Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Исфандиёрхон

Исфандиёрхон
07 Haziran 2019 - 11:35 'да юкланди ва 655 марта ўқилди.

Исфандиёрхон (Асфандиёрхон)

(1871-1918) Ҳукмдор, Хива хони.

Унвони:

Муқаддас Станислав 1-чи даражали ордери (1896).

-Олий императорлик ҳазратлари Николай II бриллиант вензели (1896)

-Муқаддас Анна бриллиантли 1-чи даражали ордери (1900).

-Оқ бургут ордери (1911).

Исфандиёрхон 1910-1918 йиллари Хива хони. Хива хонлигининг Ўзбек қўнғирот қавмидан ўн иккинчи ҳукмдор. Исфандиёрхон 1871-йилда туғилган. 1910-йили унинг отаси Муҳаммад Раҳимхон II нинг вафотидан сўнг тахтга Исфандиёрхон чиққан. Отасидан фарқли у алоҳида қобилятга эга эмас эди. Унинг ҳукмдорлиги даврида давлат бошқарувида бош вазир Ислом хўжа катта ўрин эгаллар эди.

Унинг маблағи эвазига Хивада пахта тозалаш заводи, шифохона, аптека, почта, телеграф, янги услубдаги мактаб қурилган. 1908-1910 йиллари Исломхўжа Ичан Қалъанинг жанубий-ғарбий тамонида кичик мадраса ва энг баланд минорали ансамбл қурдирган. Исломхўжа кейнроқ Исфандиёрхонга билдирилмаган ҳолда ўлдирилиб юборилган.

Император Николай II Исфандиёрхонни Муқаддас Станислав ва Муқаддас Анна орденлари билан тақдирданган. 1910-йили Исфандиёрхонга Россия армиясининг Генерал-майор унвони берилган. 1911-йили Олий ҳазратлари яқинлари ҳисобига киритилган. 1913-йили Император Николай II дан “Олий ҳазрат” мақомини олган.

Россиядаги феврал қўзғолони Хива хонлигига ҳам таъсир кўрсатди. 1917 йил 5 апрелда ёш хивачилар Исфандиёрхонга ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишди. Хон халқ олдида вакиллик органи олий мажлис ташкил этишга ва унга ёш хивачиларни қўшишга ваъда беришга мажбур бўлди.

Хон ҳукмронлик мавқейи чегараланди. Мажлис раиси этиб ёш хивачилардан Бобо охун Салимов сайланди. Аммо кейинчалик вазият жиддийлашди ва реакцион кучлар юқорини эгаллади. Натижада, ёш хивачилар ҳокимяти йўқ қилинди, эълон қилинган ислоҳотлар бекор қилинди. Шу вақтда Хивага туркман қавмини раҳбари Жунаидхон қайтди. У хон қўшинлари қўмондони этиб тайнланди ва кўп ўтмай у барча ҳокимятни ўз қўлига олди.

Исфандиёрхон ҳукмронлиги даврида Хивада янги масжидлар ва мадрасалар қурилди. 1912 йили Исфандиёрхон қабулхонаси қурилди. Бу Нуруллабой комплексида алоҳида корпус эди, унда бир қанча турли ҳажмда хонақоҳлар жойлашган бўлиб, улар орасида рус модерни руҳида безатилган тахт хонаси мавжуд.

Исфандиёрхон ушбу саройи учун кўп унсурларни Петербургга фарфор заводига буюртма берган.

Фотограф ва биринчи ўзбек кинорежиссиёри Худайберган Девонов Исфандиёрхонни ўз меросхўри билан файтунда чиқиши ҳақида биринчи ўзбек ҳужжатли киносюжетни 1910 йили суратга олган.

1918 йили Исфандиёрхон Нуруллабой саройида Жунаидхон одамлари томонидан уюштирилган давлат тўнтарилишида ўлдирилди. Тахтга унинг кичик ёшдаги укаси Саид Абдуллахон чиқарилди (1918-1920 йиллари ҳукмронлик қилган). Ҳақиқатда эса ҳокимят Жунаидхон қўлида эди.

Хоннинг Исломхўжага уюштирилган қотилликка алоқаси бормиди?

Исломхўжанинг ўлимида Исфандиёрхоннинг қўли борлиги ҳақида хонлик тарихига доир баъзи китоб ва мақолаларда ҳам айтиб ўтилади.

Жумладан, Д.Раҳим ва Ш.Матрасул Феруз ҳақидаги “Шоҳ ва шоир қисмати” номли китобида “Исфандиёрхон Исломхўжани хазинадаги пулларни беҳуда қурулиш ишларига ва рус императори билан келишган ҳолда мени биркунмас-биркун тахтдан четлатади деб ўйлаган”, (Т.1991-йил 55 -бет) дея ёзишади. Марҳум профессор О.Собиров ҳам 1993-йил “Хива” журналининг 2-3 сонларидаги мақоласида “Исломхўжанинг юксалиб бораётган обруси Исфандиёрхонни ташвишлантириб қўйди”, деб қайд этганди.

Исфандиёрхоннинг маишатпарастлиги, айнан 1916 йилда “қиз солиғ” туфайли халқ қўзголони келиб чиққанлиги халққа маълум. Шу каби унинг атрофини, лаганбардор, манфаатпараст, фитначи каззоблар ўраб олганиям ҳақиқат. Аммо бу бошқа масала. Қайн отасини ўлими эса бошка нарса.

Аввало, шуни айтиш керакки, Исфандиёрхоннинг бош вазир мени тахтдан тушуради, дея ўйлаши учун ҳеч қандай асос йўқ эди. Зеро, у отаси Ферузнинг 1891 йил 4 сентябрида Императорга қилган илтимосидан сўнг валийаҳд қилиб тайинланган, 1910 йил отаси ўлимидан сўнг тахтга чиққанди. Қолаверса, ўша даврда Хоразмда ҳам техт авлоддан-авлодга ўтган. Гарчи Исломхўжа саййидлардан бўлса-да, ўзини хон деб эълон қилаолмасди. Негаки валийаҳд император тамонидан тасдиқланганди. Империя қонунларни бузиш эса ўлим билан баробар эди. Чор ҳукумати империя қонунларига ёт бўлган бундай ҳарактни аёвсиз бостириши аниқ эди. Буни халқ ҳам, Исломхўжа ҳам билар эди.

Хон Чор ҳукумати ва халқ ўртасида Исломхўжанинг обрўси ошди, дея ўз қайнотасига ғараз кўзи билан қараши мумкун эмасди. Шу боис бош вазир ўлимида унинг қўли борлиги шубҳалидир.

Хазинани беҳуда қурулишга сарфлаб бўшатти, деган даъво ҳам асоссиз. Зеро, Хивада бунёд бўлган почта-телеграф биноси, мактаб, сарой, шифохона ва бошқа иншаотлар хоннинг ўзи тасдиқлаган ислоҳот дастурига кўра хазинадаги пуллар ҳисобига қурилган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube