Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Аввал сиёсат, кейин иқтисод

Аввал сиёсат, кейин иқтисод
14 Haziran 2019 - 17:04 'да юкланди ва 774 марта ўқилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев “аввал иқтисод, кейин сиёсат” деган мантрани чилпарчин қипти. “Аввал сиёсат бўлади”, дебди. Қозоқларга ҳозиргача мисли кўрилмаган эркинликлар ваъда қиляпти. Нафсиламрини айтганда, қозоқлар ҳам буни сайловлар чоғидаги тинч чиқишлар билан ҳақ этишди.

Ўзбекистонда бошланган иқтисодий ислоҳотлар Қозоғистоннинг минтақадаги лидерлик позициясига соя сола бошлаганди (гарчи ҳали етволишимизга бир нечта қовун пишиғи бўлса ҳам. “Рақибмас, ҳамкормиз” деган гаплар ўз йўлига. Қозоқ сиёсатчиларидан бири “Каримов ўзбекларнинг тадбиркорлик руҳини бостириб тургани учун миннатдор бўлишимиз керак” деб айтганди. Аммо албатта, катта давлатлар таҳдидига келганда манфаатлар муштарак).

Хуллас, юзага келган янгича вазиятда қозоқ қардошларимиз фақат сиёсий ислоҳотлар билангина ютиб кетиш мумкинлигини англаб етган кўринишади. Агар ҳақиқатан шундай бўлса, Қозоғистон яна ҳаммадан бир қадам олдинда, дегани. 1998 йилда Черняевкада “Қозоғистон Осиёнинг йўлбарси бўлади” деган қийшайиб турган баннерни кўриб, ўзимизча кулгандик. Аммо жуда Осиёда бўлмаса ҳам, Марказий Осиёда йўлбарсга айланди.
Сиёсий ислоҳотлар амалга ошса, Осиё йўлбарсига ҳам айланади. Тўқаев “мен реформаторман, энди эскича бўлмайди” дебди Wall Street Journalга.

Бу Мирзиёевга жиддий “вызов”, майдон ўқиш.

Мирзиёев буни қабул қилиб-қилмаганини келаётган парламент сайловларидан биламиз, деб ўйлайман.

Паҳлавон Содиқ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano