Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Шайбоний (1451-1510)

Муҳаммад Шайбоний (1451-1510)
22 Mayıs 2019 - 6:00 'да юкланди ва 411 марта ўқилди.

МУҲАММАД ШАЙБОНИЙ
(1451-1510)

Шайбонийхон, Султон Муҳаммад Шайбонийхон (1451—1510) — шайбонийлар сулоласи асосчиси. Абулхайрхоннинг набираси, Шоҳбудоғ султоннинг ўғли. Абулхайрхон унга Шоҳбахт деб лақаб қўйган. Отасининг эрта вафотидан сўнг, бобосининг қарамоғида қолган Султон Муҳаммад Шайбон Бойшайх оталиғида вояга етган. У 15-аср 80-йилларида Абулхайрхон вафотидан сўнг Дашти Қипчоқнинг асосий ҳудудида ўз ҳукмронлигини ўрнатмоқчи бўлган.

Шайбонийхон 1490 йиллардан ўзаро курашлар ва ички низолар туфайли тобора заифлашиб бораётган Темурийлар ҳудуди бўлган Мовароуннаҳрда ҳам ўз ҳукмронлигини ўрнатиш учун ҳаракат бошлаган. 15-аср охири — 16-аср бошларида Мовароуннаҳрга қилган юришлари натижасида ҳокимият бошқаруви унинг қўлига ўтган.

У узбек, форс тилларида ғазал, рубоийлар ҳам битган. Унинг ана шу ғазал, рубоийларидан айримлари ва «Баҳрул худо» номли достони, ўғли Темур султонга атаб ёзган панд-насиҳатлардан иборат китоби (ягона нусхаси Туркияда сақланган) бизгача етиб келган.

Шайбонийхон Туркистоннинг Сиғноқ, Саброн, Ясси шаҳарларини ҳам ўз қўл остига киритган. 1504 йили Ҳисор, Қундуз, Бадахшон, Балх, 1505 йилда Хоразм, 1507 йилда Ҳирот ҳам Шайбонийхон қўл остига ўтган. Кейинроқ Эроннинг Машҳад ва Тус шаҳарларини ҳам эгаллаган. 1510 йилда Марв яқинидаги Маҳмудобод қишлоғида Эрон шоҳи Исмоил Сафавийнинг 12 минг кишилик аскари билан Ш. қўшини ўртасидаги жангда унинг қўшинлари мағлубиятга учраган ва Шайбонийхоннинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Унинг бошсиз танаси Самарқанддаги Баланд Суфага дафн қилинган. Баланд Суфа Регистон майдонида Тиллакори ва Шердор мадрасалари ўртасидаги бурчакда жойлашган бўлиб, бу ерга кейинчалик бошқа шайбонийлар ҳам дафн этилган.

Розия Мукминова

* * *

Қурдинг бари султонлар бу ийди қиёматни
Мен нечаки тортармен, эй шайх, риёзатни.

Эй ҳожийи мавлоно тингла, бу на ғавғодур
Бу равзаи давлатдур, чол ийди саодатни.

Бу ийди саодатда келди бари султонлар
Жоми майи ишрат тут, ур табли башоратни.

Кўрдинг бизи ийд ойи бетобмизу лоғар
Зоҳид била суфийга қилди бу ишоратни.

Айбу майу маъни на сўфий санга одатдур
Май ичгилу инсон бўл, қўй сўфий бу одатни.

Тасбеҳ ридосинда, эй шайхи маломатпўш
Тут доми майи софий қўйгил бу аломатни

Қад қоматинг эй мукрий Шайбонийга ҳеч боқмас
Эй соқийи гулчеҳра кўрсат қаду қоматни.

Ҳақ берди сарофрозий Шайбонийга кам тун кун
Бош узра қўюбдур ул бу тожи ибодатни.

* * *

Дард ғам бечора кўнглум сори оқилди яна,
Мени кўруб ишқ ўти боштин яна келди яна.

Ғунчадек кўнглум ғам ҳижронидин қон боғлоди,
Муждайи васлин эшитиб, кўнглум очилди яна.

Ҳажр ўтинда нотавон жисмим фироқинг кечаси,
Шамъдек боштин-аёқ фирқатда ёқилди яна

Қезлоб эрдим ишқини элдину лекин найлайин,
Ҳолатим Мажнун киби оламға ёйилди яна.

Фирқат отидин еқилдим, ёр келди сўрғоли,
Эй Шайбоний, ёр дардингға даво қилди яна.

* * *

Юзунгни кўрдум ул чортоқ ичинда,
Очилмиш тоза гул ёпроқ ичинда.

Табассум қилсанг ул ғунча лабингдин,
Дегайсен бол томор қаймоқ ичинда.

Неча кўзлодинг, эй раъно ғизолим,
Мени ёндурмоғил авлоқ ичинда.

Қарам қилғил, кел эмди, эй азизим,
Утурғил дидайи муштоқ ичинда.

Жаҳоннинг кўзи ҳаргиз кўрмиши йўқ„
На қилди лабларинг сўрмоқ ичинда.

Кел эй соқий, юкунуб бир аёқ тут,
Манго дилбар била қишлоқ ичинда.

Манго жавр айладинг, эй бағри тошим,
Кўнгулни соқломай дил тоқ ичинда.

Мухолиф Вахшни қишлаб турурда,
Туруш бермай турур турмоқ ичинда.

Черикнинг гардини кўрмой қочиптур
Масалдур:—Қул қочор ўрмоқ ичинда.

Шайбонийға берибтур нусратин қақ,
Қовуб мен хусрав(ни) чақмоқ ичинда.

* * *

Эй оқилон, эй оқилон, тарк эт, сен эмди бу жаҳон,
Жон булбули парвоз этар манзилгоҳидур осмон.

Бутхонани вайрон қилиб, майхона ободон қилиб,
Гулхан эмасдур манзилинг, гулшан ҳавас қилғил равон-

Барҳам уройин ақлу ҳуш, вайрон қилойин нафси хуш,
Бегонани ошно қилиб, тун-кун кузайгил бахти хон.

Қўнглум ғамин беғам қилиб, ҳақ дардини маҳрам қилиб-
Бўлса жароҳат эм қилиб, бўлғил табиби меҳрибон.

Тортиб Самарқанд лашкарин, юруб мўғул устига мен,
Ислом тиғин тез этиб, барҳам уройин қолмоқон.

Ислом мен-ислом мен, куффору куфри найласун,
Куффор бехин кесойин, қолмосун андин ҳеч нишон.

Шаҳбоз бўлди чингизи, семурғу анқо қойдадур.
Мен-мен муҳитнинг жавҳари-жавҳарни билмас инсужош

Эй қаҳрабо, маъмур этай кўп дурру маржонлар тўкуб.
Эй дилбарнинг дарди била ўтқа ёнар мен ҳар замон.

Шайбоний, сўзинг қисқа қил, юрур йўлингни рост қил,
Тўти сўзи шаккар турур, мурдор қарға нокасон.

 

РУБОИЙ

Гар бўлса киши қоши қароси бирла,
Сўз яхши турур жигар яроси бирла,
Зулфу юзи васфини битурман туну кун,
Олтун варақ ичра кўз қароси бирла.

 

ТУЮҚ

Суғд ичинда ўлтурурлар ёбулар
Ёбуларнинг минган оти ёбулар
Ёбуларнинг илгидин эл тинмади
Ё булар бўлсин бу ерда ё булар.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort