Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Боғлар, ҳай

Боғлар, ҳай
21 Mayıs 2019 - 8:00 'да юкланди ва 318 марта ўқилди.

 

 

БОҒЛАР, ҲАЙ

Қисмат бўлмас, кетсам узоқ йўллара,
Ризқим қўймас, борар йўлим боғлар, ҳай!
Мажнун каби чиқсам саҳро, чўллара,
Бориб, маскан тутсам сизни, тоғлар, ҳай!

Ўйин билан йигитликнинг дамидан,
Етиб келдим ёшликнинг чаманидан,
Кўнглим ларзон бўлди дунё ғамидан,
Тутди сийнам, чап-рост, чап-рост доғлар, ҳай!

Елга бердим нодонликнинг раъйини,
Маҳкам тутдим комилликнинг пойини,
Бошимдан чиқардим ғафлат лойини,
Ёдга тушар, аввал кезган чоғлар, ҳай!

Жоҳилликда тўрт тарафга отишган,
Билмасликда хом ишларга қоришган,
Ожиз қолиб қариликка етишган,
Дард тўқинар, ғамдан кўнгил йиғлар, ҳай!

Маъно англанг Махдумқули сўзидан,
Ўйга ботиб, ёшлар оқар кўзидан,
Ҳар бир кимса тақдир топар ўзидан,
Ё Раб, йиқилмасми, буюк тоғлар, ҳай!

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort