Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Коррупциядан қачон қутуламиз?!

Коррупциядан қачон қутуламиз?!
08 Haziran 2019 - 9:00 'да юкланди ва 1085 марта ўқилди.

КОРРУПЦИЯДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ?!
ёхуд коррупцияга қарши курашда давлат нега сусткашлик қилмоқда?!

Ўзбекка салом – беш танга товон дегандай, бу миллатнинг ҳатто саломида ҳам коррупция аломатлари бор. Ҳатто мақолнинг ўзи ҳам айтиб турибди. Одамлар ҳеч қачон беғараз саломлашмайди, бекорга саломлашмайди. Биров менга бу билан оширвординг демасин, шундай исботлаб қўяманки, шундай дейдиган одамнинг ўзидан камида 5-6та порахўрлик иллатларини топиб бераман. Холисанлилло айтганда, бу Роқимнинг ўзи ҳам холий эмас, яъни ўзимда ҳам коррупция илдизи бор. Шу маънода коррупция билан айблаб қамаш керак бўлса 33 миллион халқнинг ҳаммасини қамаш керак бўлади.

Коррупция қон-қонимизга шундай сингиб кетганки, биз буни сезмайдиган, иллат санамайдиган ҳолатга тушиб қолганмиз. Жаҳон индекси бўйича Ўзбекистон коррупцияга қарши курашиш бўйича 158-ўринда экан. Ваҳоланки дунёда 180 та мамлакат бор, холос.

Яхшиям яқин йиллар давлат интерактив хизматлари ва Ягона дарча фаолияти йўлга қўйилди. Акс ҳолда Ўзбекистон дунё бўйича БИРИНЧИ рақамли КОРРУПЦИЯЛАШГАН ДАВЛАТга айланган бўларди. Бир Худо сақлаб – Ягона дарча ва халқ қабулхоналари фаолият кўрсата бошлади! Бўлмаса жамиятда мисли кўрилмаган Асабий Хаос пайдо бўларди.

Ўзимизга ўзимиз ноқулайлик туғдирадиган, социологик термин билан айтганда, қолоқ ҳисобланадиган Учинчи дунё мамлакатида яшаяпмиз. Яқинда “Файзобод” ДАН бошқармасида иш билан бўлиб эски ҳолат умуман ўзгармаганига гувоҳ бўлдим. Одамлар навбат кутиб ҳали у дарчага, ҳали бу дарчага интилади. Энг қолоқлик белгиси бўлган бу нарса Коррупцияга олиб келадиган энг катта омилдир. Чунки бугунги одамлар турли қоғозбозликка нисбатан бесабр ва асабий. Асабий одам эса “пул кетса кетсин – шу ерда сарғайиб турмасам бўлди” деган кайфиятда бўлади. Ва ишини тезроқ пул билан ҳал қилгиси келади. Мен бу билан “Файзобод” ДАН бошқармаси коррупциялашган демоқчи эмасман. Бундай ҳолат мамлакатнинг исталган қайноқ нуқтасида ҳар куни юз бермоқда. Ишини уйидан ёки офисидан чиқмай смартфон функциялари билан бажариб қўйилаётган бугунги замонда бизда ҳалиям шу аҳвол давом этмоқда.

Бирорта одам бирор жойда навбат кутиб қолмаслигини эса давлат назоратга олиши керак. Афсуски давлат корхоналарининг ўзи бундай ишда биринчи рақамли бюрократ ва қоғозбоз бўлиб турибди. Мен боя бир давлат корхонасидаги раҳбарга иш билан бориб, навбат кутиб туриб шу гапларни хаёлан ёзаётганимда бир киши келиб раҳбарнинг котибасига школад бериб “Келганимни акага айтинг” деди. Школад билан оғзи “мойланган” котиба эса еган оғиз уялар дегандай, баҳона қилиб сизни раҳбар чақиряпти деб – бир пасда ўша одамнинг раҳбарни олдига навбатсиз киришига эришди. Коррупция ҳақида хаёл сураётганимда кўз олдимда коррупция юз берди! Балки ёнимдаги одамлар мен ҳам школад олиб келсам бўларкан, деб ўйлагандир…

Бугун одамлар бесабр – битта жевачка эвазига бўлса ҳам ишини Сиздан икки дақиқа олдин битириб олгиси келади…

(давом этади)

Шукур Жаббор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    “коррупция билан айблаб қамаш керак бўлса 33 миллион халқнинг ҳаммасини қамаш керак бўлади” fikrini uqib Gdlyan-Ivanov esimga keldi.

    08/06/2019 14:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube