Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хоразм амири

Хоразм амири
12 Haziran 2019 - 9:48 'да юкланди ва 459 марта ўқилди.

У – улуғ амир Қутлудумурдир. Қутлудумур – «қутлуғ темур» деганидир. Бу амир улуғ султон Муҳаммад Ўзбек холасининг ўғли ва унинг энг буюк амиридир. Қутлудумурнинг ўзи султоннинг Хуросондаги волийси ҳамдир. Унинг ўғли Ҳорунбек юқорида исм-шарифи тилга олинган султоннинг қизига уйланган. Бу қизнинг онаси эса малика Тойтуғлидир. Қутлудумурнинг завжаси Тўрабека хотун ўз олижаноблиги билан машҳурдир. Қози мен билан сўрашиш учун келганида бундай деди: «Аммо сенинг келганингдан хабардор, аммо у ҳамон бетоб. Шу боис, ҳузурингга ташриф буюролмайди».

Мен қози билан биргаликда амирни кўргани бордим. Биз унинг уйига етиб келиб, кенг бир қабулхонага ўтдик, ундаги хоналарнинг аксарияти ёғочдан ишланган эди. Кейин эса гумбази ўймакор ёғочдан ишланган кичикроқ хонага кирдик. Унинг деворларига ранго-ранг мовут, шифти эса зарлар қадалган ипак билан қопланган эди. Амир ипак тўшакда ўтирар эди. Бод касалига мубтало бўлганлиги сабабли оёқларини ўраб олганди. Бу касаллик турклар орасида кенг тарқалган.

Мен амирга салом бердим ва у мени ёнига ўтказди. Қози ва фақиҳлар ҳам ўтиришди. Амир мендан ўз ҳукмдори подшо Муҳаммад Ўзбекнинг, Байалун хотуннинг ва унинг отасининг ҳол-аҳволини суриштирди ва Қустантания шаҳри ҳақида гапириб беришимни сўради. Мен буларнинг ҳаммаси ҳақида сўзлаб бердим. Сўнгра таомлар: қовурилган товуқ, турна ва каптар жўжалари, ёғлиқ сомсалар, ширин кулчалар ва турфа ширинликлар қўйилган патнислар келтиришди. Яна бошқа патнисларни ҳам олиб келишди. Уларда мевалар – анор доналари, узум ва ажойиб қовунлар бор эди. Тозаланган анор доналари ичига тилла қошиқчалар солинган олтин ва кумуш идишларда, бир қисми эса ироқий шиша идишларда тортилди.

Бу амирнинг одати шундай эканки, қози ҳар куни унинг қабулхонасига келиб, махсус жойга ўтирар, у билан бирга фақиҳлар, хаттотлар келишар экан. Қозининг тўғрисида бош амирлардан бири ва саккиз нафар катта турк амирлари ва «ёзғувчи» деб аталадиган шайхлар жойлашади. Одамлар шу мансабдорларга ўз шикоятларини айтишади. Агар иш шариатга оид бўлса – қози, бошқа ишларга оидларини эса мана шу амирлар ҳал қилиб беради. Қози билан амирларнинг қарорлари аниқ ва адолатли бўлади. Чунки уларни маълум бир томоннинг тарафини олишда айблашолмайди, булар пора ҳам олмайди.

Биз амир қабулида бўлганимиздан кейин мадрасага қайтиб келдик. Амир бизга гуруч, ун, бир неча қўй, мой, хилма-хил зираворлар ва боғ-боғ ўтинлар юборди. Бу мамлакатда Ҳиндистон, Хуросон ва Эрондан бўлгани каби кўмир нималигини умуман билишмайди. Аммо Хитойда тошдан (яъни тошкўмирдан) ёқилғи сифатида фойдаланишади. У ёғоч кўмир каби ёниб, кейин кулга айланади, унга сув сепиб, офтобда қуритишади ҳамда бутунлай йўқ бўлиб кетгунига қадар шу ёқилғи воситасида таом тайёрлайдилар.

Шоҳиста Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube