Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Бу шафқатсизлик содир бўлишида барчамиз айбдормиз

Бу шафқатсизлик содир бўлишида барчамиз айбдормиз
23 Mayıs 2019 - 9:15 'да юкланди ва 603 марта ўқилди.

Бу шафқатсизлик содир бўлишида барчамиз айбдормиз!

Ҳамза ЖУМАЕВ:

Мен айбдорман!

Самарқандда 22 млн. сўм ва биттагина телефон учун мияси мажақланган бутун бир оила, беш жоннинг ўлими олдини ололмаганим учун… Гуноҳни савобдан, оқни қорадан ажратишни, йўқчиликка сабр қилиш, бировнинг ҳақи икки дунёда юқмаслигини замондошимга тушунтира олмаганим учун айбдорман! Ўша машъум кечада ғафлат босиб ухлаганим учун айбдорман…

«Жиноят тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида очилди, жиноятчилар қўлга олинди» бла бла бла… Нима фойда?! Қайси асрда яшаяпмиз? Қаерда яшаяпмиз ўзи? Ҳар тугул 3-4 та разил бир жойда ўтириб, тасодифан, кеттик фалончи оилани қирамиз!, демагандир?! Бунга тайёргарлик кўрилган, бу иш пишитилган. Режа қилинган! Жасадлар намойишкорона ташлаб кетилган! Нима демоқчи булар? Мана сенларга ишсизликнинг оқибати, мана эътиборсизликнинг натижаси, демоқчими? Тўйдик! Бизни қамасин – да, давлат маълум муддат боқсин, деганими?

Бир оила-я! Энди тасодифан омон қолган бир аъзонинг ҳаёти ҳаёт бўладими? Атрофга, жамиятга меҳри, ишончи қоладими? Тунлар тинч ухлай оладими?

Жиноятчиларнинг яқинлари чи? Сояларидан чўчиб юришади энди. Бош кўтаролмай юришади энди.

Биттагина баёнот ва мавзу ёпилади. Шуям ишми?! Балки ўша кеча қишлоқда ток бўлмагандир? Қоронғулик жиноятчига қўл келгандир… Ток бўлса ҳам кўчалар яхши ёритилмагандир? Камералар йўқдир…

Энди гапдан фойда йўқ. Гапирмайман! Қўлимдан келмади жигарларимни ҳимоя қилиш. Қўлимдан келмади… Мен айбдорман…

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort