Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Ҳаётдан нималарни ўргандим?

Ҳаётдан нималарни ўргандим?
15 Haziran 2019 - 10:09 'да юкланди ва 526 марта ўқилди.

ҲАЁТДАН НИМАЛАРНИ ЎРГАНДИМ?

Сўнгсиз қоронғулик ичидан туғилдим. Ёруғликни кўриб чўчидим. Йиғладим. Вақт ўтиб ёруғликда яшашни ўргандим. Қоронғуликни кўрдим, қўрқдим. Вақти келиб мангу қоронғуликка севганларимни жўнатдим. Йиғладим…

Яшашни ўргандим. Туғилиш — ҳаёт тугашига қўйилган бошланғич одим эканини, орадаги муддат ўлимдан тортиб олинган вақт эканини ўргандим. Вақтни ўргандим. У билан мусобақалашдим. Вақт билан мусобақалашиб бўлмаслигини, у билан ҳисоблашишни вақти келиб ўргандим.

Инсонни ўргандим. Кейин инсонлар орасида яхши ва ёмонлари борлигини… Сўнг ҳар бир инсоннинг ичида яхшилик ва ёмонлик борлигини ўргандим.

Севишини ўргандим. Кейин ишонишни. Сўнг эса ишонч севгидан ҳам мустаҳкамлигини, севги ишончнинг мустаҳкам асосидан бунёдга келишини ўргандим.

Инсон жисмини ўргандим. Яна инсон жисмида руҳ борлигини… Сўнг эса руҳ аслида жисмнинг устидалигини ўргандим.

Оламни ўргандим. Кейин эса оламни ёритиш йўлларини ўргандим. Сўнг оламни ёритиш учун аввал атрофимни ёритишим кераклиги ўргандим.

Жалолиддин Румий

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano