Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзлигимизни англаб иш тутайлик

Ўзлигимизни англаб иш тутайлик
10 Haziran 2019 - 9:00 'да юкланди ва 681 марта ўқилди.

ЎЗЛИГИМИЗНИ АНГЛАБ ИШ ТУТАЙЛИК

Ишдан, юмушдан ҳориб уйга қайтамизу дарҳол имкон топиб телевизор қаршисига ошиқамиз. Дунёда рўй бераётган янгиликлардан, воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлишга қизиқамиз. Бу борада телевидениедаги турли кўнгилочар дастурлар, мазмун-моҳияти билан ўзига ром этувчи турли таҳлилий-танқидий кўрсатувлар бизга ҳамроҳ бўлади.

Аммо баъзида намойиш этилаётган реклама роликлари ва хорижий телесериаллардаги айрим лавҳалар беихтиёр мени ўйга толдиради. Балки сизни ҳам…

Масалан, баъзи бир хорижий телесериалларни кузатар эканмиз, эрта тонгда хизматкорнинг бошлиғи ётоқхонасида қўлида қаҳва тутганча турганига гувоҳ бўламиз. Ҳали юз-қўлини ювмай туриб, наҳот-ки тўшакда қаҳва ичса деган савол мен каби сизнинг ҳам дилингиздан ўтса ажаб эмас. Балки чет элда шундайдир. Бу ҳол улар учун одатийдир, деб ўзимни юпатмоқчи бўламан.

Биз эса одатда эрта тонгда туриб, жойни йиғиштириб, юз-қўлимизни ювиб кейин дастурхон атрофига йиғиламиз. Қачон-ки, тўшакка михланиб қолганимиздагина дори-дармонни ётган ҳолда ичишимиз мумкин.

Одатда қизлар чиройли кийинишга, ўзига оро бериб юришга ҳаракат қилишади. Ҳатто-ки, озиқ-овқатдан тежаб бўлса ҳам замонавий либос олишади. Имкони борича сериалларда намойиш этилаётган кийим-кечакларни харид қилишга ва замонавий бўлишга интилишади. “Подадан қолсанг ҳам модадан қолма” қабилида иш тутиб, тор, бели очиқ, ярим яланғоч ҳолда кийинишади. Ахир биз Ислом дунёсининг вакилларимиз-ку! Бу услуб бизнинг менталитетимизга тўғри келмаслигини наҳот англаб етмаймиз. Мусулмончиликда ҳам бундай кийиниш қораланганлиги ҳақида наҳот ўйлаб кўрмаймиз?! Тор танқис кийим кийиш соғлиқ учун ҳам салбий таъсир кўрсатиши ҳақида ҳатто бош қотириб кўрмаймиз.

Энди йигитларимизнинг модасига эътибор қаратсак, калта шорти, устида жимжимадор алламбало гулли футболка, соч-соқоли эса бир қарич. Балки йигитлар бу кўринишни замонавий “стиль” деб баҳолашар. Эҳтимол, реклама роликларидаги ёки туркия сериалларидаги қаҳрамонларга тақлид қилишар. Ёки “оммавий маданият”нинг кўринишимикин?!

Лекин қадимда бизнинг ота-боболаримиз набирали бўлгач, ёшларига қараб соқол қўйишган. Соқол-мўйлов қўйишнинг ҳам ўзига хос тартиб-қоидалари бўлган. Ҳозир орамизда ёш йигитларнинг соқол қўйганини кўриб, беихтиёр ўйга толасан, киши. Кийиниш маданиятини, йигит ва қизларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб, бу ана ўша реклама роликлари-ю сериаллардаги лавҳаларнинг салбий таъсири деган хаёлга бораман.

Фикр-мулоҳазаларимнинг сўнггида айтмоқчи бўлганим, ота-боболаримизнинг панд-насиҳатларидан тўғри хулоса чиқарсак, маънавий қадриятларимизни ҳурмат қилсак, оилаларимизнинг муқаддас эканлигини ҳис этсак, бундай ахлоқсизликларни маданият дея қабул қилмасак, ёшларимизнинг тарбиясига хавф солаётган турли хуружларга қарши курашсаккина, биз ўзлигимизни англаб етган бўлармидик…

Маъруфа СОЛИЕВА

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube