Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ҳуштакбозлар

Ҳуштакбозлар
15 Haziran 2019 - 9:45 'да юкланди ва 730 марта ўқилди.

Эпиғруф ёки слоган: “Бутун дунёни ҳуштак бошқаради. Шунинг учун деярли ҳамма ҳуштакбоз…” Ш.Ж.

ҲУШТАКБОЗЛАР

Бенжаминнинг “Ҳуштак” деган ҳикоясини ўқиганмисиз? Ҳа, ўша дўллир-пулда расми бор Бенжамин Франклинни айтаман. Нима, Бенжамин ёзувчи бўлмаган? Зўр нарса ёзиш учун ёзувчи бўлиш шарт эмас, боврум. Бенжаминнинг дўстига мактуб-ҳикоя шаклида ёзилган ушбу асарда шундай дейилади: “…Кичкина бола эдим. Туғилган кунимга ўртоқларим тўпланиб ярим чақа-ярим сент қилиб йиғиб пул совға қилишди. Росса хурсанд бўлдим. Ўртоқларим кетгач, ўша чақаларга бозордан ўзимга совға оламан деб кетаётсам йўлдан каттароқ бола чиқиб қолди. У ҳуштак чалаётган экан. Ҳуштагига махлиё бўлиб қолдим. Мен ундан ҳуштагини сотишни сўрадим. У пулингни ҳаммасини берсанг ҳуштагимни сотаман, деди. Мен рози бўлиб, ҳамма пулим эвазига ўша ҳуштакни сотволдим. Хурсанд бўлиб уйга бориб ҳуштак чалавериб ҳамманинг қулоғини батанг қилдим. Шунда қариндошларим ҳуштак сотган бола алдаганини, ўша пулларимга бунақа ҳуштакдан йигирмата беришини, берганда ҳам янгисидан беришини айтишди. Шунда менга алам қилиб ўтириб олиб росса йиғлаганман…”

Қаранг, Бенжамин бечорани чув туширишибди. Бундай воқеа кўпчиликнинг бошидан ўтган бўлса керак. Менинг ҳам бошимдан ўтган. Ҳатто Саъдийда ҳам бўлган. Ҳар ҳолда Саъдий болалигида лўлибашара бир фирибгар қўлидаги мева ширин туюлиб қўлидаги қимматбаҳо узугини ечиб берворганини ёзган.

Мавзуга қайтсак, Бенжамин ҳаётида шу воқеа катта ибрат мактабини ўтаганини ёзади. Воқеа қаттиқ таъсир қилганидан то умрини охиригача бемаъни, бехуда ишлар билан шуғулланаётган ҳар бир одамга “Нима ҳуштак чаляпсанми?” дейдиган бўлади. Унинг наздида бекорчи одам ҳуштак чалаётган кимса бўлиб кўринади.

Асқатмаса, чиндан ҳам дунё ҳуштакбозларга тўлиб кетган. Шу тариқа дунёга Бенжаминнинг кўзойнаги билан қарасам – атрофим тўла ҳуштакбоз, ҳатто жамиятга бир пуллик хизмат қилмаган давлатнинг пулини еб ётган сиёсатчи – ҳуштакбозларга ҳам кўзим тушади. Бу “ҳуштабозлар”нинг қилар иши йўқлигидан мисол учун кундузи автомобилда чироқ ёқиб, кечаси эса тинмай сигнал чалиш ҳақида кулгули қарор ҳам чиқариб юборавериши мумкин. Ёки азалдан қонунда мустаҳкамланига қарамай, мактабни пуллик ҳам қилворавериши мумкин – у маҳалладан келган бўлсанг пуллик, бу маҳалладан бўлсанг текин. Шундай ҳуштакбоз-сиёсатчилар оғзидан писта пўчоқдай сирғалиб чиққан бир ҳуштак билан ҳатто жуда қадимий жой номини ҳам ўзгартирвориш мумкин. Лекин тарих саҳнасида эса ўзининг номи тугул, абтар бўлиб, етти пуштидан нишон қолмайди, аслида. Ҳа агар, Бенжаминнинг кўзойнаги билан қарасам, айтарлик бирор нарса ҳал бўлмайдиган мажлисларда ҳамма ҳуштакбоз бўлиб туюлади…

Хуллас, шу ёзаётганим ҳам, умуман ишим баъзи одамларга балки ҳуштак чалиш бўлиб туюлар балки. Чунки дунёқараш ҳар хил. Майли ҳозирча хайр – “ҳуштак чалиш”га кетдим…

Шукур Жаббор

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube