Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Лош қолди

Лош қолди
15 Haziran 2019 - 10:15 'да юкланди ва 458 марта ўқилди.

 

 

ЛОШ ҚОЛДИ
 
На завқу сафолар йигитлик билан –
Баҳор бўлиб кечди, қуруқ лош қолди.
Қарилик етишди минг кулфат билан,
Мезон ўтди, хазон келди, қиш қолди.
 
Умримни сарф этдим ҳой билан ҳуя,
Қуллик – тоат айламадим Худоя,
Йигитлик фаслини ўткардим зоя(е),
Энди на куч-қувват, на бир жўш қолди.
 
Ҳаётимнинг сўнди шами, шодлиги,
Мулкимда қолгани оҳу фарёди,
Жисмим кабоб этмиш айрилиқ ўти,
Юраклар қон бўлиб, кўзда ёш қолди.
 
Ҳар бир гулга шум айрилиқ солдирди,
Жисмим хазон этиб, боғни сўлдирди,
Ишқнинг ғазнасини йиллар ботирди,
На унда бир ақл, на бир ҳуш қолди.
 
Қўйди мени юз минг озора фурқат,
Кечам узун бўлди, тонг отмак риққат,
Ғусса билан кун кечирмак машаққат,
На жонда фароғат, на бир айш қолди.
 
Фироқлар жонима кўп озор берди,
Ранжу аламларда юзим сарғайди,
Меҳнат билан соч-соқолим оқарди,
Руҳда шодлик, на кўнгилда хуш қолди.
 
Махтуқули ишим қилу қол бўлди,
Шум айрилиқ билан ақлим лол бўлди,
Билмадим, не савдо, нечук ҳол бўлди,
Жон тандан айрилди, қуриқ лош қолди.
 
 
МАХДУМҚУЛИ
* * *
Туркманчадан Ислом Холбой ўзбекчалаштирди
facebook.com
Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano