Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тилимизни тузатайлик

Тилимизни тузатайлик
26 Mayıs 2019 - 9:00 'да юкланди ва 397 марта ўқилди.

Оҳ,воҳ

Исм-шарифимиздаги хатоликларни тузатиш тадбирини қачон кўрамиз?!

Деярли барчамизнинг ё исмимизда ёки шарифимизда қўпол ўрислашган хато бор!

Ҳеч жаҳонда номимиз ҳам хато ёзиладими, а?

Бу иллатга мен чидамай кетяпман, уятдан бетим қизаряпти!

Дадам раҳматлининг исмини Раҳимджон деб ёзишган экан!

Нега тилчиларимиз, олимларимиз, зиёлиларимиз талқон нос чеккандек жим?!

Нега улар тилимиздаги чалкашликларни йўқотишга, тузатишга бел боғлаб ҳаракат қилишмайди?

“Ўлим қолдингми?! Тур ўрнингдан!”- дея уйғотарди онам ёшлигимда, агар вақтида уйғонмасам!

Ҳўш,биродарлар, нима қиламиз?! Нотўғри исм билан маданийлашдим, Гулҳаё эдим, Гуля бўлдим, Соҳиб эдим, Славик бўлдим деб юраверасизларми?

Нега гуржи ва арманиларнинг исм-шарифида рус тили тасири йўқ?!

Нега Акопян Акопов бўлмади, нима учун Георгадзе Георгадзиев бўлиб ўзгармади?!

Нега биз туркийларнинг тили ташқи тасирга чидамсизлик қилди?!

Оғзимдан фақат нега деган савол отилиб чиқяпти?

Улуғ алломал авлодимиз деган гапни бас қилинглар!

Оинага қарасаларинг кимнинг авлоди эканликларингни кўрасизлар!

Тилимизни тузатайлик! Тил бузилса, сосиологларнинг айтишича, дил бузиларкан.

Шунақа.

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort