Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Журналист Саидабдуллазиз Юсупов амалда – “Гвардейский”да, хужжатда эса –“Тоштурма”да

Журналист Саидабдуллазиз Юсупов амалда – “Гвардейский”да, хужжатда эса –“Тоштурма”да
04 Haziran 2019 - 13:11 'да юкланди ва 739 марта ўқилди.

Шу йилнинг 10 май куни ДХХ томонидан ҳибсга олинган журналист Саидабдуллазиз Юсупов ишида “контора”нинг яна бир қаллоблиги фош бўлди: маҳбус амалда ДХХнинг “Гвардейский” деб ном олган Тергов изоляторида сақланаётган бўлса-да, хужжатларда – Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг тергов изоляторида (“Тоштурма”да) маҳбус сифатида қайд этилган.

Бу ҳолат куни кеча журналистнинг яқинлари, хусусан, турмуш ўртоғи Дилфуза Юсупова эрининг “Гвардейский”даги ҳисоб рақамига пул жўнатганидан кейин аён бўлган. “ДХХ Тергов изолятори мен жўнатган пулни ўзимга қайтарди ва “Саидабдуллазиз Камолиддинович Юсупов деган маҳбус бизда йўқ”, – деб хат юборди. Адвокатимиз эрим билан “Гвардейский”да икки-уч маротаба кўришди, тергов ҳам ўша ерда олиб борилаяпти. Лекин негадир ДХХ қамоқхонасидаги маҳбуслар рўйхатида эримнинг исми-шарифи йўқ экан”, – деган Д. Юсупова ўз қайинукаси Саид Баҳоуддин Юсупов билан суҳбатда. Маҳбуснинг укаси бу хабарни ва ДХХдан келган ўша мактуб расмини Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида ҳамда “Said Abdullaziz Yusufga Ozodlik” гуруҳида эълон қилган.

Тошкентлик собиқ терговчилардан бирининг айтишича, ДХХ амалиётида бундай ҳоллар (маҳбусни ИИВга қарашли қамоқҳонада қайд этиб, амалда эса ДХХ изоляторида сақлаш ва тергов қилиш) кўп учраб туради. “Аслида бу оғир жиноят ҳисобланса-да, ДХХ ўзининг тергов ваколатига кирмаган моддалар – “дежурний” моддалар – билан ҳибс этган “ўлжа”ларини “Тоштурмада” рўйхатдан ўтказиб қўяди. Амалда эса ўзига тегишли “Гвардейский”да сақлайди ва тергов қилади. Қоғозда маҳбуснинг ҳаёти учун ИИВ жавоб бергандан кейин, дххчилар билганини қилиб тергашга ва ҳар қандай жиддий айб эълон қилиш имкониятига эга бўлишади”, – деди прокуратура тизимидан нафақага чиққан собиқ терговчи.

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва нодавлат оммавий ахборот агентликларини қўллаш жамоатчилик жамғармаси директори, журналист Саидабдуллазиз Юсупов жорий йилнинг 10 май куни ДХХ томонидан ҳибсга олинган эди. Унга Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик” бўйича айб эълон қилинган. Гарчи ДХХга бу модда билан айбланган фуқароларни тергов қилиш ваколати берилмаган бўлса-да, шу модда билан айбланаётган журналистни деярли бир ойдан бери айнан ДХХ тергов қилиб келмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort