Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулова Зомин ҳокимиятида тўрт соат ушлаб турилди

Мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқулова Зомин ҳокимиятида тўрт соат ушлаб турилди
25 Mayıs 2019 - 18:04 'да юкланди ва 856 марта ўқилди.

МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА ҲУҚУҚБОН МАЛОҲАТ ЭШОНҚУЛОВА
ЗОМИН ҲОКИМИЯТИДА ТЎРТ СОАТ УШЛАБ ТУРИЛДИ

25 май куни Зомин тумани ҳокимияти, прокуратураси ва ИИБ вакиллари мустақил журналист ва ҳуқуқбон Малоҳат Эшонқуловани ҳокимият биносида тўрт соат ушлаб ўтиришди. Бу ҳақида ҳуқуқбоннинг ўзи ва унинг ёнида борган Қутлуғқиз Балхибаева хабар қилишди.

Амалдорлар (хусусан ички ишлар бўлими вакили Воҳид Эшбеков) туман ҳокими Алишер Абдуғаниев томонидан маҳаллий прокуратура ва ИИБга қилинган расмий мурожаат (туман ҳокими тўғрисида ижтимоий тармоқларда ёлғон материални эфирга узатиш) юзасидан ҳуқуқбондан тушунтиришнома ёзишни талаб қилишган.

Малоҳат Эшонқулова ҳокимнинг даъво аризасини кўрсатишни, уни танишиш учун беришни талаб қилган. Лекин прокуратура ва ИИБ вакиллари ҳеч қандай ариза кўрсата олишмаган. Шундан сўнг М. Эшонқулова: “Устимдан ёзилган деб айтилаётган даъво аризасини кўрмагунимча ва у билан танишмаганимча, ҳеч қандай тушунтириш хати ёзмайман”, – деган маънода тушунтиришнома ёзган.

Малоҳат Эшонқулованинг айтишича, у туман ҳокимиятига алдов йўли билан чақиртирилган. “Ўтган ҳафтада уйимга ўзларини Зомин туман ҳокимияти юристи Акбар Ўролов ва ички ишлар бўлими Терроризмга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи Нуриддин Ҳайдаров, деб таништирган икки киши келди. Улар зоминлик тадбиркор Нишонбой Худойбердиевнинг дўкон ва уйлари ноқонуний тарзда бузилгани ҳақидаги видеолавҳам юзасидан туман ҳокими Алишер Абдуғаниев чақираётганини айтишди. А. Ўролов ва Н. Ҳайдаров туман ҳокими тадбиркор билан менинг гувоҳлигимда учрашишни, тадбиркорга етказилган зарарни қоплашни режалаштираётгани ва бу ҳақида янги видеолавҳа тайёрлаш имкони борлигини айтишди. Лекин уларнинг гапларига ишониб, Зомин тумани ҳокимиятига борганимда алдов йўли билан чақиртирилганимни билдим”, – деди Малоҳат Эшонқулова.

“Мен, шеригим Қутлуғқиз Балхибаева, тадбиркор Нишонбой Худойбердиев, унинг адвокати Маҳмуджон Искандаров билан туман ҳокимиятига борганимиздан кейин бизни бир соатча куттириб қўйишди. Кейин бирданига ИИБнинг тезкор ходимлари қўлларида видеокамералар билан кириб келиб, мени суратга ола бошлашди. Ҳоким келмади, зарар қопланмади, тадбиркор ташқарига чиқариб қўйилди. Мендан эса устимдан ёзилган қандайдир ариза юзасидан тушунтиришнома талаб қила бошлашди”, – деди М. Эшонқулова. Унинг айтишича, тўрт соат давомида Зомин тумани ҳокимияти ҳудди фавқулодда вазият содир бўлгандек камуфляжли ва қуролли ҳарбийлар билан қуршаб турилган. “Ола-була кийимли ва қуролли ҳарбийларни четдан кўрган одамлар: “Зоминга Бен Ладен келган”, деб ўйлаган бўлишлари ҳам мумкин. Чунки туман ҳокими ваҳиманинг жуда каттасини уюштирди”, – деди М. Эшонқулова.

Бу воқеаларга гувоҳ бўлган тадбиркор Нишонбой Худойбердиевнинг айтишича, талабгорлар орасида Зомин туман ҳокимиятнинг вояга етмаганлар (!!!) билан ишлаш бўлими бошлиғи Йўлдош Шамсиев ҳам бўлган.

СУРАТДА: ўзларини Зомин туман ҳокимияти юристи Акбар Ўролов (оқ қўйлакли) ва ички ишлар бўлими Терроризмга қарши курашиш бўлинмаси бошлиғи Нуриддин Ҳайдаров (қора кўйлакли), деб таништирган кишилар ўтган ҳафтада Тошкентда Малоҳат Эшонқуловани Зомин туман ҳокимиятига чақираётган пайт.

Бобомурод АБДУЛЛА
2019 йил 25 май

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube