Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Рауф Парфини хотирлаб

Рауф Парфини хотирлаб
21 Mayıs 2019 - 11:35 'да юкланди ва 554 марта ўқилди.

РАУФ  ПАРФИНИ ХОТИРЛАБ

Куни-кеча Ўзбекистон ТВнинг “Ёшлар” каналида, Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳаёти ва  ижоди тўғрисида фильм ишланган экан. Ўша фильмни кўриб, чуқур уйга тушдим. Кўз олдимда, шоир, “Эрк” куйчиси, Рауф Парфи гавдаланди.

Мен фильмни кўрар эканман. Ич-ичимдан иҳтиндим.

Наҳотки, шоир Рауф Парфи, ҳалқ ёзувчиси, Тоҳир Маликча  бўла олмаса?!

Наҳотки, Рауф Парфини эслаш ва унинг ижоди тўғрисида икки оғиз илиқ сўз айтиш шунчалик қийин бўлса?

Нега “Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси” томонидан шоир тўғрисида кечалар ташкил этилмайди,

ҳақида фильмлар ишланмайди?

Рауф Парфини интернет орқали унинг дўстлари ва “рауфийлар” эсга олишмоқдалар. Албатта, шоир Усмон Азимга ўхшаган инсонларнинг ҳам борига шукур, “юзинг ва қошинг” демай ижод қилиб келаяпти…

Мен Рауф Парфини жадидлар Абдулло Қодирий, Чўлпон, Фитрат, Авлонийлар билан тенглашаоладиган ижодкор деб биламан. Чунки, Рауф Парфининг китобларини ўқиган китобхон, қандай ижодкор эканлигини тезда англайди ва чуқур мулоҳаза қила олади.

Мен қамоқда ўтирганимда, Тоҳир Маликнинг кўп китобларини ўқиганман. Унинг китоблари асосан, “ҳалқ дарди”ни қалам остида тўлиқ ёритолган деяолмайман. Чунки, Тоҳир Малик ўтган, 60-70 йиллар тўғрисида кўп ёзган. Қайси ўзбек шоир ва ёзувчисининг китобларини олиб ўқисангиз, ҳаммасида битта гап бор. У ҳам бўлса,  ўтмиш тўғрисида сўз боради. Ваҳоланки, биз мустақилликка эришганимизга, 27 йилдан ошди. Нега Тоҳир Малик мустақиллик даврида бўлиб ўтган, воқеа ва ҳодисаларни ўзи кўргандек,  ижод қилмадилар. Айрим китобларида собиқ Совет Иттифоқи тўғрисида кўп ёзган. Аммо… Китобни ўқиган китобхон, “Тоҳир ака! Аҳир, бу воқеа ва ходисалар бугун ҳам юз бермоқда-ку? Аҳир, Сиз “қоғоз”га ўраб-чирмаб ёзаётган, масала кўз олдимизда унданда даҳшатли юз бермоқда-ку? Нега Сиз бугунги жамиятимиз ҳақида ёритмайсиз?”деган саволлар ёғилиб келайверади…

Тоҳир Маликнинг ўғит ва насиҳатлардан иборат китоблари асосан, Имом Ғаззолий сўзларидан ташкил топган. Тўғри мен буни инкор қилолмайман. Чунку, қайсидир маънода ёш китобхонларимизни маънавий ва маърифий жиҳатдан тарбиялашимиз даркор. Лекин… Динни инкор қилиб турган ўша баттол, И.А.Каримов тузуми даврида шу гаплар керакми-ди?! Ёзувчи учун, кўр-кўрона кўчирмачилик қилиш, шоир ва ёзувчига, мос иш эмас деб биламан. Масалан, Сурхондарёлик ёш ижодкор, Анвар Номозовнинг, Тоҳир Малик билан олиб борган ўзаро гаплари тўғрисидаги китобини ҳам олиб  ўқидим. Улар айрим ёзувчи ва шоирларимиз тўғрисида гаплашганлар….

Бироқ… Китобда Рауф Парфи тўғрисида икки калом сўз келтирилмаган. Ўзбек ёзувчиларимиз ва танқидчиларимиздан, Шукур Холмирзаев, Усмон Азим, Эркин Аъзам, Озод Шарафиддинов,  Эркин Воҳидов, Абдулло Ориповларнинг ижоди тўғрисида гап кўп. Ваҳоланки, юқорида номлари келтирилган шоир ва ёзувчилардан баъзилари Ислом Каримов даврида таъқиб ва тайизиққа учрадилар.

Биргина Ўзбекистон ҳалқ ёзувчиси, Шукур Ҳолмирзаевнинг 60 йиллик тўйида, И.Каримов унга чопон кийгизаётган вақтда, Шукур Ҳолмирзаев, “Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич! Мен рақибингиз бўлмиш, Муҳаммад Солиҳнинг тарафида бўлганим учун, ҳали  ҳам мени кечиролмасангиз керак…” дея, ўз сўзини диктатор тириклигида, унинг юзига баралла айта олган эди.

Қайси шоир ва ёзувчи мана шундай мард ва жасур бўлиб, ҳеч нарсадан қўрқмай,дикататорга  унинг рақиби бўлмиш, Муҳаммад Солиҳ тўғрисида гапира олган?

Ҳозир ҳам шундай ўткир қаламли, шижоатли шоир ва ёзувчиларимиз  бор-ми?!

Афсуски….

Балки битта ёки иккита чиққан бўлиши мумкин…

Шукур Ҳолмирзаевнинг  ҳам – сиёсий қарашлари туфайли – айрим китоблари И.Каримов даврида босиб чиқарилмади. Бунга унинг ўн йил давомида ёзган “Диназовур” романи мисол бўлаолади…

Каримов даврида яшаб ижод қилган ижодкорлардан яна бири, Рауф Парфини ҳам ўз замонасининг забардаст шоири эди!” дейиш мумкин. Чунки, у ўз жамиятида содир бўлаётган, алғов-далғов даврда ижодкорлар билан ҳамнафас бўлиб яшади. У ўз сўзини шеърлари орқали айта олди. Унга нисбатан  қанча таъқиб ва тайизиқлар бўлмасин, бари-бир у ўз сўзи ва йўлидан қайтмади. Рауф Парфини қайси китобини олиб ўқиманг, китобларида албатта шоир, “Эрксеварлик”, “Ҳалқпарварлик” “Адолат”  куйчиси сифатида ижод қилгани маълум бўлади. У хам диктаторнинг бош душмани Муҳаммад Солиҳни “Туркистоннинг дарёларидан биттаси”га қиёслашдан тап тортмади.

Биз кўпинча Иосиф Сталин даврида қатоғон бўлган, шоир ва ёзувчиларимиз тўғрисида кўп гапирамизу, нега замондошларимиз Рауф Парфи ва Шукур Ҳолмирзаевларга ўхшаган, шижоатли  шоир ва ёзувчиларимиз учун Тошкент шаҳрининг “Ёзувчилар Уюшмаси” олдида ташкил қилинган, боғда хайкаллар ўрнатилмайди?!

Ахир улар ҳам, шу ўзбек заминидан етилиб чиққан вулқонлар-ку.

Ким ва қайси инсон уларнинг ватансеварлиги ва асарларини инкор қилаолади?!

Гарчанд, улар тириклик вақтида ўзларига хайкаллар ўрнатиб кетишди…

Фахриддин Тиллаев

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Ba’zilar hayotlik davridayoq yaxshi ishlari bilan o’zlariga “haykal” qoldirishadi. Lekin ba’zilar ularga barcha imkoniyatlar berilsa ham uquvi bo’lmagani yoki niyati buziq bo’lgani uchun hayotlik paytida bunday ish qila olmaydi. Shuning uchun u o’tib ketganidan so’ng o’ziga o’xshagan izdoshlari hechdan ko’ra kech deb biror betondan unga haykal qilim qalblaridagi alamlarini bosishadi. Nahotki bir siqim tuproq bo’ladigan biror odam uchun bir beton haykal qo’yishni bir ulug’ ish deb bilasiz?

    23/05/2019 05:48
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube