Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ўзбекистонни шундай жиноий тўдалар бошқарар экан ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди

Ўзбекистонни шундай жиноий тўдалар бошқарар экан ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди
22 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 1007 марта ўқилди.

Ўзбекистон телевидениеси томонидан бир гуруҳ фуқароларни саккиз юз минг доллар атрофидаги пул билан ушлаб устидан жиноий иш очилгани ҳақида ваҳимали буюртма кўрсатув тайёрланиши аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Балки улар юқори элита ўз шахсий манфаати йўлида чиқариб олган қандайдир қонунни бузгандир, аммо жиноят қилгани йўқ!

Ўз фуқароларига шахсий маблағини эркин олиб юришни тақиқлаб қўйиш катта жиноят!

Юқоридаги кўзини ёғ босган амалдорлар Ўзбекистондаги бор бойликларни шахсий мулки деб ҳисобласалар керак. Гўёки у очофатларнинг наздида оддий фуқаролар кўп пул билан юриши жиноят эмиш.

Ўзбекистонни шундай жиноий тўдалар бошқарар экан ҳеч қандай ривожланиш бўлмайди!

Юқори элита виждонсизларча айшини суриб яшайверади, қолган фуқаролар ноинсоний қонунлар остида қулдек эзилиб юраверади.

Акмал Андижоний

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort