Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Гулга менгзар

Гулга менгзар
13 Haziran 2019 - 9:00 'да юкланди ва 323 марта ўқилди.

 

 

ГУЛГА МЕНГЗАР

Эй, ёронлар, яхши ёрнинг,
Қўйни – Жаннат, гулга менгзар,
Сўзласа, дурлар сочилар,
Тиллари булбула менгзар.

Ишқ ўти ёндирди бизни,
Сўраманглар мендан сўзни,
Ёр ёноғи, қизил юзи
Гўё оя, куна менгзар.

Йиллар чекдим дарду фироқ,
Етай десам, йўллар йироқ,
Қалам қошли, бодом қобоқ,
Сочлари сунбула менгзар.

Зулфларина уриб шона,
Қилди мени бир девона,
Гўё ул – шам, мен – парвона,
Ёндим, таним кула менгзар.

Куйдим, юрак чўғдир лахча,
Дийдор кўрмоқ йўқ тўйгунча,
Тишлари дур, оғзи ғунча,
Бели инжа – қила менгзар.

Кўзи наргис, қадди шамшод,
Киприклари мисли пўлот,
Пари-пайкар сарви азот,
Даста-даста гула менгзар.

Кўксида бор қўшанори,
Оқ юзинда қора холи,
Лабларидан оққан боли,
Шахд ила шакара менгзар.

Буюкдир кибр биноси,
Кийиб ранг-баранг либоси,
Қўлина қўйган хиноси,
Гўё қизил қона менгзар.

Махдумқули, бўлдинг хароб,
Ёрни тополмай, сўроқлаб,
Ўтиришинг йўлга қараб,
Йўл топмаган кўра менгзар.

МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
istanbul escort