Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Вазирлар маҳкамаси Олий Мажлис депутатларини қандай алдади?

Вазирлар маҳкамаси Олий Мажлис депутатларини қандай алдади?
25 Mayıs 2019 - 21:43 'да юкланди ва 824 марта ўқилди.

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, кундуз куни чироқ ёқиб юришга жарима солиш учун депутатларга бошқа сабаб ва маълум транспорт воситалари кўрсатилган. Қарорда эса жарима барча транспорт воситаларига қўлланилган. Жарималардан тушган пулларнинг бир қисми эса ички ишлар раҳбарияти ва ходимларини рағбатлантиришга сарфланади.

Олий Мажлис депутати Абдурашид Абдухолиқовга кўра, ижро ҳокимияти кундуз куни чироқ ёқиб юрмаганларни жаримага тортиш қоидасини жорий қилишда депутатларни чалғитган.

Жаримани киритаётган пайт депутатларнинг розилигини олиш учун бошқа сабаб баҳона қилиб кўрсатилиб, кўпчилик овози олинган.

“Жаримани биз автобусларда ёқилиши мажбурий бўлганда, колонна ёқиб юриши мажбурий бўлганда, деб белгилаганмиз. Ҳамма шофёрлар ёқиб юради, деган қоида у пайти йўқ эди. Ўшанда жаримани киритганидан кейин, нечта автобус бор, нечта қолонна юради? Сони оз, аҳоли бунга тушиб қолиш эҳтимоли кам, лекин хавфсизликка фойдаси бўлгани учун киритганмиз”, дейди у.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги №292-сонли қарори билан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларда кундузи чироқ ёқиш талаби барча автомобилларга нисбатан қўлланилган.

Абдухолиқов ушбу масалага Адлия вазирлиги томонидан яхшилаб эътибор берилиши керак эканлигини таъкидлаган. Чунки Адлия вазирлиги давлат ташкилотлари чиқарган қарорларни экспертизадан ўтказади.

Жаримадан тушган пуллар билан ИИВ раҳбарияти рағбатлантирилади

Бундан ташқари киритилган жарималардан тушган маблағларнинг бир қисми ички ишлар раҳбарияти ва ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилиши маълум бўлди.

“Ўзбекистон” каналида 24 май куни эфирга узатилган “Муносабат” кўрсатуви ҳайдовчиларнинг кескин норозилигига сабаб бўлаётган кундуз куни автомобиль чироғини ёқиб юриш қоидаларига бағишланди.

Унда гапирган Олий Мажлис депутати Абдурашид Абдуқодиров янги тартибни қўллашда идоравий манфаатга эътибор қаратди.

“Балки бунақа ниятлари йўқдир, лекин идоравий манфаатдорлик деган тушунча ҳам бор қонунчиликда. У ё бу нуқтаи назардан манфаатдорлик бўлиши мумкин. Қарорни қабул қилаётганларида бу нарса кўзда тутилмагандир, лекин жарималардан ички ишларнинг иккита жамғармасига маълум фоиз улуш ажратилади”.

Депутатга кўра, Давлат йўл ҳаракат хавфсизлик хизмати ходимлари ва раҳбарларини моддий рағбатлантириш жамғармасига жаримадан тушадиган маблағнинг 10 фоизи тушади. Бошқа пунктлари бўйича, 8 фоиздан 55 фоизгача жарималардан маблағ ажратилади.

Абдурашид Абдухолиқов ёнғин хавфсизлиги ва ички ишлар вакили берган статистик маълумотларнинг чироқларни ёқиб юришга дахли йўқлигини ҳам айтган.

“Қарор май ойидан кучга кирди. Қарорни оқлаб қандай қилиб охирги 4 ойда авария ҳолатлари камайди, деб айтяпсиз?”, деган у.

Қонунчилик палатасининг бошқа ҳокимият идоралари томонидан чув туширилиши илк маротаба учраётгани йўқ.

Халқ орасида “Автотест” қонуни, дея машҳур бўлган юридик шахслар учун малака сертификати борасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлгани айтилади.

7 май куни кун.уз сайтида чоп қилинган ва кейинчалик олиб ташланган мақолада сенаторлар қонунни депутатларнинг таҳририни ўзгартириб қабул қилгани ёзилганди.

“Ҳолбуки, февраль ойи бошида Қонунчилик палатаси депутатлари «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилишган, таҳрирга кўра барча ҳайдовчилардан малака оширганлик тўғрисидаги сертификат талаб қилинишига чек қўйилиши назарда тутилганди”, дейилган мақолада.

Бироқ Сенат томонидан қабул қилиниб, Президентга имзо чектириш учун олиб кирилган қонун бунинг том терсини таъкидлайди.

“Бу ерда ўз-ўзидан бир неча саволлар пайдо бўлади. Депутатлар қабул қилган қонун борича қабул қилиниб Сенат томонидан қабул қилинган бўлса, қандай қилиб у ўзгариб кетди? Бу ўзгаришдан, барча юридик шахс ҳайдовчиларидан малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати бўлиши лозимлигидан кимлар манфаатдор?

Депутатлар таҳрирлаган қонун лойиҳаси қаерда? Уларнинг ўзлари бу ҳақда нега жим?”, дея савол берганди кун.уз журналисти.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube