Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистоннинг қаерида янги Орол ҳалокати ёки янги Чернобилни кутиш мумкинлиги ниҳоят аниқ бўлди

Ўзбекистоннинг қаерида янги Орол ҳалокати ёки янги Чернобилни кутиш мумкинлиги ниҳоят аниқ бўлди
07 Haziran 2019 - 11:42 'да юкланди ва 891 марта ўқилди.

Ўзбекистоннинг қаерида янги Орол ҳалокати ёки янги Чернобилни кутиш мумкинлиги ниҳоят аниқ бўлди: https://www.gazeta.uz/oz/2019/05/31/uzatom/…

Тузкон кўли Марказий Осиё учун ўта гўзал, ноёб, бетакрор Айдар-Арнасой кўллар тизилмасига кирадиган сув омбори! Бу тизилма бугун Ўзбекистон учун энг йирик сув тизими десак янглишмаймиз! Ёввойи қушларнинг 400га яқин ноёб турлари ҳар баҳор ва ёзда шу жойларда ин қуришади, мисол қилиб фламинголар, сақоқушларни келтириш мумкин!

Қисқаси жиддий саволлар бор ва бу саволарга жавоб бўлмаса бу АЭСни қурилиши учун ҳеч қандай асос йўқ ва бу нарса келажагимиз учун оғир жиноят бўлади:

1☝️# АЭСнинг фаолияти атроф муҳитга қандай таъсир қилади? Албатта бизга ёввоий қушлар эмас, электр қуввати зарур деганлар ҳам топилар. Ҳа, ўз вақтида, советни пропагандасига учган ўзбеклар, минглаб бетакрор қўёзмалар кетаверсин Россияга, эвазига юксак маданият бизга кириб келади деб гапиришган, натижада 90% ўзбек аҳолиси 20-аср давомида пахта даллаларида ҳаётларини ўтқазишди.

Далалар борган сари пахта экинлари учун мослаштириб борилганида, “ер бизда сероб, пахта эса эртанги кун бойлигимиз, болаларимиз эртанги куни бой бўлади…” деб гапиришган эди, асл натижани гапирмаса ҳам бўлади.

Оролни қуритишни бошлашганида, икки дарёнинг сувларини пахта учун ишлатишни бошлашганида, эртага сувсиз қоламиз деган “совет ҳаётини кўролмайдиганларга” – “ бу бўлмаган гап, Орол қуриб кетиши ҳақидаги башоратлар асосиз… иқтисод учун фойдали нарсаларни ўйлаш шарт, денгиз ҳақида қайғурмасдан…”, дейишган, асли натижачи? Биламиз асл натижани!

Хўш, энди яна битта табиат масканидан маҳрум бўлиб нимага эришамиз? Электр қуввати билан таъминлаш энг кўпида 20% га ошади, бу ҳали қолган таваккалларсиз. Қисқаси яна битта хато, яна битта ҳалокат бўлади. Тарихимиз бунга исбот!

Тарихий, табиий меросларимизни сақлашимиз керак, ҳайвонлар сингари атрофимизни фақат ахлатларимиз билан тўлдирмасдан.

Орол, пахта (заҳарли моддаларни ишлатилгани) булар ҳаммаси натижада Ўзбекистонни оғир касаллар, саратон, ногирон болалар туғилиши, болалар ўлими, оналар ўлими ва шунга ўхшаш фожиаларга олиб келди.

2☝️# Бу жой ёввойи табиат. Бу дегани АЭСни нормал фаолияти учун бу жойда АЭСдан ташқари бир шаҳар ҳам қурилиши керак, эътибор беринглар, бир шаҳар ҳақида гап кетияпти. Бу мисли кўрилмаган иш. Айтмоқчиман, демак умуман бу лойиҳа энди қанчага тушади? Ким лойиҳани молиялаштиради? Бир айтилди Москва деб, сўнг Ўзбекистоннинг ўзи ҳам пул ажратади деб айтилди.
Бу кўряпмиз жуда қимматга тушар экан ва қанча қарзга тушади келажак авлод? Ёки давлат учун қанчага тушади бу нарса? Ким билмаса агар давлат пули бу – биз тўлаётган солиқлар!

Эртага ким қанақа, қайси шартлар асосида бу қарзларни тўлайди? Ёки буджетимиз учун бу ҳаражатлар қанчага тушади?

Бунақа улкан қурилишлар ўзини оқлашига мен ишонмайман! Энг кўпи 20% электр қувватини ошиши, бу қурилишларга ўн йиллаб вақт кетиши – бу жуда катта таваккал.

3☝️# Биз бир неча бор Узатомга, Росатомга саволлар бердик, лекин бирор бир жиддий саволимизга жиддий жавоб олмадик. Доим булар очиқ мулоқотдан қочишди, нега? Нимани очиқ муҳокама қилишни исташмаяпти? Бунақа бу ташкилотларнинг ўзини бундай тутиши ҳаммани жиддий хавотирга солиши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

4☝️# Нега улар биз олдиларига қўйган жиддий саволларга жавоб қайтариш ўрнига, бизга қарши тролларни ишга солишди? Шу даражали жиддий лойиҳа учун шу даражали телбаликни амалга оширишгани – лойиҳа тепасида турганлар ҳақида фақат салбий фикр уйғотади. Нега очиқ баҳсдан қочишмоқда?

5☝️# АЭС анча-мунча сувни истеъмол қилиши ҳақида олдинги постларимда ёзган эдим, нега доим биз сув ҳақидаги берган саволларимизга бирор бир жавоб олмадик? Минтақамиз дунёнинг ичимлик ва суғориш сувларига энг муҳтож ҳудудлар орасига киришини эслатиш ортиқча бўлмайди бугун. Қани шу мавзуга оид жавоб?

6☝️# Нега давлат ва россиянинг атом корпорацияси очиқ муҳокамадан имкони борича қочиб келишмоқда? Мисол жаҳондаги энг нуфузли петициялар тўплайдиган Avaaz.org интернет платформаси бизда бирдан блокланди. Бунинг сабабини бизга давлат ичидаги манбаларимиз тушунтиришди – АЭСга қарши халқаро петицияга йўл бермаслик учун бу сайт блокланган эмиш. Хўш, буни қандай тушунса бўлади? Нега булар доим, ҳар қадамида очиқликни, шаффофликни рад этишмоқда? Давлатимиз ва Россия тараф нимадан қўрқишмоқда? Ошинг ҳалол бўлса кўчада ич, ёки сен биздан бир нарсани беркитяпсанми?

7☝️# Чиқиндилар муаммоси ҳақида гапирдик. Росатом вакили Тошкентда айтган гаплари эсимизда, чиқиндиларни маҳаллий ҳудудларда ҳам ядровий мозористонлар қуриб кўмса бўлади деган гаплари эсимизда! Хўш буни ўзбек ҳукумати қандай изоҳлайди? Бу ўта даҳшатли ва хавфли муаммо бўлиши мумкин биз учун.

Аниқ бир ҳужжатни кўрсатишсин, унда аниқ ёзилган бўлиши шарт, қаерда бу ЯДРО ЧИҚИНДИЛАР утилизация этилади – кўмилади. Қайси давлат ҳудудида? Аниқ қайси мозористонда?

8☝️# Ўзбекистон бу ўта масъулиятсизлик иқлими ҳукм сурган мамлакат – энг сўнги мисоллар: президентни очиқ алдашдан тонмайди (Андижондаги ишлар), ёки бир лобби пайдо бўлиб, ҳали дунё кўрмаган, эшитмаган, қарорни чиқазишади – медисинадан саводи, билими, дипломи йўқ одам энди истаган одамни истаганча ва истаган пулга даволай олади (табиблар ҳақидаги қарор). Ақлсизлик шу даражага етиб борган мамлакатда яна қанақа ўта масъулиятни талаб этадиган лойиҳа хатоларсиз, жиноятларсиз, ўғирликларсиз, коррупсиясиз амалга оширилади?!

Нима, ўйлаяпсизлар бу ҳаммасини келиб Россия бошқаради дебми? Унда биринчидан лойиҳа баттарига қимматлашади чунки чет элик мутаҳасисларга маҳаллий тарифдаги ойликларни тўлашмаслиги аниқ.

Иккинчидан совет даври бизга дарс эмасми? Катта корхоналарда, келтирилган руслар ишлаган, ўзбеклар асосан қишлоқ хўжалигида банд бўлишган. Совет норасмий бу сиёсатни амал қилган. Бу сиёсатни гаровига 90-чи йиллари Ўзбекистон тушиб қолди. Совет қулаши билан ўз вақтида ишга келган кўпчилик руслар кўчиб кетишди, катта катта корхоналар эса тўхтаб қолди.

Бу сафар шунақа бўлсачи? Ҳозир фақат Путиннинг кафолати бор бу лойиҳа оз-моз сал осонроқ бошланмоқда, кредит, фалон, пистон берамиз деяпти руслар, лекин эртага Россияда ўзгариш бўлсачи? Авторитар тизимларда қонун-қарорлар ҳар битта диктаторнинг кетишидан сўнг кескин ўзгаради, ўзимиз бугун бунга гувоҳмиз…

9☝️# Айнан шуниси энг катта бўлажак чақириқ: Путин тизими бор бу лойиҳалар бор, лекин Россиянинг инқирози чуқурлашмоқда, иқтисоди борган сари ўлмоқда. Сиёсий инқироз ҳам бор бугун. Эртага ўзгаришлар бўлмайди бу вазиятда деб ким кафолат беради бизга? Қашшоқлашиб бораётган рус иқтисоди эртага (АЭС энг ками 15, 20 йилда қурилади, тез қурамиз деганларга фақат саводсиз одамлар ишонаверсин) бу лойиҳасини тортолмасачи? Ёки путинизм бирдан қуласачи? Янги, инқирозни тан олган Россиянинг янги маъмурияти бунақа, ортиқча ҳаражатларни талаб этадиган лойиҳалардан озод бўлишни исташи мумкин ва унда нима қиламиз? Ёки фақат бугунги кун билан яшаймизми?

Хуллас, жиддий, ноқулай лекин профессионал саволлар ҳали бир йил олдин қўйилганди. Бирор бирига жавоб олинмади. Очиқ мулоқотдан давлат ва Росатом қочишмоқда. Демак, бу ишнинг тагида гаплар кўп. Бу эса миллий хафвсизлик учун жуда катта таҳдидлар борлигини кўрсатади.

Айтганча, асосий пудратчи россиялик миллиардер Алишер Усмоновга тегишли фирма экан. Давлатни бир гуруҳ чет эллик олигархлар бошқаришмоқчилиги ҳақида яна битта исбот. Бу эса, тарихдан маълум, фақат давлатни қулатади ёки келажакда бундан баттар диктатурага сабаб бўлади. Бу аниқ тараққиёт учун, халқнинг тўкин шароитларда яшаши учун хизмат қилмайди!

АЭСни қурилиш шаффофликсиз, тиниқ бўлмаган, ёпиқ шароитда кечар экан, кўпчилик тинчликсевар, эртанги кунини ўйлайдиган инсонлар, очиғини айтиш лозим, бу фирибгарликка ўхшаган ишга қарши бўлиши шарт!

Анвар Назир

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube