Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Яхшилар борлиги кишига умид бағишлайди

Яхшилар борлиги кишига умид бағишлайди
20 Mayıs 2019 - 10:47 'да юкланди ва 487 марта ўқилди.

“Раҳмат сизга мелиса ака!”

“Бемаҳалда қилинган қўнғироқ овозидан чўчиб кетдим. Қариндошимни титроқ овозидан бир нарса бўлганини сездим. “Тинчликми?”, дедим. Жияним “тезда “Экстринний”га етиб келинг”, деди. Юрак шув этди. “Ким?”, дейишимга қарамай гўшакни қўйди.

Таробидан келиб уйда ўтирган эдим. Тезда кийиниб йўлга тушдим. Етиб борганимда энг яқин қариндошим, акам, қариндошларим ичида энг ҳусни-хулқли, ҳақиқий мусулмон инсон инсулт бўлганини билдим.

Яқинлари ва фарзандлари билан бирга таробига чиқибдилар. Фарз ва суннат ўқилиб, тароби бошланибди. Намозга бирга чиққан яқинлари ва фарзандлари олди сафларга ўтиб кетишибди. Орқа сафда таробини ўқиётган акамни бирдан мазалари қочган. Саждадалик ҳолатларида ёнга йиқилибдилар. Ҳамма намозда бўлгани учун эътибор қилмаганми, хуллас, орқада турган мелиция ходимлари югуриб келиб, кўтариб олиб чиқиб, зудлик билан “Тез тиббий ёрдам” касалхонасига олиб келишибди. Шифокорлар реанимация бўлимига олиб, тезда биринчи ёрдамни кўрсатишибди. Шифокорлар зарур дориларни олиб келиш учун дори ретсептини кимга беришни билмай турганларида, мелиция ходимларидан бири, ретсептни олиб, керакли дориларни олиб келиб берибди.

Воқеадан бехабар таробига бирга келган яқинлари намозни ўқиб бўлиб, акамни қидира бошлашибди. Шифохонада реанимация бўлимига олиб-кириб кетишаётганида бир йигит акамни таниб қолибди. Тезда бошқа бир қариндошимга телефон қилиб, воқеани баён этибди. Шу тарқида совуқ хабар менга ҳам етиб келган. Биз етиб борганимизда мелиция ходимлари кетиб бўлган, шифокорлар керакли ёрдамни кўрсатиб бўлган эди.

Биз қарғайдиган, доимо бизга зулм етказадиган орган ходимлари ичида мана шундай инсонлар борлигидан жуда ҳурсанд бўлдим. Мелиция ходимлари сабаб, бир инсон ҳаёти сақланиб қолди (шифокорлар ўн минут кеч олиб келганларингда – мийясига қон қуйилар эди, деди). Яна ҳам ҳурсанд бўларли жиҳати, мелиция ходими ўз ёнидан дориларни олиб бергани мени ҳайратга солди. Қариндошлар билан бирга ўша инсонлар ҳақига дуо қилдик.

Акам ҳақида қисқача айтадиган бўлсам: уч фарзандни отаси, ўғилларини гўзал хулқ билан тарбия қилаётган, силайи-раҳимни жой-жойига қўядиган, мен таниган инсонлар ичида ота-онасига энг мурувватли, бир сўз билан айтганда – чин мусулмон, чин мўминдир. Ҳозирда кома ҳолатида қолмоқ-да. Умид Аллоҳдан. Шифокорлар қўлидан келганини қилиб бўлди.

Постни ёзишдан мақсад, аввало акамни ҳақиларига дуо қилишларингни илтимос қиламан. Қолаверса, акамга ёрдам кўрсатган мелиция ходимларига миннатдорчилик билдириш ва ҳақига сизлардан дуо сўрашдир.

Қайси соҳа бўлмасин яхшилар борлиги кишига умид бағишлайди.”

Саййид Ислом

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort