Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Каримов тансоқчиларининг собиқ раҳбари қамалди

Каримов тансоқчиларининг собиқ раҳбари қамалди
20 Mayıs 2019 - 18:27 'да юкланди ва 694 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, 16 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасининг собиқ раиси Муиджон Тоҳирийни 3 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этган.

Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ўз манбасига таяниб хабар тарқатди.

Нашрнинг ёзишича, Тоҳирий Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207 (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 209- (мансаб сохтакорлиги) моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Божхона қўмитасининг собиқ раҳбари жазони манзил-колонияда ўтайди.

Собиқ мулозимга энг кам иш ҳақининг 400 баробари миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.

Муиджон Тоҳирийнинг ҳибсга олинган санаси номаълум.

Ўзбекистон Бош прокуратураси бу ҳақдаги хабарларни 2018 йил декабрида тасдиқлаган.

Аммо Президент Мирзиёев 2018 йил апрелида имзолаган фармонда фармонда божхона органларининг мансабдор шахсларига нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилганлиги ва тергов олиб борилаётганлиги маълум қилинганди.

Собиқ мулозим устидан тергов жараёни махфийлаштирилган.

Тоҳирий 2016 йил декабрида Божхона қўмитаси раиси лавозимини эгаллагунига қадар МХХ (ҳозирги ДХХ – таҳр.) раисининг ўринбосари, Президентнинг давлат маслаҳатчиси (2010-2011) ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимларида (2013-2016) ишлаган.

Генерал-майор Муиджон Тоҳирий 2014 йил февралида собиқ президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг уйида ўтказилган тинтувга шахсан раҳбарлик қилгани айтилган.

2014 йил 17 февралида бу ҳақда Твиттер микроблогида хабар қолдирган @Persona887788 аккаунти Тоҳирий рейд чоғида Гулнора Каримовани урганини даъво қилганди.

Шунингдек, Муиджон Тоҳирийнинг Татьяна Каримовага яқинлиги ҳам иддао қилинган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort