганишмайди, фақатгина қисқа таржимаи ҳол, қисқа ҳикоялар ўрин олган. “Айтматовшунослик” фанини яратиш ғояси бўлганди, бироқ, менинг фикримча, алоҳида дарслик сифатида киритиш зарур эмас, шунчаки кўпроқ унинг асарларига эътибор қаратиш лозим. Ҳозир бизникига – Уй-музейимизга Қирғизистондан, Қозоғистондан отамнинг ўқувчилари севимли ёзувчиси қандай яшагани, қаерда ижод қилганини кўриш мақсадида келиб туришади. Аммо бир пайтнинг ўзида бизникига мактаб ўқувчилари келиб, сўрашади: “Ким у Айтматов? Ҳофизми? Шоирми?” Эвоҳ, янги авлод уни деярли билмайди. Ҳозир биз жорий йилда отамнинг 90-йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўраяпмиз. Унинг асарларини нашр этишни хоҳлаймиз, уларнинг баъзилари ҳали нашр этилмаган, унинг эртаклари тўплам ҳолида дунёни юзини кўради. Бу каби барча лойиҳаларга маблағ, давлатнинг ва унинг мухлислари кўмаги керак, холос. Айни дам шу ишлар билан шуғулланаяпман. Қачон ўзимни ёмон ҳис қилсам, отамнинг кабинетига кираману унинг борлигини ҳис этаман ва у билан хаёлан суҳбат қураман…

Оксана АКУЛОВА,
Олма-Ота
Рус тилидан Азизбек НОРОВ таржимаси

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube