Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мен кимман

Мен кимман
25 Mayıs 2019 - 8:30 'да юкланди ва 506 марта ўқилди.

Мен кимман

Ўтган куни туман архивига туғилганлигим тўғрисидаги маълумотдан кўчирма олишга бордим. Анчадан буён метркамни қаёққа қўйганимни тополмаётгандим.

Архивдаги сарғайган даптарда туғилганлигим ҳақида маъломот бор экан. Яхши.

Лекин маълумотда кутилмаган маълумотга дуч келдим. Метркамда, паспортимда, ҳамма ҳужжатларимда отамнинг исми Раҳимович деб ёзилган, яъни мен Раҳматжон Раҳимовичман.

Лекин архивдаги маълумотда Раҳматжон Раҳим деб ёзилибди. Яхши. Тўғри. Мен вич эмасман!

Лекин менга тегишли барча мулкий ҳужатларда Раҳимович деб ёзилган, архивда эса вич эмасман!

Асли паспортимни метркамдаги маълумотга мосламоқчийдим.

Энди нима қиламан?
Тағин ўрис тили давлатимиз расмий тили бўлсин дейсизлар! Қанақа гап бу?!

Ўша, ўрис тили ҳукмрон бўлган даврда ҳатто исм-шарифларимизнинг ёзилиши нақадар бузилиб кетди.

Дунёда исм-шарифи нотўғри ёзилган бошқа халқ бўлмаса керак, бизлардан бошқа.

Уят. Уят. Уят.

Лекин уялмай қўйганмиз!

Тағин буюк олимлар, адиблар авлодимиз дейсизлар! Буёқда исмимиз хато ёзилган!

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Раҳимжоннинг бу ёзгани қуйидагиларни ёзишга ундади мени:
    Мен Ахмад ҳожи Хоразмий миллатим 45 ўзбек бўлган, 1993 йилдан эса туркман. Укам Юсупбой Хасанов – ўзбек, ундан кейинги укам эса Шокир Абаев – туркман. Ҳаммамиз бир ота-онадан туғилганмиз.
    Юқоридагилар Совет замонидаги “саводхон”лик натижалари.

    25/05/2019 17:04
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort