Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мурожаат

Мурожаат
25 Mayıs 2019 - 11:58 'да юкланди ва 632 марта ўқилди.

“ОЗОДЛИК” радиосининг таҳририятига
“Америка Овози” радиосининг таҳририятига
“Би-Би-Си” радиосининг таҳририятига

Ассалому алайкум, Хурматли Таҳририят! Ассалому алайкум, Ҳурматли радио тинловчилар! Мен Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-даҳаси, 50-уй, 44-хонадонида яшовчи фуқаро, собиқ маҳкум Тиллаев Фахриддин Хабибуллаевич бўламан…

Мен 2018 йил 12-май куни, озодликка чиққанимдан кейин, Ўзбекистон Республикасининг Бош Прокуратураси қошида ташкил этилган, “Мажбурий Ижро Бўлими” бир гуруҳ ходимлари томонидан мени таъқиб ва тайзиққа олиш бошланди.

Менга тегишли бўлган хонадоннинг мол-мулкидан, 7 миллион 235 минг 500 сўм миқдорида ўндириб олиш юзасидан, 2012 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Ҳамза тумани, “Жиноий Ишлари Бўйича Суди” томонидан қарор чиқарилган эди…. Орадан 6 йил ўтганига қарамасдан, ўша суднинг қарорини ижросини тўла таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Мажбурий Ижро Бўлими”нинг ходимлари, оилам ва фарзандларимни тинчлигини бузиб, хонадонимизга бостириб кириб келишмоқда.

Маълумингизким мен 2014-2018 йиллар давомида қамоқда ўтириб чиққан бўлсам-да, шунга қарамасдан “коммунал тўловлардан қарздорлик мавжуд” деб Тошкент шаҳар Учтепа тумани, “жиноий ишлари бўйича суди”га “даъво ариза” билан мурожаат қилишган. Ваҳоланки, ушбу хонадонда мендан бошқа ҳеч кимса, “прописка” қилинмаган. Нега энди мен қамоқда бўлсам ҳам, “коммунал тўлов”ларини тўлашим керак экан…?” Бу-мантиққа тўғри келмайди-ку?

Мен Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг барча органлари ва ташкилотларига ариза ва хатлар билан мурожаат қилдим. Афсуски, ҳамма мурожаатларим Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Мажбурий Ижро Бўлими”га келиб тушмоқда. Улар бўлса, “Сиз ҳозирги кунда қидирувдасиз! Туман ИИБига мурожаат қилганмиз…”деб менга ва оила ва фарзандларимга нисбатан “угроза” қилишмоқда.

Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган маблағни тўлашга ҳеч бир имкониятим йўқлиги ва соғлиғим ёмонлашганлиги туфайли, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёевга, ёрдам сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Бу аризам ҳам, Чилонзор тумани, “Мажбурий Ижро Бўлими”га келиб тушган. “Аҳир ҳар бир инсоннинг мурожаат ортида инсон ҳаёти турибди…” деб айтган гаплари ўз исботини топмаяпди.

Мен ҳозирги кунда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 7-мавзе, 50-уй, 44-хонадонида 2019 йилнинг 1-январь кунидан бошлаб, яшамаслигим ва у ердаги, “коммунал тўлов ҳизматлари учун” тўланадиган бутун манбаларни тўҳтатишни сўраб, Чилонзор тумани, “Электр энергия ташкилоти”, “Иссиқлик-Отопления” таъминоти ва бошқа ташкилотларига аризалар билан мурожаат қилганман. Бироқ мен ҳозирги кунда, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Ариқ-Усти” маҳалласида Ота-Онамнинг номида бўлган, ҳонадонда фарзандларим ва ойилам билан яшаб келишимга қарамасдан, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Мажбурий Ижро Бўлими”нинг ходимлари томонидан, ҳар икки кунинг бирида, менинг қўл телефонимга, (+998946871939) телефон қилишиб, бу ерда ҳам, тинчимизни бузиб келишмоқдалар. Бу ҳам етмаганидек, Бойсун тумани “Мажбурий Ижро Бюроси” томонидан, “Сиз “табий газдан” 5 миллион 495 минг сўм миқдорида қарздорсиз” деб “огоҳлантириш хати” юбормоқдалар.

“Аҳир мен бу ерда, “прописка”да бўлмасам, ёқилмаган газ учун, нега мен қарздор бўлишим мумкин?” десам улар “Сиз шу хонадондда яшамасангиз ҳам, тўлашингиз шарт”деб мени йўқ жойдан қарздор қилмоқдалар.

“Оҳирги натижаларим ва умидим сўнмасин” деб Сизларга мурожаат қилмоқдаман. Ўзбекистонда собиқ маҳкумларга бўлган эътиборни бутун ҳалқимиз эшитиб кўришларини истайман. Шунинг учун, ҳурматли радио тингловчиларига ҳавола қилмоқдаман. Эътиборларингиз учун катта раҳмат!

Фахриддин Тиллаев

E-mail: Fahriddin71@mail.ru,
Fahriddintillaev7@gmail.com

25.05.2019.й

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • хакикат ;

    Фахриддин ака тинчгина четга чикиб кетинг ака,булар сизга тинчлик бермайди яна камашади ёки узингиз касал топиб улиб кетасиз,бу Узбекистонга каргиш теккан,Мирзиёевгаям бошкасигаям ёзганингизни фойдаси йук,Мирзиёев деганингизни узи халк душмани,бу одам канча одамларни уйини бузган бузгунчику,нима бу братан курмаяпди эшитмаяпди деб уйлайсизми

    25/05/2019 18:11
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort