Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Олий судда Самандар Қўқоновнинг реабилитация сўраб ёзган аризасини кўриш бошланди

Олий судда Самандар Қўқоновнинг реабилитация сўраб ёзган аризасини кўриш бошланди
12 Haziran 2019 - 18:13 'да юкланди ва 429 марта ўқилди.

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида собиқ сиёсий маҳкум, Ўзбекистон Олий Кенгаши собиқ депутати Самандар Қўқоновнинг реабилитация қилинишини сўраб ёзган аризасини кўриш бошландган.

Бу ҳақда“Озодлик”ка суд мажлисида иштирок этган “Эзгулик” инсон ҳақлари жамияти вакили Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.

Суд мажлисларига кириш бирмунча эркин — залда жамоатчиликдан ташқари ҳуқуқ фаоллари, HRW вакили ва дипломатик корпус вакиллари бор эди” дейди Ташанов.

Ҳуқуқ фаолига кўра, дастлабки суд мажлисида Самандар Қўқоновга нисбатан 1993 йили қуйи инстанция суди томонидан илгари сурилган порахўрлик, коррупция, жиноий уюшма ташкил қилиш сингари эпизодлар ўқиб эшиттирилди. Самандар Қўқонов ҳамда унинг ҳимоячилари ўқиб эшиттирилган эпизодлар Каримов даврининг сохта айбловлари эканини иддао қилишди.

Суднинг навбатдаги мажлиси шу йилнинг 3 июлига белгиланди.

Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Самандар Қўқонов 1993 йилнинг 2 июлида қамоққа олиниб, Олий суднинг ҳукми билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Орадан 23 йил ўтиб, 2016 йилнинг октябрида озодликка чиқарилган.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort