Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Амударё хазинаси”нинг дунёни “сайр қилиш тарихи”

Амударё хазинаси”нинг дунёни “сайр қилиш тарихи”
21 Mayıs 2019 - 7:00 'да юкланди ва 355 марта ўқилди.

“АМУДАРЁ ХАЗИНАСИ”НИНГ ДУНЁНИ “САЙР ҚИЛИШ ТАРИХИ”. УНИНГ ТАҚДИР ЧОРРАҲАЛАРИДАН АЙЛАНИБ БРИТАНИЯ МУЗЕЙИГА БОРИБ ҚОЛИШ ТАРИХИ

Айрим сайтларда бу хазинанинг қандай топилгани ва қаердан келиб чиқиши тўғрисида батафсил маълумотлар берилган. Бундан 130 йил олдин Ҳиндистон бозорлари ва антиквар буюмлар сотиладиган дўконларда ғайриоддий, бу ерларда учрамайдиган тилла буюмлар пайдо бўлган. Айтишларича, бу буюмларни учта бухоролик савдогар (Вази ад-Дин, Ғулом Муҳаммад ва Шукур Али), олиб келиб Равалпинди ва Пешовар (ҳозирги Покистон) бозорларида сотиб кетишган экан.

Ундан олдин, жуда ажабтовур, «1001 кеча» эртакларига хос воқеалар содир бўлган. Савдогарларнинг айтишича, бу хазинани улар оддий деҳқонлардан сотиб олишган экан. Амударёнинг юқори оқимида, Кафирнигон ва Вахш дарёлари Амударёга қўшилган жойларда, шимолий соҳилда бир эски қалъа ҳаробалари бор экан. Шу харобаларни гоҳ дарё сувлари босиб гоҳида яна қайтиб кетар эқан. Деҳқонлар бу хазинани ўша ердан, сув қайтган мавсумда топишган экан. Савдогарлар олтинларни сотиб олиб Пешовар томон йўл олишган.

Кабул шаҳридан Пешоварга борадиган йўлда қароқчилар қўлига тушиб барча мол-давлатларидан айрилганлар. Нима қилишларини билмай шу жойларда жойлашган Британия ҳарбийларига мурожаат қиладилар. Уларнинг арзларини капитан Ф.Бартон қабул қилади ва дарҳол қароқчиларнинг изига тушишни буюради. Қароқчилар ярим тунда, қатта ғор ичида тиллаларни талашиб турган пайтларида қўлга туширилади. Улар хазина олтинларини қайтариб беришади. Хазина ўз эгаларининг қўлига қайтади, фақат битта билак узукни капитан Бартонга миннатдорчилик тарзида ҳадя қилинади. Қолган тиллалар Пешовар ва Равалпинди бозорларида сотилади.

Хазина тўғрисида капитан Бартоннинг рапортидан ҳабар топган генерал-майор А. Кеннингем ва ноёб топилмаларга қизиқадиган дўсти Э.У.Френк бу хазина буюмларини излай бошлайдилар ва деярли барчасини йиғиб олишга эришадилар. Шу тариқа Амударё хазинаси Британия музейига жунатилади.

Хазина буюмлари археолог-олимлар томонидан бир неча бор ўрганиб чиқилган, уларнинг келиб чиқишлари, қайси даврга ва қайси маданиятга доир эканлиги аниқланган. О.Далтон томонидан “Амударё хазинаси” деб номланган каталог рўйхати тузилган. Е.В. Зеймаль, Е.Е. Кузьмина, P.M. Гиршман ва М И. Артамонов каби олимлар илмий ишларида ўз фикрларини билдирганлар. Уларнинг тахмин қилишича, бу буюмлар узоқ муддат давомида йиғилган бўлиб қайсидир диний эҳром – зиёратгоҳда, бой-бадавлат одамларнинг хайрия-эҳсонлари эвазига пайдо бўлган. Бу буюмларнинг айримлари АхАмонийлар даври ва маданиятига тегишли бўлса, бошқалари Юнон-Бактрия маданияти, Скифлар маданияти, Марказий Осиё ва Сибир халқлари маданиятига тегишли деб топилган.

Аммо илмий томондан пухта ўрганилганлигига қарамай бу хазинанинг манбаси, яъни топилган жойи расмий равишда тан олинган эмас, негаки ҳеч қандай исботловчи расмий ҳужжатлар йўқ. Шунинг учун хазинанинг асл манбаси ноаниқ ҳисобланиб, унинг ўз маданий мероси деб даъво қилувчи Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатларининг қай бирига тегишли эқанлиги аниқланмаган. Қандай бўлганда ҳам Амударё хазинаси умуминсоний қдриятга эга дунё халқлари ва шу жумладан Марказий Осиё халқларининг бебаҳо мероси хисобланади.

Айни кунларда ушбу хазина Лондондаги Британия музейида сақланмоқда. Уни томоша қилиш учун йилига 5 млн. одам дунёнинг турли бурчакларидан келиб кетадилар.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort