Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Нега мен орган ходимларининг кўзларида бесаранжомлик, қўлларида титроқ кўрдим…

Нега мен орган ходимларининг кўзларида бесаранжомлик, қўлларида титроқ кўрдим…
07 Haziran 2019 - 23:37 'да юкланди ва 913 марта ўқилди.

НЕГА МЕН ОРГАН ХОДИМЛАРИНИНГ КЎЗЛАРИДА БЕСАРАНЖОМЛИК, ҚЎЛЛАРИДА ТИТРОҚ КЎРДИМ…

Хуллас, 2019 йилнинг 7 июнь куни маҳаллий вақт билан соат 10.00 да Бош прокуратура қаршисида, Муродов қабул кунида журналист Саид Абдулазиз Юсуповнинг ҳимоясига бағишланган норозилик пикетини ўтказиш режалаштирилган эди.

Мен мазкур тадбирни ёритиш учун журналист сифатида боришим зарур эди.

7 июнь куни эрталабдан Чилонзор туман ИИБ ходимлари қизимга “Чақирув қоғози” ташлаб кетишибди….

Унда “Аризангизга биноан” деб ёзиб қўйлиганди…

Менда нима кўп, юқори идораларга ёзилган ариза кўп….

Гап ўша аризаларда эмаслигини ҳам билардим….

Гап мени белгиланган норозилик пикетига чиқармаслик амалида экналиги ҳам маълум эди…

Умуман олганда бу шундайин “ўйин”ки, ҳалиги бору, “Бой кийса қуллуқ бўлсин, камбағал кийса қаердан олдинг?” деганларидек, чақирув қоғози келса-ю, бормасангиз, нақд балога қоласзи. Уларга баҳона топилади. Эҳтимол, уларга айнан шу керакдир, ким билсин?

Ва яна чақирув қоғозига “келмасангиз, мажбуран келтириласиз” деб таҳдид қилиб ҳам қўйишган… Ахир чақирув қоғозида мен бор йўғи аризам асосида чақирилган бўлсам….

Хуллас, “Хайр, пикет” дедиму, кишибилмас юрган қўриқчиларим қўршовида Чилонзор туман ИИБ биносига кириб бордим…

Тан олиш керак, мен “шахсий тан соқчиларим”га урганиб қолганман….

Уларни гирдимда кўрмасам, руҳим тушиб кетадиган бўлиб қолган: “Демак, мен “муҳим” шахс бўлмай қолибман-да!” деб кўнглим ўксийдиган бўлиб қолган….

Қўрқиқчиларим бўлмаса, қўрқаман: сукунатдан кейинги довул ёмон бўлади….

Чилонзор тумна ИИБ биноси эшиги олдида афтиданг биттаси ДХХчи бўлса керак, уни чиқмаганидан сездим ва бири ўзини терговчи Ижодбек Турғунов деб таништирган ходилмар қарши олишди.

Эшик олдида мен Ижодбекка “Бош прокуратура олдида журналист Саид Абдулазиз Юсуповнинг ҳимоясига намойиш бошланади ҳозир. Мен тасврига олишим керак. Олдин рухсат берсангиз, бориб, норозилик пикетини тасврига олиб, келсам, қочиб кетмайман, тўғри олдингизга келаман” дедим…. Ходим худди мен қочиб кетадигандек, паспортимни қўлига олди. Қанчалик тез кетишингиз ўзингизга боғлиқ, саволларимга қанча тез жавоб берсангиз, шунча тез кетасиз” деб мени ичкарига бошлади…

Киритиб бўлгач, “Сизни уч соатга қадар олиб ўтиришга ҳақлимиз” деган лўндагина жавоб бўлди….

Хуллас, бира йўла олтита орган одами бири олиб, бири қўйиб ҳужумга ўтишди.

Чақиришларингдан мақсад нима десам, “Азирангиз учун” дейшиди.

“Қайси аризам? Менинг аризам кўп бўлса?” дедим.

Шунда ўзини Тошкент шаҳҳар ИИБ “Оммавий тадбирлар ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш” бўлими ходими Бекзод Магдиев деб таништирган ходим қўлида куни кечагина, 6 июнь куни Ўзбекитсон Президентининг виртуал қабулхонасига, Бош прокурор номига, ДХХ раҳбари Азизовга, Ички ишлар вазирининг виртуал қабулхоналарига ёзган журналист Саид Абдулазиз Юсуповга қўлланилаётган қийноқларни тўхтатиш ва унга тиббий ёрдам кўрсатиш, терговда шаффофликни таъминлаш талабларига оид 11 июндан то Мустақиллик айёмига қадар ўтказишим режалаштирилган норозилик намойиши ҳақидаги “БИЛДИРГИ”мни кўтариб кирди.

Магдиевнинг қўлидаги “Билдирги”м Ички ишлар вазири номига ёзилган эди.

Очиғи, мен ходилмарнинг тезкорлигига лол қолдим. Ва ҳайратимни яшириб ўтирмадим, “Йигитлар, намунча тезкор бўлмасангиз, ахир мен бу билдиргини кеча кечаси юборгандим-ку? Адашмасам, виртуал қабулхонадагилар ҳали аризамни очиб кўришга ҳам улгуришмаган” дедим лол бўлиб….

– Кеча кечаси эмас, 16.30 ларда юборгансиз…. Сиз бу “Билдирги”ни нописандлик билан ёзгансиз. “Истасанг ҳам, истамасанг ҳам намойишга чиқаман” деган қабилида ёзгансиз. Қаерда, қайси соатда намойши ўтказишингизни ёзмагансиз. Иккинчидан сиз қонунга мувофиқ рухсат сўраб Тошкнет шаҳар ҳокимиятига ёзишингиз лозим эди. Сиз эса тегишлилиги бўйича дохл бўлмаган ИИВга, президент порталига юборгансиз. Қолаверса, сиз “Билдирги” ёзганингизда кўтарадиган плокатингизга ёзадиган шиорларни ҳам ёзиб, суратга олиб юборишингиз шарт. Биз плокатларда нима ёзилганлигини билиб, шунга қрааб рухсат беришимиз керак. Балки сиз террористик ғояларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзиб чиқарсиз, ким билсин. “Блидирги” бу мазмунда ёзилмайди. Ҳозир биз сиз билан профилактика ўтказишимиз, сизни маъмурий ва жиноий жавобгарлик хусусида огоҳлантиришимиз керак – дейишди ходилмар….

Тушунтириш хати талаб қилишди, ўзим истаганимча тушунтириш хати ёзиб бердим…

Индамасам, ўзлари истагандек ёздиришмоқчи. “Талаб қилганингиздек ёзишим учун адвокат керак бўлади” дедим. Адвокатсиз ёзмайман, кечирасиз дедим….

Кейин олтовлон бири олиб, бири қўйиб саволлар ёмғирини ёғдиришди: “Саид Абдулазиз ким? Кимингиз бўлади? Нега унинг ҳимоясига отландингиз? Унга нисбатан қийноқ қўлланилганига асосингиз борми? Қайси она болам ёмон деб айтади? Нега ўзингиз кўрмасдан, билмасдан туриб онанинг гапига ишонасиз? Пул учун қиласизми бу ишларни? Нега Сиз ўз “Билдирги”нгизда 11 июндан чиқаман деб, нима учун Фейзбоок саҳифангизда одамларни 7 июнь кунига Бош прокуратура олдига чақирдингиз? Рухсат олмасдан намойишга чиқсангиз, қанча жарима тўлашингизни биласизми? Сиз Саид Абдулазизнинг онасини қаердан танийсиз? Қачон, қаерда кўришдингиз, нимани гаплашдингиз? Нега намойиш ташкиллаштирмоқдасиз?”….

“Мен Саид Абдулазиз Юсуповни танимайман, умримда кўрмаганман. Олдин бу бола ҳақида эшитмаган ҳам эканман. Мен журналистни ҳимоя қилмаяпман. Мен президентимизнинг “Қимйноқлар тўхтатилсин” деган талаблари ижроси қай аҳволда эканлигини бир фуқаролик жамияти вакили сифатида назорат қилмоқдаман. Қийноқлар тўхтатилмаётганидан, президент талаблари ижроси йўқлигидан ташвишдаман” деган мазмунда жавоб қилдим….

“Саид Абдулазизнинг оналари билан интернетда ғамга чўкиб интервью берганларини кўриб, интернет орқали танишдим… Қизлари Урлаевадан кўмак сўраган экан. Уларнинг уйларига олиб бордим. “Бунингдек шароитда нима қилсак бўлади?” деб сўради оналари. “Бунингдек шароитда ўғлингизни фақат норозилик намойиши қутқара олиши мумкин. Овозингизни то президентгача етказиш керак” дедик. Аммо Саид Абдулазизнинг ўзи “Менинг шунча йил қилган тоат-ибодатимни бир тийин қилманглар, ҳеч қанақа намойиш уюштирманглар” деб рухсат бермаган экан. Бироқ Урлаева “Мен ўз гражданлик позициямдан қайтмайман, мен қийноқ қўлланилаётган журналистга кўмаклашишим керак” деб қатъий туриб олдилар. Мен бу норозилик пикетини тасврига олиб интернетга чиқаришим керак эди” дедим… Воқеа қандай бўлган бўлса, шундайлигича, ростини айтдим-қўйдим. Алдаб нима қиламан? Негаки, кеча учрашув чоғида улар ортимиздан уч машина бўлиб, узун-қисқа эргашиб юрганлариниям, сўзларимизни тегишли мосламаларида эшитиб, ёзиб олганлариниям биламан-ку! Ким-ким, бизнинг махсус хизматларни алдаб бўладими? Уларга ёлғон гапириш жиғига тегиш билан баробар….

Бир сўз билан айтганда, менга тушунтириш ишлари олиб бориш мақсадида чорлашган экан. Тушунтиришди. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳақида огоҳлантиришди. Агарда тегишли рухсат олмадсан намойшига чиқадиган бўлсам, “онамни Учқўрғондан кўришим”ни уқтиришди. “Билдирги” ёзганингиздан кейин камида 20 кундан кейин, ундаям рухсат тегсагина намойишга чиқасиз, акс ҳолда кўнглингиз ўзингиздан қолсин дейшиди. “Навоийлик ҳамкасбимиз Дилдора Боймуродовага 20 кун тугил, 6 ойдан бери норозилик намойишига изин тегмайди-ку, рухсат берадиган ахмоқ беораканми?” дегим келди-ю, фойдаси йўқлигини билиб, тилимни тишладим… Тушунарлими деб сўрашди. Тушунарли дедим. “Огоҳлантирилдим” деб ёзиб, имзоингизни қўйинг деб амр қилишди…. “Хайрият-эй, менинг ҳам имзоим азизу авлиё бўларкану, бизданам кимдир имзо сўраркану” деб қувонганимда имзойимниям қўйиб қўйдим….

Шу билан қисқа ҳажмли фильм тугади…

Ҳа, дарвоқе, Чилонзор туман ИИБ биносида фуқаро кийимидаги яна биттасини кўрдим, биз намойишга чиққанимизда қўлимизга чанг солиб, плокатларимизни тилка-тилка қиларди… У “Мени таниб қолмасин” деб ўзини паналаб турганини сездим…. Менга “тан соқчи”лик қилган ходимга қойил қолдим. Фуқаро кийимидаги бу йигит 3 соат давомида “ғинг” деб овоз чиқармади… Ташқи кўринишиям қиёфамисан қиёфа. Ё тавба, бунақнаги “типаж”ларни ДХХ қаердан топаркан-а, деб уларнинг махоратига мен қойил… Агарда шу ходим каби 3 соат гапирмай ўтирсам, аниқ тарс ёрилардим….

Ана у Ижобдек Турғунов деган терговчи 1990 йлида туғилган экан. Маҳмадоналигидан ўта ғўрлиги кўриниб турибди….

Муддаолари тушунтириш жараёнида онгимга “Саид Абдулазиз Юсуповга қийноқ қўлланилмаган” деган ғояни снигдиришдан иборат бўлди, адашмасам….

Кеча бир укамиз билан телефонда гаплашганимизда, “Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи Сурайёхон Гвардейский ертўласига кирибдими, ё фол очибдими, “Юсуповга қийноқ қўлланилмаган” деб “диогноз” қўйибди. Қаранг, хатто ўша Хитойдаям ўлди дейлиган Уйғур қўшиқчиси Абдураҳим Ҳайитни “Ўлмаган” деб қуруқ сўз қилишмади, қўшиқчини ўзининг интервьюсини беришди. Саид Абдулазизга ҳам қийноқ қўлланилмаган бўлса, яхши, унинг ўзи видео интервью орқали ўзига қийноқ қўлланилмагани ҳақида шаҳодат берсин, гапиртиришсин, ўшанда ҳамма ишонади. Нега бизникилар бундай қилишмайди?” дея эътироз билдирганида қанчалар ҳақ эди…

Бироқ мен бир нарсани, бу эътирозларни турғунов ва магдиевга айтгандан наф йўқлигини билардим….

Вой бу орган ходилмари шунақнаги безовта эдики, уларнинг нигоҳларида бесаранжомлик кўрдим…. Ана у Бекзод деган йигит менга қонунни тушунтираяпти-ю, қўли ҳиёл титраяпти…. “Кўп ичаркан шекиллида бу бола, асаблари бўшашиб қолибди” деган ўй ўтди кўнглимдан….

Умуман олганда бугун мени қуршовга олган орган ходимлари кўзида қўрқувни кўрдим…

Бу нимадан эди?

Эҳтимол, айбдорлик ҳиссидандир?….

Саид Абдулазизга қўлланилган қийноқ учун эртага қонун олдида жавобгарлик ҳиссининг қўрқувидир бу?….

Ким билсин….

Дарвоқе, кучли қаршиликларга қарамасдан 7 июнь куни Бош прокуратура биноси олдида журналист Саид

Абдулазиз Юсуповнинг химояси учун норозилик пикети бўлиб ўтди….

Қўйида норозилик намойиши ўтказиш мақсадида 6 июнь куни юқори ҳукумат идоралари раҳбарларига юборган “Билдирги”мни ҳавола қиламан:

* * *

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ
ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БОШ ПРОКУРОРИ
ОТАБЕК МУРОДОВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РАҲБАРИ
АБДУСАЛОМ АЗИЗОВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ
ПЎЛАТ БОБОЖОНОВга

ЭШОНҚУЛОВА МАЛОҲАТ ХУДЖАМОВНАдан
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бўрижар
Маҳалласи, Д20 “А” даҳа, 8-уй, 128-хонадонда
Яшовчи, тел: +99893 5104292

Б И Л Д И Р Г И

(Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида – “Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар” дея кўрсатиб ўтилган Конституциявий ҳуқуқимиздан фойдаланган ҳолда журналист Саид Абдулазиз Юсуповга қўлланилаётган қийноқларни тўхтатилишини талаб қилиш мақсадида 2019 йилнинг 11 июнь кунидан то Мустақиллик айёмига қадар узлуксиз тарзда турли ҳукумат идоралари бинолари қаршисида, шунингдек, барча элчихоналар бинолари олдида тинчлик йўли билан норозилик намойишлари ўтказишимиз ҳақида билдирги бериш хусусида)

Муҳтарам президент!
Ҳурматли ҳукумат бошқаруви раҳбарлари!
Ҳурматли ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов!
Маълумки, мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳатларга ҳайриҳоҳлиги билан танилган журналист Саид Абдулазиз Юсупов шу йилнинг 10 май куни ДХХ ходимлари томонидан қамоққа олинган эди.
Бугунги кунда ЎзРесЖКнинг 168- моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлик айблови билан хибс этилган журналистга нисбатан ноинсоний қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги нохуш хабарлар муқаддас ҳайит айёми кунларида нафақат интернет оламини, жамики диёнатли қалбларни ларзага келтирди.
Биз, Ўзбекистонлик ҳур фикрли мустақил журналистлар Саид Абдулазиз Юсупов ҳаётига солинаётган таҳдид бу – бутун Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган эркин фикрловчи журналистларга, барча қалам аҳлининг фаолиятига қаратилган хатар сифатида қабул қиламиз.
Бу босимни биргина Саид Абдулазизга нисбатан қўлланилган босим деб тушунмаслик лозим.
Бу ҳолатни президент Мирзиёев ҳайриҳоҳларига нисбатан тазйиқ, матбуот эркинлигига солинаётган раҳна деб баҳолаш лозим.
Президент ҳайриҳоҳлдаридан бирининг айни дамда ДХХнинг “гвардейский” ертўласида ноқонуний хибс этилиши ва қийноққа солиниши бугун бизни танвишга солмай қўймайди.
Биз, мусстақил журналистлар, инсон ҳуқуқлари фаоллари, Юсуповнинг қарнидошлари, фуқаролик жамияти фаоллари Саид Абдулазиз Юсуповга нисбатан қўлланилаётган қийноқларни зудлик билан тўхталишини талаб қиламиз.
Биз мустақил журналистлар ва фуқаролик жамияти вакиллари, ҳуқуқбонлар Саид Абдулазиз Юсуповнинг зудлик билан озод этилишгини талаб қиламиз.
Саид Абдулазиз Юсуповнинг тақдирига, юрт тақдирига, мамлакат эртасига бефарқ бўлмаган барча фуқаролик жамияти вакиллари 2019 йилнинг 11 июнь кунидан бошлаб мамлакатимиз пойтахтидаги барча ҳукумат идоралари бинолари қаршисида, жамики элчихоналар ва дипломатик ваколатхоналар бинолари олдида “Саид Абдулазизга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар тўхтатилсин!”, “Саид Абдулазиз зудлик билан озод этилсин!” шиорлари – талабларимиз битилган плокатларни олиб Конституциямизнинг 33-моддасига мувофиқ тинчлик йўли билан норозилик намойиши ўтказишимизни маълум қиламан.
ДХХ ва ИИВ ходимларидан номойиш чоғида биз норозилик намойиши иштирокчиларининг хавфсизлигини таъмнилашларингизни сўрайман.
Намойишчилар сони 15 нафардан ошмайди.

Эшонқулова Малоҳат Худжамовна. 2019 йил 6 июнь.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube