Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Болға болғалигини, мих михлигини қилсин

Болға болғалигини, мих михлигини қилсин
30 Mayıs 2019 - 6:00 'да юкланди ва 847 марта ўқилди.

Ислом Холбой

БОЛҒА БОЛҒАЛИГИНИ, МИХ МИХЛИГИНИ ҚИЛСИН

“Кимлар президентимиз виртуал қабулхонаси обрўсини тўкаётганини биласизми?”

Бу саволнинг жўн ва мантиқсиз эканлигини чўлда қўй боқиб юрган “алифни калтак” дейдиган бир чўпон ҳам яхши билади.

Бунақа нарсаларга кўзим тушганда, амакимнинг раҳматлик аёли кўз ўнгимга келиб кетади. Замонамиз “зиёли”лари табири билан айтганда, у “оми” ва “саводсиз”, “дунёбехабар” бир қари кампир эди. Амаким вафотидан кейин ҳам “Озодлик” ва “Бибиси”ни тинглашни канда этмасди. Шу боис, бутун қишлоқ аҳли орқаворатдан уни “Бибиси момо” дея атарди.

Амаким, вафот этгунига қадар қизларини узатиб, ўғилларини уй-жойли қилди. Янгам амакимдан кейин ҳам йигирма бир йил яшади. У амаким тириклигида ҳеч нимадан камчилиги бўлмаган бахтиёр бир аёл эди. Кейинги ҳаёти амакимсиз мустақиллик алғов-далғовларида осон кечмади. Аммо у ҳеч қачон ўзини ўйлаб, ҳаётдан шикоят қилмаган. Ўзи учун у баъзи бировларга ўхшаб, “Мен 2-жаҳон уруши қатнашчиси, 1-гуруҳ ногиронининг бевасиман”, дея на давлатдан, на бошқа бировдан бир нима таъма қилмаган мағрур бир аёл эди. Амаким жамғариб кетган бисот унга умрининг охиригача етиб ортди.

Аммо, у бошқалар оғзидан банкда пул йўқ экан, ёки бировлар иш йўқлигидан бола-чақаси билан оч-ноҳор ўтирган экан, фалончининг қизи кўчага чиқиб, бузилиб кетипдимиш, фалончининг ўғли Россиядан ўлиб келипдимиш, деганга ўхшаш гапларни эшитса: “Илоё, Карим қасамхўр ўлсин, юртни оёқости, халқни дарбадар қилди”, дея росмона ўтириб, тиззаларига уриб, хуморидан чиққунча президент Каримовни қарғарди. Қўшнисининг рўзғорида келишмовчилик чиқиб қолса, ёки бир-икки кун товуқлари тухум туғмаса ҳам, сигири кам сут берса, қизлари билан куёвлари ўртасида муаммо туғулса ҳам, келинларига ўғиллари вақтида уст-бош олиб бера олмаса ҳам: “Илоё, пошшо бўлмасдан Карим қасамхўр ўлсин” дея, бир сидра уни қарғаб, юрагини тўкиб оларди. Шунақа пайтларда, Каримов телевизирда кўриниб қолса у борҳо ғазабга минарди. “Йўқотинглар шу ёлғончи қасамхўр кучукни, рангини ел есин! Қизармай-бўзармай, киприк қоқмай ёлғонларни ўтлайди!” дея невараларига телевизирни ўчиртирарди. Президентни ёзғирганда ҳар икки оғиз сўзига “қасамхўр ва ёлғончи” калималарини илова қилмаса, кўнгли жойига тушмасди. То жаҳлидан тушгунча ҳам: “Санинг оловингга ёнса ҳам, ҳамма ёмон, ёлғон гапиришдан бошқасини билмасанг ҳам, сан қасамхўр яхшисан. Сан одамларга тегмасанг, одамлар санга ташланиб, кучук эмас. Ёлғон гапиргунча, одамларга иш топиб, бер. Ҳамма бало бекорчиликдан келиб чиқади. Ҳаммасига сан айбдорсан. Сан ўлмадинг, халқ тинмади, ёлғончи, қасамхўр!” дея уни гўрдан олиб гўрга тиқарди. Аммо, ҳеч ким; “бу ишларга Каримовнинг нима дахли” бор, у Тошкентда бўлса, барча кўргуликларни ҳоким билан унинг атрофидагилар ўйлаб топяпти. Каримов яхши, унинг атрофидагилар ёмон” дея унга қарши чиқмасди. Чунки, оддий қишлоқ одамлари бутун Ўзбекистондаги катта-кичик муаммоларни бартараф қилиш президент зиммасида эканлигини яхши биларди. Омма наздида ҳар қанақа муаммонинг ечими, биринчи раҳбарнинг бевосита йўлбошчилигида ўз ечимини топиши зарур эди. Баробарида, муаммоларнинг бош сабабчиси президент Каримовнинг шахсан ўзи эканлиги ҳам ҳаммага маълум эди.

Ўзбекистоннинг узоқ ва чекка бир қишлоғидаги кампир сигири сутининг камайганини ёки товуқлар тухум туғмай қўйганини, қўйинг-ки, ижтимоий ҳаётдаги бутун муаммолар сабабини давлат тепасида ўтирган биринчи раҳбардан кўраётган бир мамлакатда, ўзларини “илғор” ва “жамиятнинг олди” деб ҳисоблаётган зиёлиларимиз, икки ўртада ўртачилик қилман, дея: “Кимлар президентимиз виртуал қабулхонаси обрўсини тўкаётганини биласизми?” деб турса, бу саволга қандай жавоб берган бўлардингиз? Сиз учун бу икки сабабнинг қай бири мантиқли бўлиб кўриняпти?

Президент бурни остида нималар содир бўлаётганидан бехабар бўлса, у қандай қилиб узоқ вилоятдаги туман ва қишлоқларни адолат билан бошқара олади?! Аслида, бу иддао билан президентнинг ҳеч нимага ярамаслиги очиб берилаётгани йўқми? “Президентга ёрдамчи” бўлишни истаётганлар, уни халқ назарида нотовон, ўз ишини идора этишга қурби етмайдиган бир кимсага айлантириб қўяётганлари йўқми?!

Боринг-ки, бу ишларга президентнинг алоқаси йўқ экан, нима учун у қишлоқма-қишлоқ юриб, фуқароларга: “Товуқ, боқинг! Товуқ етти хазинанинг бири” дея ташвиқ юритяпди. Ёки бир товуққа ҳам дон, ҳам сув деганларидай, қуруқ ташвиқ билан иш битмаслигини у олдиндан билмасмиди? Пировардида бу иш, “Ҳолва деган билан оғиз чучимайди” дегандай бўлиб чиқяпди. Чунки, исталган нарсалар дўконларда уйғун баҳоларда етарли бўлса, ва одамларнинг чўнтагида муҳим деб топилган нарсаларни сотиб олишга пул топилса, улар нималарни боқиб, нималарни етиштиришларини президентдан кўра яхшироқ биладилар. Уларга қонунлардаги ҳақ-ҳуқулари ҳимоя қилиниб, амалга ошираётган ишларига ҳукуматдагилар ноқонуний аралашмаса, бас. Улар Ўзбекистонимизни қисқа муддатларда боғ-бўстонга айлантирадилар. Бу ҳақиқат, бу бор гап. Буни президент ҳам яхши билади…

“Мазлумнинг бир оҳи подшоҳни йиқитади”. Хўп, шундай экан, халқ қонини ичган, бутун халқни ер юзига сочиб ташлаган И.Каримовни 27 йил мобайнида милиёнлаган бева-бечоралар ва оталари қамоқларда чириган етим-есирларнинг бир дақиқа тинмаган оҳ-воҳлари, нима учун йиқитмади?! Устига устак: “Президентимизга дастак бўлишимиз керак”, дея уни жабрдийда кўрсатишга, барча кўргуликларни у эмас, атрофидагилар амалга ошираётгандай қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиб келдик. “Мазлумнинг бир оҳи подшоҳни йиқитади” деган гапимизга “Президентимизга дастак бўлишимиз керак” деган гапимизнинг нақадар зид эканлиги билиб айтяпмизми, ёки билмасдан шунчаки оғзимизга келганини гапмиш деб, гапириб юбордикми?!

 Президентга, халқ бизнинг қомусий ҳақ-ҳуқуқларимизни ва мамлакат хавфсизлигини қўриқла, дея, бутун куч ишлатар ва хавфсизлик тизимларини ушлатиб қўйган бўлса, бор бойликлар унинг қўли билан тасарруф қилинаётган бўлса, бундан ортиқ яна қанақа ёрдам керак? Бутун ваколатлар унинг қўлига тутқазиб қўйилганда ҳам у ўзининг атрофидагилардан халқни қўриқлай олмаётган бўлса, ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинган, оила тебратаман дея бутун дунёга тариқдай тирқираб сочилиб кетган, милисаси билан пракурўри бошида сурункали шамшир яланғочлаб турган, ДХХси туҳмат билан бошига балолар ёғдираётган бир халқ, уни қандай қўриқласин?!

Менимча, президентга юмшоқ супургуларча панд-насиҳат қилишни тўхтатиш керак. Ким ким томонида туришидан қатъий назар, борини борича адолат билан ифода этиш фойдали бўлади. У, сизу биз биладиган нарсаларни сизу биздан кўра юз минг марта яхши билади. Муаммони бартараф этиш йўллари ҳам унинг панжалари остида. У хоҳласа, сизу бизга йиллар бўйи тинчлик бермаётган муаммоларни тугмаларни босиб, беш дақиқада ҳал қила олади.

У фуқаролар ҳақ-ҳуқуқлари ва қомусимиз кафолати! Халқ унга мана шу зиммасидаги вазифаларни масъулият билан адо этиш учун овоз берган. Биз, ундан ҳақ-ҳуқуқларимиз ҳимоясини талаб қилайлик! Қонунларнинг тўлақонли ишлашини ва мамлакат тинчлигини, тараққиётга эришиш йўлларини очишни ва ишсизликни бартараф этишни сўрайлик! Алламойи замон бўлиб, ўзимизни жабрдийда кўрсатиб, президентни бурчини бажаришдан чалғитмайлик! Баробарида, халқнинг назарини кераксиз ёқларга йўналтириб, халқимиз келажагига ўз қўлларимиз билан чох қазмайлик!

Президентга “ёрдамчи” бўлишни истаётганларнинг хавфлилик даражаси, президентнинг хоҳиш-истагига зимдан қаршилик кўрсатаётганларнинг хавфлилик даражасидан жуда юқори!

Каримовни “ялаб-юлқаб”, шармандаю шармисор қилиб қора гўрга тиққанимиз каби, бунисини ҳам мақтаб-мақтаб, оёғини ердан узиб…

Президент зиммасидаги вазифасини ҳалол-покиза адо этиши учун, аввало биз зиммамиздаги вазифамизни ҳалол-покиза адо этишимиз лозим бўлади..

Болға болғалигини қилса, мих-михлигини қилади. Болға мустаҳкам ва соғлом бўлмаса, мих биқин бериб қинғирлик қила бошлайди. Мих билганини қилишга уринса, мустаҳкам ва соғлом болға уни бир-икки бора тўғирлаб, кейин қоқишга уринади. Мих кетини ҳа деб ўйнатаверса, болғани ушлаб турган қўл, “ўйинчи” михни чиқиндига отиб юборади, ва бошқасини олади.

Михнинг ва болғанинг кимлиги аниқ. Болғани ушлаб турган қўл ким унда, дерсиз. Болғани ушлаб турган қўл, Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси. Болға болғанинг феълини намоён қилолмаса, уни қўл ҳеч қачон қўллаб-қувватламайди. Энг муҳим нуқта, мана шу ерда. Ҳаммаси мана шу ердан бошланади…

Мамлакат халқ ва раҳбар ўртасида муроса ва мадора йўли билан бошқарилиши лозим. Бир томон ўз ишини яхши билмаса, мамлакатнинг аҳволига вой! Икки томон ҳам ишини яхши билмаган тақдирда, мамлакат йиқилади ва халқ денгиз тўфонларига бардош бера олмаган кема сингари миллат ўлароқ замонанинг беомон долғаланишлари туфайли тарих саҳнасидан жой олади!

Таассуфлар бўлсин-ки, бизда ҳар икки томонда ҳам етарлича нуқсонлар бор!

Биз бир мушт, бир тан-бир жон бўлиб, мана шу нуқсонларни бартараф этмас эканмиз, бизни нуқсонлар бартараф этади. Бу ишни ёлғон-яшриқлар ва ҳаволанишлар билан, ялтоқланиш ва пахта қўйиш билан ҳеч қачон амалга ошириб бўлмайди.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ural ;

    Juda to’g’i fikrlar! Hech bo’lmasa Prezidentga paxta qo’yayotgan amaldorlar o’zining shaxsidan qo’ysa ham mayli edi, ular xalq paxtasidan olib ishlatishayapti. Shuning uchun ham bu paxta qo’yuvchilarning niyati buzuq, ular O’zbek xalqi dushmanlaridir.

    31/05/2019 03:16
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube