Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Киприги ханжардан

Киприги ханжардан
06 Haziran 2019 - 11:13 'да юкланди ва 430 марта ўқилди.

 

 

КИПРИГИ ХАНЖАРДАН

Киприги ханжардан, паризод зодлиғ,
Дарди, фироқидан юрагим доғлиқ,
Зулфи занжиридан кўзларим боғлиқ,
Кўйида бошимни олдим-да, кетдим.

Бўлак элда йўқми десам Зулайхо,
Дилбарнинг фироқи ўртайди барҳо,
Ўзидир бошга дор, ўзидир пано,
Сиртмоққа бошимни солдим-да, кетдим.

Ошиқлик – ҳақиқат, дунё – чакмон бу,
Муҳаббат – адолат, севги – имон бу,
Мажнундан жунунлиқ – олий фармон бу,
Елкамга бошимни олдим-да, кетдим.

Само астаридан кўксимдир чокроқ,
Тонгги сабзлардан кипригим намроқ.
Мажнунтол бошидан бошимдир хамроқ,
Тупроққа бошимни қўйдим-да, кетдим.

Чечаклар ҳолимдан хомушу ҳайрон,
Булбуллар ҳижронда волаю бийрон,
Очуни яғмода ошиқи комрон
Ишқига бошимни тикдим-да, кетдим.
1991 й.

Ислом Холбой
“Ҳижрон азоби” Шеърлар китоби, 
Тошкент, “Ёзувчи нашриёти”, 1998 йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort