Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Маънавий аҳволимиз жуда-жуда ачинарли…

Маънавий аҳволимиз жуда-жуда ачинарли…
23 Mayıs 2019 - 9:18 'да юкланди ва 443 марта ўқилди.

ДАҲШАТ!

Бу хабарни ўқиганимдан бери ўзимга келолмайман. Инсон боласи шунчаликка бориши мумкинми? Ярим тунда тинчгина ухлаб ётган одамнинг бошига темир билан… Ўғилларнинг учаласи ҳам ҳали ўспирин болалар экан. Биттаси эндигина 15 ёшга тўлган! Бу қандай ваҳшийлик!!! Бир маҳаллада, бир-бирини таниган, салом-алик қилган, тўй-ҳашамига борган… бу қандай бўлиши мумкин? Қотилларнинг учтаси ҳали навқирон йигитлар! Булар ким? Одам инсонийлик қиёфасини шу даражада йўқотиши мумкинми? Шулар ҳам бир онани эмиб катта бўлганмикин?

Энг ёмони шуки, бизнинг жамиятимизда ана шундай ваҳший бир авлод пайдо бўлди. Бунинг ҳаммаси саводсизликка, динсизликка бориб туташади! Бунинг бошқа сабаби йўқ! Қаршисида кўзлари жовдираб турган 15 ёшли боланинг бошига то ўлгунча темир билан уришга журъат қилган ифлосни одам дейиш мумкинми? Буни кўриб турган шўрлик ота-она қай аҳволда кетди экан?

Ана шу ифлос қотилларни ўзимиз улғайтирдик. Масжидга бормаган, иймоннинг кўчасидан ҳам ўтмаган, ёлғон-яшиқ нарсаларни ўқиб, эшитиб, кўриб катта бўлган ЖОНЗОДлар! Шу тарбия ҳамон давом этмоқда. Динимиз эркин деб “Дўстлик”, “Қўшничилик”, “Ҳунарманд”лик ҳақида йиллар давомида гапирамиз.

Уялмаймиз! Уят қилишса қилишаверсин! Уятимиз аллақачон ўлиб кетган! Энг асосийси, динни ўрганиб, намозхон бўлиб кетмаса бўлди. Чунки у ёқда Сурия бор! Аҳлининг 94-95 фоизини мусулмонлар ташкил этадиган жамиятдаги мактабларда ДИН дарси йўқ! Бўлса ҳам шу дарсни ўтадиган мутахассис йўқ.
Дўстлар, маънавий аҳволимиз жуда-жуда ачинарли… Буни Президент билармикин?

Алишер Назар

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort