Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Шерхон

Шерхон
25 Mayıs 2019 - 17:50 'да юкланди ва 431 марта ўқилди.

УСМОН ЭРГАШ

 

Ш Е Р Х О Н

МАСАЛ

Ўрмон ҳукмдори –
савлатли зўр Шер,
Минбардан: “Мен халқнинг паноҳиман!” дер.
У эмас минбарлар сайрайди ҳарчанд,
Эрк билмаган миллат ваъдадан хурсанд.
“Дунёнинг таъмали, дейди, адолат,
Адолат бузулса, ҳар нарса барбод.
Зулм билан асло юрт бўлмас обод,
Маъмурлик калити меҳнат ва сабод”.
Масъулиятсиз тиллар сўзга кўп чечан,
Гўзаллар сочидан эшади пичан.
Амалда барчаси эски ҳаммом, тос,
Товуқ эчки туғар, туяқушлар ғоз.
Ҳа, шунақа; ўрмоннинг қонуни собит,
Шерлар келиб кетар, қолар бурга, бит.
Шер қасрини қўрир бўрибосарлар,
Яқин йўлаганни дарҳол осарлар.
Бурга билан итнинг дегани деган,
Халқнинг йиққанини шоқоллар еган…
Шернинг хабарчиси қарға қақимчи,
Майна манглайқора, эски чақимчи.
Жарчиси ҳовлиқма ўғри бир Ҳакка,
Ваҳима солади ҳар бир юракка.
Салтанат ишига Тулкибой тайёр,
Халқни алдар доим ваъз билан айёр.
Қашқир шуғулланар таъминот билан,
Шерни сийлар гоҳ қўй, гоҳи от билан!
Қай кун қурбон бўлар тўрт жуфт парранда,
Қуён тутишни ҳам қилмайди канда!
Қашқирнинг ҳиммати билан Шер хоқон,
Сувнинг ўрнига ҳам ичар қайноқ қон!
Ноннинг ўрнига ҳам доим гўшт ейди,
Шу боис Қашқирни “Чин дўстим!” дейди!

Албатта, бу масал ривоят, қисса,
Алқисса, қиссадан чиқади ҳисса.
Содда эл наздида Шерхон бўлгач оқ,
Адолат бобида ягона ва тоқ.
Десалар; салтанат ишида чевар,
Фақир-фуқарони жонидан севар.
Гўлларнинг ҳавоси Шерхонни бузар,
Ҳаволанган Шерхон нағмалар тузар.
Сўнгида қочади Шерхоннинг ҳуши,
Биз деймиз; барчаси қашқирлар иши!
Аслида барчаси унинг фармони,
Ҳар кун тўкилади жонзотлар қони!…

* * *

Айтарлар: “Мустақил юрт бўлди юртим!”,
Аслида, дардларга тўлди бу юртим!

Яна тахтда ўша эски лўттивоз,
Масхарабоз, кунта, далла, баччавоз.

Ростини айтайин, дўстлар, жўралар,
Ён босмаган бизга ҳоким, тўралар.

Халқнинг молу мулкин ётиб, ейдилар,
Ору номусини сотиб, ейдилар.

Қора халққа қараб, итдай, ҳурарлар,
Етти пушти учун сарой қурарлар.

Алар фармонида доим ҳирсининг,
Хизматида доим малъун иблиснинг.

Порахўр, ўғрининг келди даврони,
“Ҳур” бўлиб ҳам унмас элнинг армони.

Муллолар хутбада “Қул бўлгин!” дейди,
“Тақдирга тан бергин, кул бўлгин!” дейди.

Дин айланди каззобнинг яроғига,
Ниш санчарлар, эл кўзи, қароғига.

Бағирлар ситамдан бўлди минг пора,
Қама-қамалардан юраклар ёра!

Токайгача, ҳолат этади давом,
Токайгача, ялчимас бу миллат – авом?!

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort