Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Султон суягини хорламас

Султон суягини хорламас
08 Haziran 2019 - 7:00 'да юкланди ва 575 марта ўқилди.

СУЛТОН СУЯГИНИ ХОРЛАМАС

Ҳайитда мазза қилиб тафаккурлашаман деб файзбоққа кирсам – ҳамма гўшт еб, одам гўштини хомталаш қилиб ётибди… Афсус…

Бу миллат кунига, ҳар куни 156 нафардан иборат бўлиб фоҳишалик қилиш учун Ватандан чиқиб кетаётган аёлларни “хоин” демай, уларни тинч қўйгани ҳолда яқинда тавба қилиб кириб келган атиги 156 нафар муслимасини “хоин” деб атамоқда! УЯТ! ИСНОД! Минг иснод!

Биринчидан, тирикчилик мақсадида Россиядан, Қозоғистондан, Қирғизистондан ҳафтасига минг АҚШ доллари бериб алдаб териб кетиб, ИШИД сафига қўшилган йигитлар кейинчалик турли йўллар билан хотин-бола-чақасин олдига чақириб олган. Ана ўшаларнинг эрлари хоин! Асло заифа аёллар ва ақли хали ҳеч нарсага етмайдиган норасида гўдаклар айбдор эмас. Эри томондан чақириб олинган аёлларни айбдор эмас деётганимнинг сабаби – мусулмончиликда хотин эрига фармонбардор. Гарчи мен ана ўша аёлларнинг эрини хоин сифатида калласини узиб ташлашга тайёр бўлсам-да унинг хотин- бола-чақасини бағримга оламан, чунки улар МЕНИНГ МИЛЛАТИМ вакилалари!!! Мен миллатим вакиллари бошқа жойда хор бўлишини хоҳламайман!

Иккинчидан, ўша алдаб териб кетилган йигитлар ҳаммаси саводсиз. Айниқса, диний саводсиз. Ва энг ёмони пулга, АҚШ долларига қизиққан ва адашганлардир.

Учинчидан, уруш – эркаклар иши. Бутун дунёдаги уруш қоидасига кўра, аёллар ва болаларга зулм қилинмайди аслида.

Тўртинчидан, бўлди – ИШИД тугатилди. Уларнинг сўнгги саноқли оқаваси Афғонистон ва Покистонга қочиб ўтди. Нима шунда ҳам ЎЗБЕК МИЛЛАТИ АЁЛИ ва БОЛАЛАРИ яна хор бўлиб Сурияда қолавериши керакмиди?!

Бешинчидан, ноилож бўлиб, четга гастербайтер сифатида ишлагани кетиб у ерлардан ИШИДга қўшилиб қолгани учун Каримов ижтимоий сиёсатини ўша пайтларда нотўғри бўлганини ҳис қилган ва буни тўғриламоқчи бўлган – янги президент Мирзиёевнинг ўзи “Бизнинг ҳам айбимиз бор” деб турибди-ку!..

Тавба қилиб қайтиб келган заифа, ожиза аёллари ва норасида болаларидан қўрқадиган МИЛЛАТМИЗМИ?!

Уларни бағримизга олмай – ташқарига итарамизми?!

Эй Миллат! Султон суягини хорламас…

Шукур Жаббор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort