Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Шоҳмалик

Шоҳмалик
02 Haziran 2019 - 8:00 'да юкланди ва 441 марта ўқилди.

ШОҲМАЛИК,, амир Шоҳмалик, амир Ғиёсиддин Шоҳмалик (? — 1426.21.1, Хоразм, Машҳадда дафн этилган) — Амир Темур ва Шоҳрух салтанатида хизмат қилган донгдор амир. Амир Темур уни ёшлигидан тарбиялаган, ҳарбий салоҳиятни ўргатган. Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома»сида Шоҳмалик дастлаб Амир Темурнинг 5 йиллик юриши, аниқроғи Такрит қалъасининг олиниши (1393 йил) воқеалари баёнида қўшин бошлиғи сифатида эслатилган; Муҳаммад Султонни Ҳурмуз вилоятини эгаллашга жўнатганда эса, Шоҳмалик лашкар таркибида ҳазорани (минглик қўшин қисмини) бошқарган. Ш. Амир Темурнинг Ҳиндистонга юришида фаол қатнашган лашкарнинг турли қисмларида туман сардори бўлган.

Амир Темурнинг 7 йиллик юриши чоғида Шоҳмалик Соҳибқироннинг энг ишончли кишиларидан саналган. Султон Боязид билан жангда Шоҳмалик номдор нўён сифатида лашкарнинг марказий (қўл) қисмига белгиланган. Амир Темур Ўтрор шаҳрида вафот қилган пайтида Шоҳмалик унинг ёнида бўлган ва охирги васиятлари, жумладан, Пирмуҳаммадни валиаҳд қилгани ҳақидаги васиятни бевосита эшитган.

Соҳибқироннинг жасади жойлашган тобут, оиласи, невараларини Ўтрордан Самарқандга олиб келишда бош бўлган. Амир Темурнинг вафотидан сўнг, Самарқанд тахтини Халил Султон эгаллагач, Шоҳмалик Мирзо Шоҳрухнинг ўғиллари Улуғбек ва Иброҳим Султонни олиб, дастлаб Бухорога, сўнгра Хуросонга Шоҳрух хизматига борган. Шоҳрух Мовароуннаҳрни тўла ўз ихтиёрига олгач (1409—10), уни Улуғбекка суюргол қилади ва у ҳали ёш бўлгани сабабли, мамлакат ишларини бошқариб туришга Ш.ни мутасадди қилиб қолдиради. Мазкур тадбирдан Улуғбекнинг кўнглига малоллик келганини билган Шоҳрух (1411 — 12) Ш.ни Хуросонга чақириб олади. Кейинги 1405—13 йиллар давомида Шоҳмалик Шоҳрухнинг топшириғи билан Хуросон, Мозандарон, Мовароуннаҳр, Хоразмга ҳарбий юришларда, исёнларни бостиришда қатнашган.

Шоҳрух (1412— 13) Хоразмни Шоҳмаликка буткул (дарбаста) суюрғол қилади. Шоҳмалик Хоразм ҳокими бўлганидан кейин ҳам Шоҳрухнинг ғарбий вилоятларга юришларида иштирок этган. Шоҳмаликнинг Темурийлар даври халқаро элчилик муносабатларида ҳам маълум ҳиссаси бор. 1419—22 йилларда Темурийлардан Хитойга бориб келган катта элчилик сафарида Хоразмдан Шоҳмаликнинг Ўрдувон исмли элчиси ҳам қатнашган.

Абдураззоқ Самарқандийнинг «Матлаи саъдайн»ида келтирилишича, Амир Темур ўз вақтида Ш.нинг садоқатли буюк хизматларини қадрлаб, жуда кўп жойларни унга суюрғол тарзида инъом қилган. Ш. ўзига тегишли мулкларда мадрасалар, хонақоҳлар, масжидлар, работлар ва ҳовузлар каби кўп хайрли қурилишларни амалга оширган, уларга экинзорлар барпо этиб вақфлар белгилаган. Ш. вафот қилгач, унинг жасадини Хоразмдан Машҳадга келтириб, Имом Ризонинг қабри ёнига ўзи қурдирган мақбарага дафн қилишган.

Омонулло Бўриев

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube