Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Муҳаммад Солиҳ билан учрашув бадали

Муҳаммад Солиҳ билан учрашув бадали
16 Haziran 2019 - 0:09 'да юкланди ва 1040 марта ўқилди.

Мен Туркияга борганимда Муҳаммад Солиҳ билан учрашиш истагини билдирдим… Даставвал ризолик ўрнига чуқур сукут жавоби бўлди…. Ва ниҳоят мен қийаолмайдиган дўстлари орқали кўришишга муваффақ бўлдим.

Шунда Солиҳ “Сизни ҳам бизнинг номимиз остида бадном қилишларидан асрамоқ истадик… Шу дийдор сабаб сизга заҳмат етказилса, бизнинг дилимиз оғрийди” дедилар… Тушган суратимизни “Эълон қилмасангиз, тинч бўласиз” дея маслаҳат бердилар… Мен китобларидан сўраганимда “Сизга зиён тегмасин” деб унамадилар…

Сўраверганимдан кейин 2-3 та шеърий китобини бердилар… Лекин барибир хайрлашаётганимда “Тўғри тушунасиз, китобларни қолдириб кетинг… Бу сизнинг хафвсизлигингиз учун…” дедилар…. Кўнглим оғриб, китобларни олиб стол устига қўярканман, “Шеъриятда нима гуноҳ?” деб қўйдим… Ва ниҳоят шоир ва сиёсатчининг бу қадар безовталиги сабабини бугун Маҳмуд Ражаб ва… Саид Абдулазиз мисолида кўриб турибман….

Тўғри, мен Саид Абдулазизни илгари танимаганман. Аммо унинг “иши” сиёсий деган ўйимдан қўрқаман…

Малоҳат Эшонқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 2 Yorum )

  • samad ;

    Манашу мақола ва унга ёзиган шарҳга бир исбот бўлсин деб ёзмоқчиманки, М.Солиҳ сабаб нафақат унинг укалари ва яқинлари, Эврил Турон, С.Қўқонов, ва кўплаган ЭРКчилар узоқ йиллар қамоқда ўтирдилар. Айримлари ҳатто турмада ҳаётдан кўз юмдилар.
    Диққатга сазавор томони шуки, уларнинг биронтаси ҳам Солиҳ сабаб кўрган азиятидан афсус қилмаган. Бунда бир ҳикмат бор эмасмикан…

    16/06/2019 20:24
  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    Мусаввир ва журналист Шухрат Бобобожон ўзининг бир шеърида “Сир дафтаримни кавлама!” деган эди. Бу дегандай, М.Эшонқулованинг ёзганлари менинг сир дафтаримни кавлаб юборди.

    2014 йилнинг охирида мен ҳам зиёрат қилганман Истанбулда Муҳаммад Солиҳни. У ўзининг “Пайғамбарлар тарихи” ва О.Солиҳнинг “Ҳақиқий тиббиёт” китобларини совға қилган менга.
    Эсдалик учун бирга суратга тушишни таклиф қилганимда Малохат айтганидай чуқур сукут қилди ва ниҳоят: “майли тушайлик, лекин буни бировларга кўрсатманг, сизга зарари тегиши мумкин”,- деди.
    Мен уни ҳечкимга кўрсатмадим, лекин бирнеча вебсайтларда, фейсбукда ва китобларимда эълон қилдим. М.Солиҳнинг айтганидай, ростдан ҳам буларнинг зарари тегди. Булар мени ватанимга киришга чеклов қўйилишига сабаб бўлибди. Мен бундан ғурур туйдим ва бу ҳақда “Дунё ўзбеклари”да расман эълон қилганман.

    16/06/2019 03:42
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano