Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Планета миршаби билан муносабат

Планета миршаби билан муносабат
21 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 794 марта ўқилди.

Ер юзида битта миршаб бор. Иш шу даражага етдики унга қарши турадиган битта Зот бор холос. Қолган мамлакатлар унинг чалган мусиқасига ўйнаб қоляпти. Ер юзидаги барча хунрезликлар ўша миршабнинг таъсирида бўляпти. Асосий рақиби бўлган Қўнғир айиқ юрти ҳам ундан азият чекяпти. Миршабнинг эса бурнини тиқмаган жойи қолмади. Дунёдаги кўпгина террористик ташкилотларини ҳам унинг ўзи молиялаштиради. Ўзининг ташқи мамлакатлардан қарзи триллиондан ошиб кетсаям, бу миршабнинг парвойига келмайди. Чунки, унда қурол бор. Қуролдан ташқари жуда кучли хуфя хизмати. Дунё ахборот коммуникация тизимларининг энг илғор технологиялари ҳам унда. Хоҳлаган ишини қилиб ётибди. Собиқ СССР парчаланганидан сўнг бу ҳудудда уруш оловини ёқишни орзу қилиб яшайди. Қанчадан қанча маблағлар сарфлаб ўз мақсадига эришишдан тап тортмайди.

Миршабнинг Марказий разведка Бюросининг энг хуфё ертўласидаги, ўтолмас зирҳли сейфини очиб кўринг уруш оловини сочишга мўлжалланган мамлакатлар рўйхати тузилган режаларини топасиз. Бу миршаб ўта кучли ва маккор. Ўз қадриятларидан бошқа ҳеч кимнинг хоҳиш иродасини писанд қилмайди.

Бундан олти юз йигирма йиллар олдин Амир Темур бобомиз ҳам деярли улардай бўлган. Қайси мамлакатда диндан қайтиш, золим ҳукмдор борлигини хуфялари унга етказишса ўша мамлакатга Адолат ўрнатиш учун отланган. Бу энди ислом қадриятлари ҳимояси учун бўлган дейишимиз билан ногаҳон ҳозирги дунё Миршабини тушунгандай, тушундикми, демак уни оқлагандай бўламиз.

Аммо, унинг қадриятлари насронийлик қадриятлари ҳимоясида бўляпти десак ҳазм қилолмаймиз. Начора тегирмон навбати билан эканда.

Миршабнинг Марказий Осиёга нисбатан бир неча бор қилган хуружларини кўриб турибмиз. Ўша суиқасдларнинг тагини ковласангиз «Мен» деб Миршабнинг яшил рангли қоғози юз кўрсатади.

Европада, Миршаб юртида биттагина нохуш воқеа дарҳол жамият ва давлат миқёсида кенг муҳокама қилинади, айбдорлар жазоланади ёки жамоатчилик иззасига маҳкум этилади. Бу цивилизацион услуб ҳисобланади. Бунинг сабаби прогрессив кучларнинг кўплигида. Бу қозонни Ғарб насронийлари яратдилар. Қозоннинг қулоғини ҳам хоҳлаган жойларидан қуядилар.

Миршаб юртини тизгинлайдиган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳам Миршаб томонидан молиялаштирилганидан кейин унинг бошбадоқлигига чидашга мажбур. Миршаб учун Марказий Осиё мамлакатлари Африка ёки Яқин Шарқ мамлакатлари каби бир ўлжа холос.

Миршабни тизгинлайдиган Қўнғир Айиқ мамлакати ёки Сариқ Аждарҳо давлати ҳам ўз ёғига ўзи қовурилиб ётибди. Лекин, бу икки нисбатан кучсиз давлат ҳам Марказий Осиё давлатлари кучайиб, халқи уларникидан яхши яшаб кетишига рози эмас.

Бу учала Юҳонинг Марказий Осиё мамлакатлари тараққиётини тизгинлаб туришдан бошқа қиладиган иши йўқми?

Йўқ! Уларнинг ҳаммаси ҳадиксирайдилар. Чунки, тарих уларни шундай хулоса қилишга мажбур қилади.

Шунинг учун биздаги ислоҳотлар авж олишига зимдан ола қарайдилар. Биз бу уч Титаннинг қай бирининг кўнглини олайлик? Уларнинг кўнглини олиш қўлимиздан келадими?

Сариқ Аждарҳонинг кўнглини олиш учун табиий ресурсларимизни унга сотишимиз, иложи бўлса ерлар, конларни ҳам сотишимиз, ундан катта миқдорда қарз олишимиз керак.

Қўнғир Айиққа аҳолимиз хор ва зор бўлиб унинг ҳожатхоналарини тозалаб, унинг тилини, тарихини улуғлаб турсак кўнади, шекилли.

Миршаб. Миршабнинг кўнглини олиш мушкулроқ. Унинг талаблари жуда адолатли кўринади суд-ҳуқуқ тизими, ОАВда очиқлик ва эркинлик. Агар бу ишни қилмасак Жанубимизда унинг иккита эгизак – Толибон ва ИШИД деган Қўпорувчиларини ишга солишга тайёр.

Жалолиддин Румий Ҳазратлари айтганларидек «ўзим қум зарраси бўлсам-да саҳронинг ташвиши менда»ми?
Ҳа, шундай. Болаларим, набираларим келажаги учун мен куймасам ким куяди?

Қўнғир Айиқ, Миршаб, Сариқ Аждарҳо шохида юрса мен баргида юриш йўлини топишим керак!

Бунинг учун насронийлар ва бутпарастлар қадриятларидан-да кучлм ва юксак қадриятларни топишимиз керак!

Шукурким бундай йўл бор!

Бу барчасини кузатиб ва бошқариб турган Аш Шоҳийдга боғланиш йўли!

«Бу қўлинг билан ҳам, тилинг билан ҳам бировга озор берма» деган Расули Акрам йўли!

Ўзимизни ислоҳ қилмагунимизча, давлатимизни ислоҳ қилолмаймиз!

Нега Рамазон рўзасини тутган киши Аллоҳга суюкли бўлади?

Чунки, ўн соатми, ўн икки соатми ёки ўн беш соатми биз учун ризқ беришни зиммасига олган Зот бир муддат дам олгани учун.

Биз эса амалларимиз билан Ул Зотнинг ғазабини синашга уриниб ётибмиз.

Ўзимиз ясаган бут-санамларга сиғиняпмиз. Фаҳш сўзлар билан бир-биримизни ҳақорат қиляпмиз. Биров эккан экинни пайҳон қиляпмиз. Жазирамадан сақлаш учун экилган дарахтларни кесяпмиз.

Бировларнинг туши, хаёли, фикри ва тўғри сўзи ислом динида тақиқлансин деган жойи қаерда бор?

Танқид учун таъқиб борми динимизда?

Ахир Қуръонда Расули Акрамга айтилган-ку, «агар сизни масхара қилишаётган бўлишса, билингки, сиздан олдинги пайғамбарлар ҳам масхара қилинган» деб. Бу танқидларга чидамли бўлиш кераклигининг Қонуни эмасми, ахир?

Бизнинг динимизда «фол – яхши сўз» дейилади.

Фалончи ҳақида ёмон гумонда бўлиш ва ёмон амал қилиши мумкин деган фол билан унинг озодлигини чеклаш, демакки қулликка солиш қораланади.

Бизнинг динимиздаги энг юксак савоб амал ¬¬– қулни озод қилиш.

Миршаб, Қўнғир Айиқ, Сариқ Аждарҳоларни ҳам Аллоҳ яратган ва уларнинг барча амалларидан Ўзига маълум.

Бизнинг йўлимиз Қўнғир Айиқ, Сариқ Аждарҳо, Миршабнинг кўнглини овлаш эмас (овлаб ҳам бўлмайди, чунки, бу иш чўкаётган киши иккита эмас, балки учта кемани ушлагани каби бефойда амал) тўғридан тўғри уларни яратган Зотга боғланиш.

Зеро ана шу йўлни топган Амир Темур давлатимизни юксак чўққига кўтарганди!

Анвар Шукуров

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Şuanda Ural adlı kişinin yorumuna cevap yazıyorsunuz. Cevabı iptal etmek için tıklayın.

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Akajon “Чунки, ўн соатми, ўн икки соатми ёки ўн беш соатми биз учун ризқ беришни зиммасига олган Зот бир муддат дам олгани учун”-degan gapingizni bir o’ylab ko’ring. O’zingiz ish qildanda charchaganday Yaratganning ham charchash odati bor demoqchimisiz? «фол – яхши сўз» ni qanday tushunish kerak? Har holda folbinlik bu yaxshilik demoqchi emasdirsiz!

    22/05/2019 04:40
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube