Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Сарҳуш миллат…

Сарҳуш миллат…
10 Haziran 2019 - 7:00 'да юкланди ва 515 марта ўқилди.

Санжар САИД:

Турк ёзувчиси Зулфу Леванелининг «Ҳузурсизлик» асарида бир эпизод бор. Эркин таржимаси қуйидагича:

«Ҳариса нималигини биласанми, ўғлим? Арабча эски бир калимадир. Ҳирс, ҳарис, эҳтирос, муҳтарис сўзлари шундан олинган. Туялар чўлда уч ҳафта емасдан, ичмасдан юра олади. Аммо чўлда улар жуда ҳам севадиган бир тикон бор. Кўрган заҳоти у тиконни қўпориб, чайнашни бошлайди. Учқур тиконлар туянинг оғзида яралар пайдо қилади, у яралардан қон оқишни бошлайди. Шўртак қон таъми билан тикон таъми туянинг хушини олади. Егани сари қонайди, қонагани сари ейди. Агар тўсқинлик қилинмаса, туя қон йўқотишдан ўлади. Бунинг номи ҳарисадир. Бутун Ўрта Шарқнинг одати шудир, ўғлим. Тарих бўйи бир-бирларини ўлдиради, аммо ўзини ўзи ўлдирганини англамайди. Ўз қонидан сархуш бўлади».

Бугун ўзбеклар ҳам ўз қонидан сархуш. «Эсэнбеси», мелисаси, прокурорию судьялари зиёлилар, ҳақиқатгўйларининг қонига ташна, бири маст бўлиб бошқасининг умрига зомин бўлади, бир томонда боласини боқа олмаслигидан қўрққан она ўз пушти камаридан бўлган фарзандини бўғиб ўлдиради, амалдори муаллимларини кўчага ҳайдаб, ғилдираклар остида ҳалок қилади, яна бири чет элларда ризқини териб юрган миллатдошини арзимаган чақага сотади… Ўлдираётган ҳам, ўлаётган ҳам, бўғаётган ҳам, бўғилаётган ҳам, бўғизлаётган ҳам, бўғизланаётган ҳам, қамаётгану қамалаётган ҳам, қийнаётгану қийналаётган ҳам бегона эмас – ЎЗБЕК!

Бу сархуш миллат уйғониши, ўзини уйғотмоқчи, ҳирс ботқоғидан қутқармоқчи бўлаётган зиёлиларини асраб-авайлаши керак. Қўйдай қирилаётгани, бўғизланаётгани, пичоқланаётгани, топталаётгани, қамоқларга отилаётганига бефарқ бўлаверса, узоққа бормайди, бир куни ўзини ўзи битириб, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort