Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Янги ёзувга муносабат

Янги ёзувга муносабат
23 Mayıs 2019 - 9:51 'да юкланди ва 439 марта ўқилди.

Ўзбекчада йўқ (ц) товушга алоҳида ҳарф бериб, ўзбекчада мингйиллардан бери бор ва тил ўзига хослигида ўта муҳим бўлган (нг) товушдан осонгина воз кечиб юборилибди!

Тушунмадим.

Ахир, “нг” алоҳида мустақил ва энг фаол товуш: “кенг”, “энг”, “келинг”, “боринг” ва ҳоказо. Фақат, битта товушга иккита ҳарф “н+г” берилгани ёмон эди.

Бу хатони тез тўғрилаш керак!

Бир замонлар тилимиздаги “аждар”, “гижда нон” каби сўзларда қўлланадиган сирғалувчи “ж” (жарангли “ж” эмас, у бошқа товуш) товушига ҳарф берилмагани тилга катта хиёнат бўлган, тилимизнинг товуш бойлиги камбағаллаштирилган эди.

Бегона “ц”га ёпишиб олмай, ўша ўзимизнинг “ж”ни тиклайлик!

“Нг”га ҳам тегманглар, аксинча, унга ҳозиргидай иккита эмас, битта ҳарф беринглар!

Бизга (халққа) ҳам қулоқ солинглар, ахир!

Янги ишлаб чиқилган ёзувнинг қолган қисмига қўшилса бўлади.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort