Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Зиёли одам…

Зиёли одам…
22 Mayıs 2019 - 10:00 'да юкланди ва 657 марта ўқилди.

Агар ҳашамга, мол-мулкка, безанишга, ялтир-юлтирга қизиқишингиз пасаяётган бўлса; ёлғондан сукутни афзал билишга мойиллигингиз пайдо бўлса, демак қалбингизда маърифат, зиё юз очибди.

Агар, мабодо, ҳирсу ҳавасингиз юксалаётган бўлса, мол-мулкни кўзга суртар даражада азиз билсангиз, латта-путтага қизиқишингиз ортса; фойда келар деб ёлғон сўзлашга одатлансангиз, демак қалбингизни шапалоқдан каттароқ жойи чириб, ҳидланиб, сасиб адо бўлибди.

…демак сиз тамагир итга айланибсиз.

… демак сиз..

… демак сиз…

Демак, бир муддат шоир Рауф Парфи билан кўп ҳамсухбат бўлганман. Рауф ака, неча марта сухбатлашган бўлсам, бирон марта мол-мулк, латта-путталар ҳақида оғиз очмаган, асосий мавзу шеърият, сиёсат ва миллатимиз тарихи эди.

Демак, талаба эдик, ҳар хил шоирлар билан адабиёт тўғрисида сухбатлашишга қизиқардик. Ҳар хил шоирлар негадир бизни қизиқтирган мавзуда гапирмасди, асосан ўзларининг молпарастликка оид ташвишларни сўзларди.

Хулас, катта файласуфлардан бири айтганидек, зиёли, маърифатли одамнинг истеъмолчилик сифати пасаяди, минг хил кераксиз нарсаларни сотиб олишни истамайди.

Демак, зиёли одам шайтон ҳукм юритадиган бозорнинг душманидир.

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort