Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

«Қачонки раҳбарлар ўз тили ва адабиётини ўрганса кейин халқини ҳам ҳурмат қилади»

«Қачонки раҳбарлар ўз тили ва адабиётини ўрганса кейин халқини ҳам ҳурмат қилади»
24 Mayıs 2019 - 15:51 'да юкланди ва 598 марта ўқилди.

«ҚАЧОНКИ РАҲБАРЛАР ЎЗ ТИЛИ ВА АДАБИЁТИНИ ЎРГАНСА КЕЙИН ХАЛҚИНИ ҲАМ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ» – ЖАМОЛ КАМОЛ БИЛАН СУҲБАТ (2-ҚИСМ)

Kun.uz сайти жамият, адабиёт, хусусан, ўзбек адабиёти мавзусига бағишланган туркум суҳбатлар лойиҳасини давом эттиради. Лойиҳамизнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон халқ шоири, таржимон ва адабиётшунос олим Жамол Камол бўлди.

Жамол Камол билан суҳбатимиз шеърият ва таржимонликдаги фаолияти, турли мавзуларда ёзилган долзарб мақолалари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик йилларидаги фаолияти, шунингдек, ўзбек тили муаммолари хусусида кечди.

Қуйида суҳбатнинг иккинчи қисмини ўқувчиларга тақдим этамиз.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-IX) 

-Домла, бугун ижодингизни самимий суҳбат асносида таҳлил қилар эканмиз, яна бир нарсага ойдинлик киритиб кетсак тўғри бўлади назаримда. 1991-1996 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлгансиз. Мана шу йиллардаги фаолиятингизга нисбатан турлича муносабатни эшитамиз. Ўзингиздан сўрамоқчиман, сиз раҳбарлик қилган даврда, самимий айтганда уюшманинг ютуғи ва камчиликлари нималарда бўлди деб ўйлайсиз?

 

– Ҳақиқатан ҳам суҳбатимиз самимий кечяпти. Тўғрисини айтаман, мен ўша пайтда Ёзувчилар уюшмасига раис бўлишни истамаганман.

Ислом Каримов ўз қабулига чақириб, ҳамма номзодлар ўрганиб чиқилгани ва улар ичида мени танлашганини айтди. Мен эса Ислом акага раис бўлишни истамаслигимни, номзод керак бўлса ўша пайтда Президент девонида ишловчи Абдуқаҳҳор Иброҳимовни (суҳбат пайтида ёнимда мен билан эди) қўйиши мумкинлигини айтдим.

Ислом ака бунга рози бўлмади. Хуллас, ўша суҳбатимиз тўрт соат давом этди.

Суҳбат якунида Ислом ака мени эшиккача кузатиб чиқди, чиқаётганимизда айтдики: «Бир ойдан кейин чақираман, эшикдан «розиман», деб кирасиз».

Бир ойдан кейин Абдуқаҳҳор Иброҳимов уйимга келди.

– “Ҳа”ми, “йўқ”ми?

Йўқ, дедим.

Чунки билардим, бу жуда серғалва, жанжалли иш. Шундан кейин ҳамма ёзувчилар уйимга кела бошлади.

Шунда янгангиз Воҳида айтдики: «Ҳар куни меҳмонларингизни, ёзувчиларингизни кутавериб чарчадим. Раис бўлсангиз бўлинг-да, бошқалардан нима камингиз бор?».

Президентнинг айтганини қилмадим, хотинимнинг айтганини қилдим… Рози бўлдим.

Кейин Қурултой чақирилди. Киночилар уйи бўларди, ўша ерда саккиз юз элликта ёзувчи йиғилди. Раисликка номзодлар сифатида Нурали Қобил, Йўлдош Сулаймон ва менинг номзодим қўйилди. Йиғилганлар менга овоз берди.

Шундан кейин, минбарга чиқиб биринчи айтган сўзим эсимда: «Азизлар, Комил Яшин, Сарвар Азимов, Ўлмас Умарбеков, Одил Ёқубов уюшмага раис бўлди. Барчасига тош отдингиз. Менга ҳам тош отасизлар. Фақат, илтимос, аяб отинглар. Мен бу вазифада бир муддатдан ортиқ ишламайман, чунки мен учун ижод муҳим, дедим». Шу билан иш бошланган.

Энди раисликда нималарга эришдим?

Биринчиси шу бўлдики, Ёзувчилар уюшмасининг эшиги ҳамма учун очилди. Бир мисол айтай, мендан кейин раисликка келган Абдулла Орипов пайтида фаоллар кенгаши деган гуруҳ тузилди ва уюшмада ўтадиган барча йиғинларда ўша гуруҳ аъзолари чақириладиган бўлди, қолганлар кириши мумкин эмас. Бизда эса аҳвол бошқача эди, ҳар қандай йиғилишга истаган ёзувчи келиб қатнашарди, хоҳласа сўзга чиқарди. Яъни тенглик таъминланди.

Иккинчидан, қўлимиздан келганча ёзувчиларга ёрдам бердик. Беш йил давомида элликта ёзувчига квартира ва яна элликта ёзувчига ер олиб бердик. Мен буни ютуқ деб биламан.

Бундан ташқари, мен ишлаган пайтларда чет эл элчихоналари очилаётганди. Уюшмада мазкур элчихоналар билан яқин алоқаларни йўлга қўйдик. Бизнинг байрам ва тадбирларимизда элчиларнинг иштирок этиши одатий ҳолга айланди. Ана шу алоқалардан фойдаланиб ва уларнинг ҳисобидан ёзувчиларимизни дунёнинг турли давлатларига сафарларга юбордик.

Энди, адабиётга келсак, адабиётни уюшма яратмайди, шахслар, истеъдодлар яратади.

– Бугун турли тадбир ва йиғинларда катта-кичик раҳбарлар томонидан ўз фикрларини рус тилида билдириш ҳолати одат тусига кириб қолди. Ўша йиғинларда иштирок этиб, ўйлаб қоласиз, биз қаердаги тадбирда иштирок этяпмиз -Ўзбекистондами ёки давлат тили рус тили бўлган бирор мамлакатдами? Сизнингча, тилимизга бўлган ҳурматни ошириш йўлида қандай ишлар амалга оширилиши керак?

– Бу ҳолатнинг тарихи узун. Бу мустақиллик йиллари ва ундан аввалги даврларнинг оқоваси.

Мен 1972 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг тил ва адабиёт институтига катта илмий ходим бўлиб ишга келганман. Шу жойда, Иззат Султон раҳбарлиги остида ўн тўрт йил ишладим. Ўша пайтдаги ўзбек тили ва адабиёти институти билан ҳозиргисининг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор эди. У пайтдаги институтнинг қаноти кенг, не-не кучли олимлар маркази эди. Мана шу институт қисқариб-қисқариб хозир бир ховучгина бўлиб қолди. Сал қолдики, ўша институт ҳозирги Ўзбек тили ва адабиёти университети қошидаги марказга айланиб қолай деди. Хайрият, Шавкат Мирзиёев буни тўхтатди.

Ўзбек тили ва адабиёти институти қолди, лекин унинг аҳволи ҳали ҳам хароб.

Нима учун? Тил ва адабиётнинг турли йўналишлари ва йўналишлар бўйича бўлимлари бўлади. Ўша бўлимларда эса турли даражадаги илмий ходимлар ишлаши керак. Ҳозир айтсам ишонмайсиз, шу институтнинг айрим бўлимларида биттадан ходим ишлайди. Бу ходим мудирликни ҳам, катта илмий ходимликни ҳам, кичик илмий ходимликни ҳам ўзи қилади. Хўш, қандай қилиб бир киши бутун бошли бўлимнинг ишини, фан ишини юритиши мумкин? Нега, деб сўрасангиз штат йўқ, пул йўқ дейишади.

Аччиқ бўлса ҳам айтаман, Бизда президент академияси номли академия бор. Бу академия раҳбар кадрлар тайёрлайди. Шу академиянинг масъул лавозимида ишлайдиган бир кишидан сўраганман: йигирма беш йил давомида раҳбар кадр тайёрлайсиз, айтинг-чи, шу кадрлар ичида бирорта ёрқин ва бутун Ўзбекистон танийдиган раҳбар етишиб чиқдими?

Ўқитувчи жавоб беролмади. Кўряпсизми, ҳар йили бу академия юзлаб раҳбар кадрларни тайёрлайди, лекин уларнинг ичида пичоққа илинадигани йўқ. Хулоса нима? Демак, йигирма беш йил давомида халқнинг, давлатнинг пули ҳавога совурилган. Энди тасаввур қилинг, ўша академиянинг шароитлари қандай? Ҳашаматли бино, ўқитувчиларда баланд ойлик….

Айтмоқчиманки, ўша академияга сарфланган пулнинг бир қисми тил ва адабиёт институтига сарфланганда эди, бу ўзбек тили ва адабиётига бўлган эътиборни янада кучайтирган бўлар эди.

Нима учун айрим кишилар ўзини бундай тутади? (ўзбек бўлиб ўзбек тилида гапирмайди ёки тилни бузиб гапиради)

Чунки у ўз халқини ҳурмат қилмайди. Тилга эътиборсиз-элга эътиборсиз.

Кимки тилини ва адабиётини яхши билса, халқини ҳам ҳурмат қилади. Тилни менсимаган киши эса халқни ҳам менсимайди.

Очиғини айтайлик, ўтган йиллар давомида тилга, адабиётга ва халққа беписандлик сиёсати олиб борилди. Бу йиллар давомида шундай амалдорлар табақаси шаклландики, улар учун иккита қадрият бор: пул ва мансаб. Пул йиғади ва мансаб олади. Мансаб олади ва пул йиғади. Халқдан уялиш туйғуси йўқолиб кетди. Нима учун ҳам уяларди, ҳурмат қилмайди-ку.

Халқдан уялмасликка бир мисол келтираман: матбуотда ёзилди. Бир неча йил аввал президент келяпти деб пахтаси териб бўлинган далалардаги ғўза чаноқларига қайтадан пахта тиқиб чиқишганди. Ким буйруқ берган? Вилоят ҳокими. Хўш, ўша вилоят ҳокими халқнинг олдида хижолат чекмаганмиди?

Хижолат чекмаган, чунки халқни менсимайди.

Ана шу халқни менсимаслик ва ҳурмат қилмаслик туфайли ўзбек тилига ҳам эътиборсиз муносабатда бўлинди.

Менга қолса, ўзбек тили ва адабиёти институтини Мустақиллик майдонининг тўрида ҳашаматли қилиб қурардим.Ўзбек миллати ҳаётидан тили ва адабиётини супуриб ташланг нима бўлади? Ўзбек халқи йўқ бўлади. Суҳбат аввалида айтганимдек, халқнинг учта асоси бўлади: оёғи остидаги ери, тили адабиёти ва дин-у диёнати.

Худога шукр, еримиз, дин-у диёнатимиз ўзимизга қайтди, энди тил ва адабиётимизни ҳам осмонга кўтариб қўйишимиз керак.

Саволингизга жавоб шу, ўзбек тилига эътиборни ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтига эътиборни кучайтиришдан бошлаш керак.

Қачонки раҳбарлар ўз тили ва адабиётини ўрганса, кейин халқини ҳам ҳурмат қилади.

Тил халқнинг номуси, тарих унинг қомуси.

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Суҳбатнинг биринчи қисмини ўқиш

Манба: kun.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube