Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Кўкалдош мадрасаси (Бухоро)

Кўкалдош мадрасаси (Бухоро)
02 Haziran 2019 - 7:00 'да юкланди ва 286 марта ўқилди.

КЎКАЛДОШ МАДРАСАСИ (Бухоро)

Кўкалдош мадрасаси – Бухородаги меъморий ёдгорлик. Бухоро хонининг вазири Қулбобо Кўкалдош қурдирган (1568—1569). У икки қаватли иморат бўлиб, Лаби ҳовуз ансамблининг шимолида жойлашган.

Икки қанотли бош тарзи ансамбл майдонига қаратилган. Пештоқини безатиб турган кошинлар сақланиб қолмаган. Мадраса пештоқидаги дарвоза гирих, ва исломий нақшлар билан безатилган. Хотамқори услубида териб маҳкамланган пилакчалардан ясалган дарвоза табақаси яхлит тахтадан тайёрлангандек кўринади. Мадраса ҳовлисига 5 гумбазли миёнсарой орқали кирилади. Миёнсаройнинг ички гумбазлари ва бағаллари, шипи ўзига хос турли шаклдаги мураккаб тўрсимон юлдузсимон, қолибқори ва ироқи услубида пишиқ ғиштдан ганч қоришмасида терилган. Мадраса ҳовлиси узун (42х37 м), ўртага янги иморат 1929 йил қурилган. Ҳовли томондаги 2 қанатли равоқлар қаторини юзма-юз қилиб солинган пештоқли баланд айвонлар ажратиб туради. Ҳар бир равоқдан алоҳида ҳужрага кирилади. Ҳовли атрофи 2 қанатли 160 ҳужра билан ўралган. Ён томонидаги ҳужраларнинг пастки қанатига (ташқи деворларида) хонани ёритиш учун панжаралар ўрнатилган. Юқори қанатига эса қатор қилиб чуқур равоқлар ишланган. Равоқлар тепасини ва баъзи дарча панжараларини безатишда кошин анча тежаб ишлатилган. Бош тарзидаги пештоқ китобасида ёзувлар сақланган. Пештоқининг икки ёнидаги масжид ва дарсхона олдига 2 қаватли 3 қисмга ажратилган чуқур равоқлар ва бурчакларидаги гулдасталарда Бухоро меъморлигига хос қадимий миллий анъаналар акс эттирилган.

Мадрасада 160 та ҳужра бўлиб, уларда нафақат Бухоро амирлиги, балки бутун Ўрта Осиё, Оренбург, Қозон, ҳатто Қримдан келган талабалар таҳсил олганлар.

Миноранинг декоратив гумбазлари ноёб силлиқланган ғиштдан “ўргимчак инисимон” қилиб терилган. Бу гумбазларни Бухоро мактаби услубида ишланган энг яхши монументал санъат намуналари дейиш мумкин. Қулбобо Кўкалдош Амир Абдуллахон Шайбоний билан бирга сут эмишганлиги учун “Кўкалдош”, яъни “кўкракдош” деб аталган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort