Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

ШОШИЛИНЧ: Журналист Саидабдуллазиз Юсупов “Гвардейский”да 12 кун давомида аёвсиз қийноққа солинган!

ШОШИЛИНЧ: Журналист Саидабдуллазиз Юсупов “Гвардейский”да 12 кун давомида аёвсиз қийноққа солинган!
04 Haziran 2019 - 21:41 'да юкланди ва 1317 марта ўқилди.

Шу йилнинг 10 майидан бери ДХХ Тергов ҳибсхонасида сақланаётган журналист Саидабдуллазиз Юсупов ортда қолган 12 кун давомида аёвсиз қийноқларга солинган. Бу ҳақда маҳбус ўз адвокати Арслон Шоймардонов орқали ўз яқинларига (турмуш ўртоғи ва ота-онасига) 4 июнь куни билдирган.

Журналистнинг онаси Жамила Юсупова ва укаси Саид Баҳоуддин Юсуповнинг айтишича, адвокат билан ўтказилган 20 дақиқалик учрашув чоғи Саидабдуллазиз Юсупов ДХХ тезкор ходимлари томонидан аёвсиз калтакланганини айтган. Хусусан, журналист ўз адвокати Арслон Шоймардоновга: “Ўтган 12 кун давомида “опер”лар мени дубинка, сув тўлдирилган баклашкалар ва бошқа буюмлар билан оёқларимнинг тагига, қўлларимга ва танамнинг қолган жойларига тинмасдан зарбалар беришди. Улар уравериб, ички органларимни тўкиб бўлишди” – деб айтган.

Адвокат Арслон Шоймардонов Саидабдуллазиз Юсуповнинг баданини кўздан кечирганда, журналистнинг баданида кўкарган, шишган ва қизарган жойлар бўлган. Журналистнинг онаси Жамила Юсупова адвокатдан 4 июнь куни олган маълумотларга таянган ҳолда: “Ўғлимни уравериб, оёқларининг тагларини қорайтириб юборишибди”, – деган.

Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва нодавлат оммавий ахборот агентликларини қўллаш жамоатчилик жамғармаси директори, журналист Саидабдуллазиз Юсупов жорий йилнинг 10 май куни ДХХ томонидан ҳибсга олинган эди. Унга Жиноят Кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик” бўйича айб эълон қилинган. Гарчи ДХХга бу модда билан айбланган фуқароларни тергов қилиш ваколати берилмаган бўлса-да, шу модда билан айбланаётган журналистни деярли бир ойдан бери айнан ДХХ тергов қилиб келмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Узбек ;

    Лаънати ДХХ,МХХ Узбек халкини душмани, нахотки президент бехабар бу ишлардан, агар хабордор булса у биз кутган президентамас,агар хабардор булмаса унда хокимият халиям ДХХни кулида, ожиз президент экан..

    05/06/2019 14:28
    • хакикат ;

      президентни хамма нарсадан хабари бор,мирзиёевга дхх айрим жойларингиз кисиб утиринг деб куйишган,мирзиёев ош пиширишни урганиб юрибди якинда президентликдан кетиб бозорда ош маркази очса булади шу иш ярашади бу одамга,халкини химоя киломаган одам хайронман нима киб юрибди президентликда ёки номига кугирчок президент киб куйишган

      07/06/2019 08:28
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort