Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Юрагимга қил сиғмайди…

Юрагимга қил сиғмайди…
26 Mayıs 2019 - 7:00 'да юкланди ва 467 марта ўқилди.

Меҳрибон Аллоҳ Қуръони Каримининг Анъом сурасининг 38-оятида: «Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки, (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар”, дея насиҳат қилар экан, ўша жонивору паррандаларга меҳру шафқатли бўлишимизга буюради.

Икки кундан бери юрагимга қил сиғмайди. Ўтган куни набирам билан сайр қилиб юрганда йўлак четидаги ўлиб ётган жўжаларни кўриб, изтироб чекдим. Қизимнинг айтишича, бундай ҳолатни ҳар қадамда кўриш мумкин экан. Унинг айтишича, баъзи дўконларда товуғу ўрдакларнинг жўжалари сотилаётган экан. Жўжаларни сотиб олаётган кўпчилик уларни парвариш қилиш учун эмас, болаларига эрмак учун, ўйинчоқ сифатида олиб беришаётган экан. Жўжаларни уй (дом) шароитида боқиб бўлмаслигини улар билмайдиларми? Бир ёки икки кун эрмак қилишгач бу тилсиз бечора жониворлар болаларга керак бўлмай қолишини улар ўйламайдиларми? Наҳотки, ҳеч бўлмаганда меҳру шафқат ойи бўлмиш муборак рамазон кунлари бу ишлари фақат ўзлари учунгина эмас, фарзандлари учун ҳам гуоҳи азим бўлишини улар англамайдиларми?

Зеро, ўша юқорида айтиб ўтган Анъом сурасининг 38-оятининг давомида ёзилганидек: Китобда (Лавҳул Маҳфузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра (ҳамма умматлар) Парвардигорлари (ҳузури)га жамланурлар», деб марҳамат қилинади. Инсон қилган амалларига ярашасини олади, ундан ўзгасини эмас.”

Кўпчилик улуғ нарсалар, хусусан Давлат тили, Имлодаги янгиликлар ҳақида қайғуриб ёзаётган бир пайтда мен ўша Оллоҳи Карим бизга ҳимоясини буюрган қаноту бору бизнинг жоҳиллигимиз ва ёвузлигимиздан қочишга беимкон жўжа ҳақида ёзишни истадим. Ҳеч бўлмаганда бирор киши ўқиб бу ишдан қўлини тортса дея ўйладим.

Хуршид Даврон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort