Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўр бир марта хассасини йўқотади

Кўр бир марта хассасини йўқотади
24 Mayıs 2019 - 7:00 'да юкланди ва 574 марта ўқилди.

Яна чорва учун имтиёзли кредитлар берилишни бошлади, яна гўшт нархи ошишни бошлади. 2017 йил феврал ойларидан бошлаб, кам таминланган оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида, уларга имтиёзли кредитлар асосида чорва ва паранда сотиб олиш имконияти берилди. Бироқ, бу олинган кредит маблағига чорва ёки парандани аҳоли бозордан эмас, қайси фермер ҳўжалигидан тузилган шартнома асосида деярли икки баробар нархга сотиб олишга мажбур бўлган эди. Уни устига олинган чорваси ё касал, ё қисир ёки атала ичирилиб вазни суний оширилган бўлса, олинган парандалар эса қари, касал ёки улар учун зарур шароит шароит ва озиқа йўқлиги учун қирилиб ўлди. Лекин, кредит олганлар уни қайтаришга мажбур бўлган эди. Ўртада турган маҳалла раислари учун ҳам яхшигина муаммолар пайдо бўлган эди.

Шундан кейин, бундай имтиёзли кредитларни аҳолиниг қўлига нақд пул ёки пластик картага тушириб бериш, кредитни қайтарыш даврида олинган чорваси ёки парандаси мониториг ўтказилганда мавжуд бўлмаса, яъни мақсадсиз ишлатилса фоизларни тижорат фоизи асосида қайтариш шартини жорий қилиш бўйича таклиф киритан эдик. Лекин, кўп ҳолда бўлганидек, бу таклифни инобатга олинмади.

Мана яна ўша ҳатто такрорланиб, бозор нархидан анча қиммат нархда ва яна шартнома асосида чорвалар имтиёзли кредит берилиши бошланибди.

Кўр бирмарта ҳассасини йўқотмайдими? Отанг бозор, онанг бозор деган нақл бекорга чиқмаган-ку, ахир. Ҳа, яна бир гап, наслдор чорваларни ўзини рўзғорини зўрба зўр тебратаётга кам таминланганлардан эмас, шунга мослашган фермер хўжаликларидан талаб қилинса мақсадга мувофиқ бўларди. 2017 йилдаги йўл қўйилган хатоларни такрорланмаслигини ҳоҳлардим!

Абдурашид Абдуқодиров

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Kredit berib falonchidan sotib olishga majbursang deyilishi bu qaysidir amaldorning mumyo pul ishlash yo’lidir. O’zbekiston Prokuraturasi uni ko’rishni xoxlamaydi.

    24/05/2019 09:38
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort