Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Машҳур табиб бўлиш жуда осон

Машҳур табиб бўлиш жуда осон
24 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 543 марта ўқилди.

Машҳур табиб бўлиш жуда осон!

Ўзингизга маълум ҳақ эвазига беш-олтида жарчи ёллайсиз! Улар оломон орасида моҳир табиб эканлигингиз ҳақида гап тарқатади.

Бас, донғи кетган табибсиз!

Содда оломон бор-будини чўнтакка жойлаб сизга чопади.

Бу дунёда нима кўп?! Оғир дардга чалинган умидсиз касал кўп. Биринчи навбатда хузурингизга шу умидсизлар етиб келади.

Токи қонун посбонлари соҳта табиблик фаолиятингизга чек қўйгунча ўзингиз ва шотирларингиз пулли бўлиб қолади.

Аксари табиблар шунақа соҳтакор-ку!

Агар виждоним бўлмаганида мен ҳам аллақачон ўзимни табиб деб эълон қилган бўлардим. Тўртта ёлғочи шотирни ёлласанг, бас, тўрт томонда аҳоли табибхонамга сувдай оқиб келади.

Касал одам руҳан ўта заифлашади. Фалон жойда табиб бор деса ўша ёққа чопади. Ўлиб кетгандан кўра табибга борганим яхши дейди.

Иккинчи томондан, айниқса, хусусий клиникаларда ишлайдиган дўхтирларгаям унчалик ишониб бўлмайди. Уларнинг дарди дунёси пул!

Яхшиси, касал бўлманг!

Ароққа ружу қўймасангиз, нафсни тийсангиз, бадан майлларига алданиб қолмасангиз, табиий емаклар истеъмол қилсангиз, иншааллаҳ, дўхтирга ва унинг кундоши саналган табибга кам ишингиз тушади.

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort