Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

“Кейинги йилларда ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди”

“Кейинги йилларда ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди”
13 Haziran 2019 - 8:00 'да юкланди ва 590 марта ўқилди.

Аввал хабар берганимиздек, бугун – 11 июнда Халқаро пресс клуб навбатдаги сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказди. Унда иштирок этган Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов шундай фикрларни билдирди:

– Билимни ўқитувчи бермайди, уни ўқувчининг ўзи изланиб, ўқиб олиши керак. Аксарият йигит-қизларда мустақил билим олиш уқуви йўқ. Бунинг учун ўзимиз айбдормиз. Негаки, ундан дарсларни сўраш, имтиҳонларни адолат ва шаффофлик билан ўтказишга ҳаракат қилмаганмиз. Бир неча йилдан буён талабаларнинг баҳо олиши ошна-оғайинчилик орқали бўлиб қолди. Натижада ўқимасдан ўқиш мумкин экан, деган кайфиятдаги авлод пайдо бўлди.

Таълим сифатини ошириш учун йигирма йилда ўн икки марта ўқув режаси ва маъруза матнлари алмаштирилди, аммо натижа ижобий томонга ўзгармади. Ҳатто, чет эллик профессор-ўқитувчиларнинг дарсликларини таржима қилиб берсак, ёшлар ақлли бўлиб қолар, дея бу амални ҳам жорий этдик, бироқ натижа бўлмади. Аниқроғи, асосий масала ечилмаяпти. Яъни, талабани мустақил билим олишга ундайдиган тизим йўлга қўйилиши керак. Бу эса оғир масала. Нима учун деганда ким биландир ёмон муносабатда бўлишга тўғри келади…

Манба: zarnews.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    ” Билимни ўқитувчи бермайди” дегани тўғри эмас. Бекорга айтилмаган: “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар” ҳалқ мақоли.

    13/06/2019 16:03
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort