Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Носкаш

Носкаш
10 Haziran 2019 - 8:00 'да юкланди ва 550 марта ўқилди.

 

 

НОСКАШ

Аввало, Ҳақ амридан овора бўлган носкаш,
Мияси, пешонаси юз пора бўлган носкаш,
Фиғли шайтон воқифу асрора бўлган носкаш,
Чеким кулга ҳирсу дил, хумора бўлган носкаш,
Нафс учун жондан кечиб, бемора бўлган носкаш.

Носкаш икки жаҳонда бўлмас асло шодимон,
Бурнидан зардоб ила сассиқ сув оқар ҳар замон,
Меҳнати тортар, билинглар; банг, чилимдан нос ёмон,
Ғийбату ёлғон, зинодан нос чекмаклик хос ёмон,
Юз далил, риё ила маккора бўлган носкаш.

Кўп ҳадис айтди Муҳаммад; нос ҳаромдир, нос ҳаром,
Ким ҳаромни тахир этса, носни қилса эҳтимом,
Кирибон бу хонадан ул хонага босмишди ком,
Рост кетмаса ё агар ихлос бирла субҳу шом,
Хонаю ислому дин куффора бўлган носкаш.

Тонгла Маҳшар носкашни бир жойга элтгай Худо,
Жиловлаб, сўнг дарду ғамга айлагай боз мубтало,
Ҳар бандаси-ла савол-жавоб айлагай, жо-бажо,
Термулиб турмоқдан ўзга чора йўқдир, ажаб-о,
Юзлари мисли қозондек қора бўлган носкаш.

Бурнин эшак бурнидек тилгай фаришта носкашнинг,
Айтур: Эй, одам ўғли, бошингга тушди ташвишинг,
Қайдадир уқбо йўлига тахир этган пешкашинг,
Дунёда равшан кўзинг кўр этди, нос, хамдир бошинг”,
Дегач, ул дам оҳ уриб, афкора бўлган носкаш.

Нос ҳалолдир, деб ўй суриб, андак хаёлинг кетар,
Тўғри йўлни йитириб, дилда ғафлат – ором этар,
Бурнингдан оқса, нажас, ҳардам хумори ром этар,
Зарра дунё ўткунчидир, Сиротда бадном этар,
Ҳушёрликни бой бериб, рафтора бўлган носкаш.

Ҳар чекиминг бир аждарҳо бўлмиш Қиёмат куни,
Айтурлар: “Кайф йўлида сен нега сарф этдинг жон(н)и?”
Чорасин топмайин, оғзингга тутгайсан дастинг(н)и,
Қичқириб, фарёд этарсан, тополмассан, ёр-дўст(н)и,
Носга бўкиб, Дўзахга назора бўлган носкаш.

Аждарҳонинг заҳридан ул кун носкаш ғамнок бўлар,
Кайфу ҳол билган кишининг дийдаси намнок бўлар,
Шиддатидан ичида ҳар Нордан бир кўйлак бўлар,
Кўргуси, ҳар аломатнинг сўрови мутлоқ бўлар,
Топмайин ҳаргиз илож, бечора бўлган носкаш.

Муҳтажид қавли, ҳадису анбиёдир носкаш,
Бало келса бошингга, феълингдандир, ул оташ,
Ташналикдан оғзинг очиб, ит каби бўлгайсан талош,
Ҳар нафасда нафсу нос бирла бўлмасдир-ки ғаш,
Айтадир, Махдумқули: “Хунхора бўлган носкаш”.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort