Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Тутун

Тутун
07 Haziran 2019 - 11:50 'да юкланди ва 420 марта ўқилди.

 

 

ТУТУН
 
Дўстларим, душман билинг, оламда бир бордир тутун,
Асло маҳбуб айламанг ки балойи жондир, тутун.
Ҳоли-жоннинг эгови, бир заҳарли мордир, тутун,
Тортар қўймас домига, бир қурум, зангордир тутун,
Қайда бўлса дўзахилар, базмида ҳозир тутун.
 
Тушгач у мажлис аро, ҳар ким чекар, бемор этар,
Авраб сўнг алдаб сени, ҳар дам ўзига зор этар,
Соғу саломат қўймагай, кўйида хумор этар,
Қўл-оёқни шол этиб, ҳар бошда бир бозор этар,
Бу сифатлар бирла, ул, чекмангиз, мурдордир тутун.
 
Қаҳ-қаҳ отиб ҳар замон, ул кўрсатар бад хўйини,
Бурнингизга тортмангиз, олманг, анинг бад бўйини,
Эй, мусулмонлар, ҳалол деб, қила кўрманг ўйин(н)и,
Охиратнинг ўйин этган, ўйнамас бу ўйин(н)и,
Охиратнинг ўйин этмасларга даркордир тутун.
 
Ҳар киши хушҳол ўлибдир, жиму, лам, мим ўтига ,
Нега фикр этмас, ўшалким, бу палиднинг зотига,
Миндирар гўё ани ҳар дам шодликнинг отига,
Сеҳрлаб ҳар дам ани, тортар ўзининг қатига,
Нафс қулларининг кўзига доимо бордир тутун.
 
Гул-гул айлаб ҳар саҳар, ул оғзиндан ўтлар сочар,
Ҳар киши бўлса оқил, бундоқ ёмон бўйдан қочар,
Ким ани қўлга олар, кўксидан бир мўри очар,
Эътиқод этса ҳалол деб, дину исломдан кечар,
Дину исломдан кечарга бир сабабкордир тутун.
 
Шундоқ маккор душмандирки, ҳар сирингиз фош этар,
Вақти етмай сўлдириб, гулдек жисмингиз лош этар,
Қайғу ҳасрат йўқ чоғда ҳам кўзларингиз ёш этар,
Ҳар замон қон юттириб, у уйқудан кўп дош этар,
Ҳеч ғофил ўлмангизлар, чексиз бадкирдордир тутун.
 
Эй ёронлар, эрк берибдир, бизга ҳар ишда Аҳад,
Фикр этиб, зикр айладиким, халқ аро Абдусамад,
Тадбиқ этмоқ кўп қийиндир, нафсимиз золим беҳад,
Кимки бунга бўлса мункир, олдида бордир лаҳат,
Айтадир Махдумқули, бу бандага нордир тутун.
 
МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди
facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort