Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳозирги эркакларнинг чўнтагида шарикли ручкадан бошқа ҳеч вақо йўқ

Ҳозирги эркакларнинг чўнтагида шарикли ручкадан бошқа ҳеч вақо йўқ
13 Haziran 2019 - 7:00 'да юкланди ва 522 марта ўқилди.

Ҳаво булут эди.

Далада эдим.

Сомон пойлаётгандим!

Тўшак, ёстиқ, фонар ва кичикроқ болтам ҳам бор эди! Тунги қоровулнинг қўлида фонар ва қурол бўлмаса, у қанақа қоровул! Эркак одам ҳар доим қурол билан юриши керак! Қуролли эркакни ҳар ким ҳам уриб хўрлашга журъат этолмайди. Ота-бобомиз ёнбошига ярим қулоч келадиган пичоқ осиб юрган! Ҳозирги эркакларнинг чўнтагида шарикли ручкадан бошқа ҳеч вақо йўқ! Бугунги эркаклар:” Устингдан ёзаман!”- деб рақибига пўписа қилади! Бемаҳалда чўнтагингга нон солиб юргин”,- дерди энам раҳматли. Нондан ит ҳам, инсу жинс ҳам қўрқаркан! Яна энам раҳматли айтарди:” Аллоҳу Акбар!”- десанг қўрқувларинг чекинади.

Шунақа! Тўсатдан момоқалдироқ гумбирлаб ёмғир ёғди! Тўшакни сомон прес орасига яшириб уйга қайтяпман! Кун бўйи оёқда тик турганим учун иккала оёғим, ҳатто белимгача оғирлашиб оғрияпти! Велосипед педалини зўрға босиб, говдамни рул томонга энкайтириб уйга қайтяпман! Ёмғир тиниб бўлди!

Калламда ғужғон ўйлар! Ҳар нарсани ўйлаяпман! Ер юзидан зулмни йўқотиб бўлмаслигини, ҳақ-адолат ҳеч қачон қарор топмаслигини ўйлаяман, оламдаги мавжуд нуқсонли тартиботни ўзгартириб бўлмаслигини ҳам мулоҳаза қиляпман. Ҳулоса қиляпман: золимдан фақат инсоф тилаш мумкин, бошқа ҳеч нарса, золимни йўқотиб бўлмайди. 2005 йил апрел ойида миямни аппаратда текширган аёл:” Сен зулмга қарши курашиб, зулмни йўқ қиламан деб оғир аҳволга тушибсан. Зулмни ҳам худонинг ўзи яратган, хоҳлаган пайти ер юзидан кўтаради”.

Шундай! Уйга қайтяпман! Танам зил-замбил оғир! Рауф Парфи айтганидек, “Тупроққа айланиб бормоқда таним”.

Йўлда аввал чойхонада тўхтаб овқатландим, сўнг дўкондан тўрт дона шокалад ва бир ҳовуч майда пичини сотволдим, уйга кириб маза қилиб чой ичаман!

Буғдойзорим маҳаллага яқин! Кечаси сомон пресимга ўғири оралаши мумкин! Ўғири ҳамма жойда бор!

Ғайратлиман! Кун бўйи кўпроқ иш битирай деб тинмайман! Аммо қалбим тубида ғайратимдан-да ҳайбатли зерикиш, мавҳум нарсаларни соғиниш борлигини ҳам сезаман!

Уйга етиб келиб чўзилиб дам оляпман!

Раҳимжон Раҳмат

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort