Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мирзиёевнинг тарафдорини қамашни ва қийнашни Мирзиёевнинг қудаси “буюрган”

Мирзиёевнинг тарафдорини қамашни ва қийнашни Мирзиёевнинг қудаси “буюрган”
08 Haziran 2019 - 22:42 'да юкланди ва 3794 марта ўқилди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда: “Президент Мирзиёевнинг тарафдори бўлиб келган журналист Саид-Абдуллазиз Юсуповни аслида ким қаматтирган ва қийноқларга солдирмоқда?” – деган савол бот-бот берилмоқда.

Ҳозирги сиёсий элитанинг ичида рўй бераётган ҳодисалардан хабардор бир неча кишининг маълум қилишича, шу йилнинг 10 майидан бери ДХХ қамоқхонасида сақланаётган журналист Саид-Абдуллазиз Юсупов ота-бола Ботир ва Ойбек Турсуновларнинг буюртмасига кўра ҳибсга олинган ва қийноқларга солинмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевга таъсир доирасини тўлалигича ўзининг монополиясига айлантиришга интилаётган ушбу оила кичик куёв Отабек Умаровни президентнинг олдида бадном қилиш учун шу фитнага қўл урган.

Ўзининг ҳурфикрлилиги ва Мирзиёевнинг ислоҳотларини қўллаши билан танилган журналист Саид-Абдуллазиз Юсупов давлат раҳбарининг кичик куёви, президент хавфсизлиги хизмати (ПХХ) бошлиғи Отабек Умаров билан яқин алоқаларда бўлган. Ҳурфикр икки киши президентнинг либерал сиёсатини янада кенгроқ миқёсларда амалга ошириш учун турли таклиф ва лойиҳаларни ишлаб чиқишган. Журналист Саид-Абдуллазиз Юсупов ўзининг либерал таклиф ва лойиҳаларини Отабек Умаров орқали президентга етказишга ҳаракат қилган.

Уларнинг бу ҳаракатлари катта куёв Ойбек Турсуновга ва унинг отаси, ДХХ раисининг биринчи ўринбосари Ботир Турсуновга ёқмаган. Мирзиёевга таъсир қилиш доирасини тамомила ўзиники қилишга уринаётган Турсуновлар оиласи Саид-Абдуллазиз Юсуповга тегишли бутун “досье”ларни кўтариб, арзигулик бир “компромат” топа олишмаган. Лекин С. Юсупов ва О. Умаровларнинг алоқалари тобора мустаҳкамланавергач, икковлон янги-янги таклифлар билан президентга чиқавергач, ДХХ раисининг биринчи ўринбосари Ботир Турсунов бундан бир йил олдин ИИВда кўрилган ва ёпилиб кетган “қорақалпоқлар иши”ни қайтадан кўтаришга қарор қилади.

Б. Турсунов қароқалпоғистонлик уч аризачи  А. Аллумуратов, Д. Сағиндиқов ва А. Дауқораевларни Нукусдан Тошкентга олиб келишни ҳамда улардан журналист Саид-Абдуллазиз Юсуповга қарши янги аризалар олишни буюради. ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Бошқармаси раҳбарияти Ботир Турсуновнинг топшириғини дарров бажариб, уч фуқарони мажбурлар учоқда Тошкентга, ДХХ Тергов Бош Бошқармасига олиб келишади. Аризаларни эса ДХХ тезкор ходимлари олишади, дарров хатлар бўлимидан рўйхатдан ўтказишади ва журналистни ҳибсга олиш чораларини кўра бошлашади.

Ботир Турсуновнинг топшириғига кўра, ДХХ тезкор ходимлари журналистни жорий йилнинг 7 май куни уйидан чиқаверишда ҳибсга олишади. Лекин уларнинг бу уриниши муваффақиятсиз якун топади. Чунки Саид-Абдуллазиз Юсупов машинаси қуршаб олиниши биланоқ президентнинг кичик куёви, ПХХ раҳбари Отабек Умаровга телефон қилади ва қуролланган номаълум кимсалар унинг автомобилини қуршаб олгани ҳақида хабар беради. Воқеа жойига етиб келган ПХХ ходимлари ДХХ “опер”ларидан журналистни ҳибсга олиш ҳақидаги расмий хужжат ва бошқа қонуний асосларни талаб қилишади. ДХХ “тезкор”лари ҳеч вақо тақдим қилиша олишмайди ва воқеа жойидан қуруқ қўл билан кетишга мажбур бўлишади.

ДХХ раисининг биринчи ўринбосари Ботир Турсунов топшириқни бажара олмаган барча ходимларни зудлик билан жазога тортади ва журналистни ҳисбга олиш учун янги режа, янги жамоа тузади. Саид-Абдуллазиз Юсуповни “ичкари”га олиш бўйича иккинчи уриниш шу йилнинг 10 май кунига белгиланади.

Бу сафар Ботир Турсунов “опер”ларга журналистни ҳисбга олишда аввало унинг телефонларини олиб қўйишни, керак бўлса – машинасининг ойналарини синдириб бўлса ҳам, куч ишлатиб бўлса ҳам ДХХ ертўласига элтишни буюради. ДХХчиларнинг иккинчи уриниши Мирзиёевнинг қудаси Ботир Турсунов истаганидек амалшга оширилади ва журналист “Гвардейский”даги ертўлага ташланади.

Президент Мирзиёевнинг “чекист” қудаси Ботир Турсунов ДХХ терговчиларига Саид-Абдуллазиз Юсуповдан “Туркия фойдасига жосуслик қилгани ҳақида ихтиёрий иқрорнома” олиш вазифасини юклайди. Ботир Турсуновнинг топшириғига кўра тўқиб ёзилган, лекин Саид-Абдуллазиз Юсупов имзо чекишдан бош тортаётган иқрорномада: “Мен, Саид-Абдуллазиз Юсупов, Туркия Миллиятчи Ҳаракат Партияси (МҲП) раҳбари Давлет Бахчели билан учрашиб, унга Ўзбекистоннинг давлат сирларини сотганман” – деган жумлалар бор.

Саид-Абдуллазиз Юсупов 2018 йили ростдан ҳам Давлет Бахчели билан Туркияда учрашган ва ундан ўзининг “Оқ ва Қора” кўрсатуви учун интервью олган. Бу интервьюда асосан Ўзбекистон-Туркия ўртасидаги бугунги сиёсий, иқтисодий ва маданий муносабатлар, туркиялик инвесторларнинг Ўзбекистонга киритаётган сармоялари ҳақида гап борган. Журналист мазкур интервьюни маҳаллий амалдорларга кўрсатган.

Ботир Турсунов бошчилигидаги дххчилар ана шу интервьюни журналистга қарши ишлатиб, шу баҳонада уни “Туркия фойдасига жосуслик”да айблашни ният қилишган.

Ҳибснинг илк кунларида ижтимоий тармоқлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кўтарилган шов-шув туфайли тергов гуруҳи раҳбари Отабек Яҳёев ва “опер”лар журналистга нисбатан қийноқ қўллашга чўчишади. Лекин Саид-Абдуллазиз Юсупов ўзидан талаб қилинган ўша иқрорномага қўл қўявермагач, Мирзиёевнинг жосус қудаси Ботир Турсунов ғазаб отига минади ва журналистни қўрқмасдан калтаклашни буюради.

Шундан сўнг, таҳминан 21 майдан 3 июньгача, Саид-Абдуллазиз Юсупов аёвсиз калтакланади. Уни калтаклашда ДХХ Тергов изоляторининг ходимлари ва Шахсий таркиб билан ишлаш (Ички хавфсизлик) бошқармаси “тезкор”лари иштирок қилишади. Журналистнинг оёқ тромбози билан оғришидан хабардор жаллодлар журналистнинг айнан оёқларига кўп зарба беришди. Мирзиёевнинг “кгб”чи қудаси Ботир Турсунов талаб қилаётган иқрорни олиш учун улар тинмасдан: “Ўғлингни ўғирлаб кетамиз! Хотинингни зўрлаймиз! Ота-онангни ўлдириб юборамиз!” – деб, журналистга таҳдид қилишди.

Саид-Абдуллазиз Юсуповга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқлар ва хорижий ахборот воситаларига чиқиб кетгач, Ботир Турсуновнинг топшириғига кўра ДХХ “опер”лари ҳибсдаги журналистни яна калтаклашни бошлашди. 6 ва 7 июнь кунлари улар С. Юсуповдан ўзининг адвокатига берган кўрсатмасига қарши туҳмат иддаоларни талаб қилишди. Ботир Турсуновнинг югурдаклари ўтган икки кун мобайнида ДХХ қамқохонасида С. Юсуповдан: “Менга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақидаги хабарлар – ёлғон” – маъносидаги кўрсатмани олиш учун журналистни аёвсиз калтаклашди.

Ота-бола Ботир ва Ойбек Турсуновлар Саид-Абдуллазиз Юсуповни қамаш орқали Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаровни бадном қилиш режасини тузишган. Ана шу режага мувофиқ, журналист Саид-Абдуллазиз Юсупов қўлга олинган 10 май куни ПХХ раҳбари Отабек Умаровнинг ўринбосарларидан бири ҳам Ботир Турсуновнинг топшириғига кўра ҳибсга олинди. У ҳам ДХХ Тергов изоляторида сақланмоқда.

Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаровнинг атрофида тўпланган ислоҳотчи ёшларнинг президентга таъсири кундан-кунга кучайиб бораётганидан хавотирга тушган ота-бола Турсуновлар Отабек Умаров ва унинг атрофидаги либерал гуруҳга зарба беришмоқчи. Турсуновлар журналист Саид-Абдуллазиз Юсуповни айнан шу қабиҳ мақсадга эришиш йўлида қурбонликка келтиришяпти.

Зафар Нишонов
08.06.2019

ЎХҲ АХБОРОТ БЎЛИМИ ИЗОҲИ: Ушбу мақола ЎХҲ веб сайтининг электрон почтасига 2019 йил 8 июнь куни келиб тушди.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • Мдмщпщпщп ;

    бу Турсуновлар харомхур одамлар,Каримов даврида Каримов онамни уйнаши эди,Каримов мени отам эди деб юрган ит ялок авлод булар,Мирзиёевни акли ишласа старшый Турсуновни ёнидан узоклаштиргани яхширок узигаям халккаям

    10/06/2019 18:51
  • Узбек ;

    Ахаа гап буекда эканда бу 2та нафсига кул ота бола КАЛАМУШлар И.Абдуллаевни ишини килаяпти Президентни ишончига кириб олиб максад бутун Узбекистонни кулга олиш буларни режаси вой энагарларей Оллох шармангдангни чикарсин сенларни мазлумларни уволи тутади хали ифлос пасткашлар.Узбекистонни куни сенларга колмасин !

    08/06/2019 23:37
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube