Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гапирсанг сиёсатга қаршисан, “159” нақд

Гапирсанг сиёсатга қаршисан, “159” нақд
20 Mayıs 2019 - 10:40 'да юкланди ва 793 марта ўқилди.

Таҳминан 15 йил олдин қайсидир ақлли машина хавфсизлик камарини олиб келди, битта қарор ва ҳаммага мажбурий сотилди.

Ундан кейин қайсидир амалдор сариқ краска олиб келди, ҳамма таксист мажбуран бўяди.

5 йил аввал яна қайсидир меҳрибон амалдор огнетушитель-нимча олиб келди, битта қарор ва ҳамма сотиб олди.

Бу йил халқимиз севадиган завод лампочка чиқарди ҳамманинг машинаси ёняпти, светлари эрияпти, лекин ҳамма индамай сотиб олаяпти.

Свет ҳисоблагич (счётчик) яқин ўн йилда учинчи бор алмаштирилди.

Паспорт, права, чиқиш паспорти, мажбурий суғурта, пуллик тонировкалар, ҳалиям ҳеч ким индамайди. Гапирсанг сиёсатга қаршисан, “159” нақд.

Қачон Халқ ҳужжатбозликдан қутулади.

Энди айтинглар раҳбарлар, Халқдан яна нимани хоҳлаяпсизлар?

Сизларга пул тўлаш учун нима қилайлик, яна қандай ихтироларинг бор?

Биламиз рекорд қўйиш учун ҳар йили тонналаб ош, сумалак, лаваш қилдирасизлар. Қозони қайнамаётган оилаларни, қотган нонларни сувга ботириб еб ўтирган болаларни, вайронада яшаётган одамларни кўрганмисизлар, ман кўрганман, кўрганим учун куюниб ёзяпман.

Мантиқсиз давлатга айланиб қолмаяпмизми, қонун барчага баробар эмасми?

Халқ бирор муаммони олиб чиқса прокуратура оддий қилиб кулимсираб муносабат билдириб қўяди.

Нега миллионлаб қора Халқ мамлакатни ташлаб чиқиб кетяпти?

Пойинтар сойинтар мантиқсиз қарорларни охири борми?

Масжидларни сотасизлар, масжидларни бозор қилиб берасизлар, виждон борми ўзи?!

Комил Ахмедов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Ural ;

    Ko’rinishdan tepada dinu-diyonatdan va dunyoviy ilmlardan xabardorlar kam.

    21/05/2019 03:29
  • ulugbek ;

    Дуне айланиб давлати ва хукумати бор мамлакатларни курдим. Бизда давлат хам ва хукумат хам аник йук! Самозванецлар, карокчилар, угри-мутахамлар мамлакатни ишгол килиб, халкни хар хил елгонлар билан, когозбозликлар билан чалгитиб, талон-тарожлигини давом эттириб келмокда. Улар учун халк хам, мамлакат хам копейка-мусор!

    21/05/2019 03:27
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort